Гормонал препаратлар (давоми) буйрак усти бези гормонларининг препаратлари



Download 152,5 Kb.
bet5/14
Sana21.02.2022
Hajmi152,5 Kb.
#42178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Гормонлар-2, 2009

Будесонид (апулеин) – маҳаллий қўлланиладиган глюкокортикоид бў-либ, суртма ва крем шаклида чиқарилади. Суртмасидаги фаол модда кремидагига нисбатан секинроқ сўрилади. Шунинг учун вазелин асосли суртмасининг яллиғланишга қарши самараси нисбатан узоқроқ сақланиб қолади. Будесонид кукун (сочма) шаклида (бенакорт) ингаляция қилиш учун ҳам ишлатилади.
Беклометазон дипропионати препарати ҳам деярлик тизимли таъсир-га эга эмас. У асосан бронхиал астма ва вазомотор ринитда ингаляция қили-нади. “Бекотид”, “Бекодиск”, “Беклофорте”, “Бекломет”, “Беклат” ном-лари билан кукун шаклида махсус дозаторларда ингаляция қилиш учун чиқа-рилади. Флутиказон пропионати (фликсотид) ҳам ингаляция учун ишлати-ладиган глюкокортикоид бўлиб, тизимли таъсири деярлик кузатилмайди (ин-галяция қилинганда биоэришувчанлиги тахминан 1%ни ташкил этади). Асо-сан бронхиал астмада кунига 2 маҳал ингаляция қилинади.
Кейинги йилларда маҳаллий таъсирга эга бўлган глюкокортикоид воситаларнинг янги вакиллари сифатида лотепреднол (офтальмологияда аллергик жараёнларда маҳаллий қўлланилади) ва циклезонид (бронхиал астмада ингаляция қилинади) препаратлари амалиётга тадбиқ этилган.
Глюкокортикоидларнинг ножўя таъсирлари: минералокортикоид фаол-ликлари билан боғлиқ тарзда электролитлар мувозанатининг бузилиши, тўқи-маларда кўп миқдорда сувнинг тўпланиб қолиши ҳисобига шишлар пайдо бўлиши, АҚБнинг ошиши келиб чиқади. Шунингдек, қондаги қанд миқдори-нинг кучли даражада ошиб кетиши, ёғларнинг нотўғри тақсимланиши, реге-нератор жараёнларнинг секинлашиши, МИЙ шиллиқ қаватида ярали шикаст-ланишлар пайдо бўлиши, остеопороз кабилар кузатилади. Микроорганизмларга нисбатан организм резистентлигининг пасайиши, руҳий ўзгаришлар, ҳайз кўришнинг бузилиши ва б. пайдо бўлади.
Глюкокортикоидларнинг антагонистлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари глюкокортикоидларнинг синтезини ингибирласа (метирапон, ми-тотан), бошқалари глюкокортикоид рецепторларини блоклайди (мифепристон). Уларни баъзан Кушинг синдромида ҳамда кортикотропиннинг ишлаб чиқарилишини текшириш учун (метирапон) ишлатилади. Ўта заҳарли препарат ҳисобланувчи митотан фақат буйрак усти безининг операция қилиб бўлмайдиган хавфли ўсмасидагина ишлатилади.

Download 152,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish