Гидромелиорация ишларини ташкил этиш ва технологиясининг умумий масалалари. Фан ривожининг тарихий тараққиёти


Техник меъёрлаш ва меъёрий ҳужжатлар



Download 3,12 Mb.
bet3/16
Sana25.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#271068
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
tomchilab sugorish

Техник меъёрлаш ва меъёрий ҳужжатлар.
Меъёр – бу меҳнат хавфсизлигини таъминлаган, санитар – гигиеник талабларни қаноатлантирган ҳолда бир бирлик миқдорда иш бажариш ёки бирлик сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт ёки ресурслар (материаллар, энергия, сув, меҳнат сарфи ва бошқа) миқдорига айтилади.
Фан ва техника тараққиёти ҳамда муайян жамиятдаги ишлаб чиқаришни ривожланиши меъёрларни ҳам такомиллаштиришни тақозо этади.
Меъёрларни ишлаб чиқиш билан махсус ташкилотлар, масалан “Ўзбекистон Республикаси архитектура қурилиш, қурилишни ташкил қилиш ва иқтисодиёт бошқармаси”, “Ўзшахарсозлик ЛИТИ” ва бошқалар шуғулланадилар. Қурилиш амалиётида техник меъёрларнинг қуйидаги турлари қўлланилади: вақт меъёри, меҳнат сарфи, ярим фабрикатлар, жоҳозлар, энергоманбалар (электрэнергияси, сув, буғ, сиқилган ҳаво ва бошқалар).
Вақт меъёрив.м) – бу маълум мутахассис ёки ишчи томонидан ишни ташкил этишни ва техникани замонавий даражасига тўғри келадиган даражада иш қуроллари ва услубларини қўллаб бирлик миқдорда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ёки бирлик миқдорда иш ҳажмини бажаришдир. Вақт меъёри вақт ўлчов бирлигида, масалан мин, соат, смена, ой ва шу кабиларда ўлчанади.
Меҳнат сарфи меъёрим.с) – бу меъёр меҳнат талаблик ёки бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфи миқдоридир. У киши – соатда ўлчанади. Бу “Бирлик меъёрлар ва баҳолар” да вақт меъёри, меҳнат сарфи меъёрлари билан белгиланиши қабул қилинган. Маълум ишлар ишчилар (звено) томонидан бажарилади. Бундай ҳолатлар “Бирлик меъёрлар ва баҳолар”да умумий яъни звенодаги ишчилар меҳнати сарфларининг йиғиндиси шаклида қабул қилинган. Бунда ишни ёки қурилишни бажариш учун календар вақт меъёрдаги миқдорни ишчилар сонига бўлиш билан амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш меъёрии/ч) – бу вақт бирлигида маълум мутахассисликка ва малакага эга бўлган ишчи ёки ишчилар томонидан бажарилиши керак бўлган иш ҳажми ёки маҳсулот миқдоридир. У вақт бирлигида ўлчанади. Уни керакли ташкилотлар тегишли лойиҳа ва илмий тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқади.
Унумдорлик меъёри (Пу) - бу машина ёки механизм ёрдамида вақт бирлиги ичида бажариш керак бўлган иш ҳажми ёки маҳсулот миқдоридир. У ҳам вақт бирлигида ўлчанади, масалан соатда, ойда ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш меъёри ва вақт меъёри ўртасида тескари пропорционал боғланиш бор, яъни
Ни/ч=1/Нв.м (1)
Машина вақти меъёрив.м) – бу бир бирликдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки бирлик ҳажмдаги ишни бажариш учун машина томонидан сарфланадиган вақт миқдоридир. Машина вақти соат ёки сменада ифодаланади. Агар машинага бир неча кишидан иборат звено хизмат кўрсатса, у ҳолда машина вақти билан ишчилар вақти орасида қуйидаги боғлиқлик бор:
Вақт меъёри = Машина вақти меъёри х звенодаги ишчилари сони.
Материал сарфи меъёри (Qм.с) – бу бир бирлик ҳажмдаги ишни бажариш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар (энергия, материал, сув ва бошқалар) миқдоридир.

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish