2.1-расм. Грунт иншоотлари
а – чуқурлиги 5 м гача бўлган қазилмадаги канал; б - чуқурлиги 5 м дан катта бўлган қазилмадаги канал; в – ярим қазилмадаги канал; г – ярим кўтармадаги канал; д – хандақ; е – дамба (тўғон); ж – тўлиқ кўтармада жойлашган канал; з – тўпроқ тўшама (ёки йўл қопламаси); и – баландлиги 1 м гача бўлган тупроқ ғўлача; к – иншоот учун қазилган котлован; л – тупроқ тўғон; 1 – кесимли (ишга оид) қазилмалар; 2 – кесимли (сифатли) кўтармалар; 3 – грунт қазальерлари; 4 – резервлар; 5 – грунт карьери; 6 – доимий уюм; 7 – вақтинчалик уюм.
Захира – тасмасимон узунликдаги кўтарма иншоотларни қуриш учун олинадиган грунт захираси жойлашган тасмасимон узунликдаги қазилма.
Уюм – профилсиз кўтарма, ишлатилмайдиган ёки яроқсиз грунт тўкиладиган жой.
Вақтинчалик ёки оралиқ уюм – кейинчалик кўтармалар қуриш ва чуқурларни тўлдириш учун ишлатиладиган грунтни вақтинчалик тўкиш учун мўлжалланган жой.
Қавальер – тасмасимон профилли қазилма (канал, йўл) четидаги ишлатилмайдиган грунтнинг тасмасимон узунликдаги профилсиз кўтармаси.
Ариқ (кювет) – тасмасимон иншоотдаги сувни йиғиш ва ундан четлатиш учун (одатда йўл четида) қазилган тасмасимон узунликдаги профилли чуқур.
Қазилмалар ва кўтармалар кўндаланг кесими хар хил элементларининг номлари 2.2-расмда кўрсатилган.
2.2-расм. Қазилмалар ва кўтармалар кўндаланг профилининг элементлари
а – қазилма; б – кўтарма; в – чуқур қазилма; г – қазилма ва кўтармаларнинг рахлари; 1 – қазилманинг кўндаланг кесими; 2 – қазилманинг туби; 3 – қазилма рахининг таги; 4 – қазилма рахи; 5 – қазилма чети; 6 – берма (қиялик устидаги ясси сатх); 7 – кўтарма чўқ=иси; 8 – кўтарма чети; 9 – кўтарма рахи; 10 – кўтарма рахининг таги; 12 – оралиқ берма.
Тупроқ иншоотлари нишаблигининг қиялик даражаси нишабликлар хосил қилиш коэффициентлари билан тавсифланади:
L 1
m ctg , (2)
H tg
бу ерда L – рах горизонтал проекциясининг узунлиги; H – қазилма чуқурлиги ёки кўтарма баландлиги; - горизонтал сиртга нисбатан рах сиртининг қиялик бурчаги.
Доимий тупроқ иншоотлари рахларининг қиялик даражаси лойихада уларнинг мустахкамлик шартидан келиб чиқиб берилади. қоямас грунтларда m одатда бирдан кичкина бўлмайди.
Вақтинчалик котлованлар ва хандаклар рахларининг қиялик даражаси грунтлар тури ва қазилмалар чуқурлигидан келиб чиқиб тайинланади. Қазилмалар чуқурлиги 5 м дан ортиқ бўлса, рахларининг қиялиги уларнинг мустахкамлик хисобидан келиб чиқиб белгиланади. Сизот сувлар сатхи баланд бўлган ўта нам грунтларда рахларнинг қиялиги 1:1 гача нисбатда қабулқилинади.
Гидротехника қурилишига қуйидаги тупроқ иншоотлар кўпроқ хос: қазилмалар, ярим қазилмалар, ярим кўтармалар ва кўтармалардаги очиқ каналларнинг ўзанлари; хар хил иншоотлар учун котлованлар; кўтарма тупроқ тўғонлар ва дамбалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |