Кириш.
Ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалигини ривожланиши ва мамлакатнинг озиқ–овқат муаммоларини ҳал этилиши сув хўжалигини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли сув хўжалиги республика ва унинг Президенти эътиборидаги асосий соҳалардан бири ҳисобланади. Президент томонидан 2007 йил 29 октябрдаги тасдиқланган фармон мелиоратив тармоқни тубдан такомиллаштириш учун асос ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларнинг асосий давлат аҳамиятидаги масаласи етук ва рақобатбардош кадрларни етиштириш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳам билимли кадрларни тайёрлаш, уларнинг қобилятини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997й) қабул қилинган.
ГТИ ва НС реконструкцияси ишларини ташкил этиш ва тенхнологияси фани амалий характерга эга. Шу сабабли талабаларда амалий характердаги билимларни шакллантириш ва такомиллаштириш мазкур фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Бўлажак мутахассислар гидромелиорация тизимида бажариладиган ишларнининг таркиби, уларни қурилиши, таъмирланишида ва реконструкциялашда бўладиган харажатлар ҳақида билимга эга бўлишлари лозим. Иншоотлар баҳосини ҳосил бўлишида асосан қуйидаги тур ҳаражатлар иштирок этади: лойиҳа ишлари, қурилиш материаллари, машина- механизмлар ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг ҳаражатлари, иш ҳақи , устама ҳаражатлар ва режали жамғариш.
Гидромелиорация ишларини ташкил этиш ва технологиясининг умумий масалалари.Фан ривожининг тарихий тараққиёти.
Ўрта Осиё халқлари, жумладан Ўзбекистон халқлари сув хўжалигини бошқаруви бўйича тарихий тажрибага эга. Тарихий манбалар ва архиалогик тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиёда сув хўжалигининг ривожланишини, сув ресурсларини бошқариш мақсадида қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажарилиши эрамиздан олидинги 3000-2500 йилларга боғлиқлигини исботлаган
Ўзбекистонда ва вилоятимизда йирик гидротехник иншоотлар қурилиши амалга оширилган. Қайраққум сув омбори, Фарход ГЭС, Бозсув каналидаги ГЭС лар, Ўқчи ГЭС, Андижон, Чорвоқ, Каттақўрғон ва бошқа сув омбори ва шунингдек вилоятимизда Чимқўрғон, Хисарак, Толимаржон, Пачкамар сув омборлари қарши Чўлига сув олиб келувчи Қарши магистрал канали, Миришкор канали уларга сув кўтариб берувчи насос станциялар каскади улардаги иншоотлар комплексини мисол келтириш мумкин. Сув хўжалиги иншоотлари умумий қурилиш ишларидан ўзининг хусусиятлари билан фарқланади. Улар асосан аҳоли яшаш жойларидан олисда, табиий ва хўжалик шароити мураккаб ҳудудларда бажарилади. Чунки Ўзбекистоннинг замонавий ирригация ва мелиорация тизимини лойиҳалаш, уларни қурилиши ва таъмирланиши асосан хорижда ишлаб чиқарилган техника ва механизмларга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |