Гормонал препаратлар (давоми) буйрак усти бези гормонларининг препаратлари



Download 152,5 Kb.
bet6/14
Sana21.02.2022
Hajmi152,5 Kb.
#42178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Гормонлар-2, 2009

Минералокортикоидлар
Альдостерон ва 11-дезоксикортикостерон табиий минералокортикоид-лар ҳисобланади. Альдостерон электролитлар алмашинувига таъсири жиҳа-тидан 11-дезоксикортикостерондан 20-30 марта устун. Глюкокортикоидларга ўхшаб, альдостерон ҳам ҳужайра ичида жойлашган рецепторларга таъсир кўрсатади. Уларнинг асосий физиологик фаоллиги организмдаги туз-сув алмашинувига қаратилган. Минералокортикоидлар нефроннинг дистал қисмига таъсир қилиб, натрий ионларининг ва изоосмотик миқдордаги сувнинг қайта сўрилишини оширади. Бир вақтнинг ўзида калий ионларининг секрециясини кучайтиради. Улар углеводлар алмашинувига кам миқдорда таъсир кўрсата-ди, яллиғланишга ва аллергияга қарши фаолликларга эга эмас.
Дезоксикортикостерон ацетати (дезоксикортон ацетати) – альдосте- роннинг олиниши қийин бўлганлиги сабабли даволаш мақсадида қўлланилиб бошланган дастлабки препарат. Асосан м/о киритилади ва таблеткалари т/о тикиб қўйилади. Дезоксикортикостерон триметилацетати нисбатан давом- ли таъсирга эга. Фторгидрокортизон ацетати (флуокортизон, флоринеф) препарати минералокортикоид фаолликка эга бўлган восита сифатида кейин-ги йилларда кенг қўлланилмоқда. Мазкур препарат кучли яллиғланишга қар-ши фаолликка ҳам эга. Ичишга тавсия этилади.
Минералокортикоидлар асосан буйрак усти безининг сурункали етиш-
мовчиликларида (жумладан, Аддисон касаллигида) ишлатилади. Бундан таш-қари, улар мушаклар таранглигини ва иш қобилиятини оширувчи восита сифатида миастенияда ҳамда адинамияда ҳам ишлатилади.
Ножўя таъсирлари организмда ҳаддан ташқари катта миқдордаги натрий ионлари ва сувнинг йиғилиб қолиши билан боғлиқ: шишлар, тўқималар истисқоси ва асцит пайдо бўлади, АҚБ ошади. Оғир ҳолатларда чап қоринча етишмовчилиги ва ўпка шиши юзага келади.
Минералокортикоидларнинг ҳам антагонистлари яратилган. Уларнинг айримлари минералокортикоидларнинг синтезланишини бузади (метира-пон), аммо танлаб таъсир кўрсатмаганлиги сабабли глюкокортикоидларнинг ҳам синтезланишини сусайтиради. Шу билан бирга, минералокортикоидларнинг буйрак каналчаларидаги специфик рецепторларини танлаб блокловчи ва уларнинг самаралари юзага чиқишини бартараф этувчи антагонистлар ҳам мавжуд. Бундай воситаларга диуретик сифатида кенг қўлланиладиган спиронолактон препарати киради.

Download 152,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish