Гормонал препаратлар (давоми) буйрак усти бези гормонларининг препаратлари



Download 152,5 Kb.
bet3/14
Sana21.02.2022
Hajmi152,5 Kb.
#42178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Гормонлар-2, 2009

Табиий гидрокортизон ёки унинг эфирлари (ацетат, сукцинат) – дори воситаси сифатида асосан парентерал ва маҳаллий (суртма шаклида), баъзан ичиш учун қўлланилади. Буйрак усти безининг етишмовчиликларида ва турли шошилинч ҳолатларда унинг сувда яхши эрийдиган гидрокортизон гемисукцинати (сополкорт) номли препарати ишлатилади.
Тиббиёт амалиётида қўлланиладиган бошқа глюкокортикоидлар табиий гормонларнинг аналоглари ёки унумлари ҳисобланади. Фармакологик хоссалари жиҳатидан улар гидрокортизонга ўхшаш, аммо, яллиғланишга қар-ши ва минералокортикоид хоссалари ҳамда сиртга қўлланилганда сўрилиши-нинг пастлиги билан (синафлан, флуметазон пивалат) ундан ажралиб туради.
Преднизолон (гидрокортизоннинг дегидрирланган аналоги) яллиғла-нишга қарши фаоллиги бўйича гидрокортизондан 3-4 марта устун, аммо унга нисбатан организмда натрий ионларининг камроқ миқдорда ушланиб қоли-шига олиб келади. В/и киритиш учун сувда яхши эрийдиган преднизолон гемисуксинати препарати ишлатилади.
Метилпреднизолон (метипред) – преднизолон унуми бўлиб, кучсиз даражадаги минералокортикоидлик фаолликка эга. Унинг давомли таъсирга эга бўлган препаратлари ҳам яратилган.
Метилпреднизолон ацепонати (адвантан) – суртма, крем ва эмульсия шаклида маҳаллий ишлатилади. У терининг шоҳ қавати орқали осон ўтади. Яллиғланишга ва аллергияга қарши фаоллиги бўйича преднизолондан устун. Кунига 1 маҳал ишлатилади. Тери орқали 1% дан кам миқдорда сўрилганли-ги сабабли тизимли таъсир кўрсатмайди. Жигарда тезда парчаланади. Фтор-сақловчи глюкокортикоидлардан фарқли равишда тери атрофиясини деярлик чақирмайди ёки бу хоссаси жуда ҳам кам миқдорда юзага чиқиши мумкин.
Преднизолоннинг дексаметазон ва триамцинолон сингари фторсақлов-чи унумлари ўзаро яхши нисбатда ифодаланган яллиғланишга қарши ва минералокортикоид фаолликка эга. Дексаметазон (дексазон) яллиғланишга қарши восита сифатида гидрокортизондан 30 марта фаол, аммо туз-сув алмашинувига минимал даражада таъсир кўрсатади. Дексаметазон-21-фосфат-нинг натрийли тузи номли сувда яхши эрувчи препарати в/и ва м/о киритилади. Бетаметазон (целестодерм V) – дексаметазонга ўхшаш препарат бў-либ, суртма ва крем шаклида чиқарилади ва фақат маҳаллий қўлланилади. У “Випсогал”, “Дипрофос”, “Тридерм” ва “Гаразон” каби препаратларнинг асосий таъсир кўрсатувчи моддаси бўлиб ҳисобланади.

Download 152,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish