2.4-расм. Грунт массалари балансига илова қилинган схема
Қазилмалар: 1 – котлован; 2 – сув ўтказувчи канал ўзани; 3 – сув четлатувчи канал ўзани; 4 – грунт карьери. Кўтармалар: 5, 8 – ортиқча ва профилли кўтармалар учун яроқсиз грунтларнинг доимий уюмлари; 6, 7 – тупроқ тўғон қисмларининг профилли кўтармалари; 9, 10 – вақтинчалик грунт уюмлари; 11, 12, 13 – тўғон асоси ва карьердан олинган ўсимлик грунти уюмлари; 14 – целикли тўсиқлар.
2.2-жадвал
Грунт массалари балансининг рўйхати
Қазилмалар
|
Кўтармалар
|
номи
|
хажми
|
грунт уюми
|
тўғоннинг тупроқ қисми
|
вақтинчалик уюм
|
бўшлиқларни =айта
тўлдириш
|
...
|
Котлован
|
VI
|
1
|
3
|
6
|
-
|
...
|
Карьер
|
VII
|
-
|
4
|
-
|
8
|
...
|
Сув четлатувчи канал
|
VIII
|
2
|
5
|
7
|
-
|
...
|
Вақтинчалик уюмлардан
|
VIV
|
-
|
-
|
-
|
9
|
...
|
. . . . . . . . . . . . . . .
|
. . .
|
. . .
|
. . .
|
. . .
|
. . .
|
. . .
|
|
VЎ
VК
|
V1
|
V2
|
V3
|
V4
|
. . .
|
2.3. Грунтларни қурилиш хоссалари
Грунт деб ер қобигининг юқори қатламини ташкил этувчи тоғ жинсларига айтилади. Грунт уч фазали мураккаб бирикма бўлиб унинг хусусиятларини инженерлик геологияси, тупроқшунослик ва грунтлар механикаси фанлари ёрдамида тўлиқ ўрганиш мумкин. Грунтнинг қурилиш хоссалари уни механик таркиби ва физик хусусиятлари билан характерланади. Механик таркибига кўра грунтлар харсанг тошлар (диаметри>200 мм), чакир тошлар (диаметри 40-200 мм), шағал тош (диаметри 2-40 мм), қум (диаметри 0,05-2 мм), чанг (диаметри 0,005-0,5 мм) ва гил (диаметри<0,005 мм) деб аталади. Зарралардан иборат богланмаган грунтлар катта сув ўтказувчанликка эга, улар нам ҳолатда ўзаро ёпишмайди ва эластик эмас. Чанг зарраларидан иборат грунтлар сувда кам бўкади ва сувни кам ўтказади; бу зарралардан ташкил топган грунтлар деярли ёпишмайди, қуриганда эса жуда кам чўкади. Гил грунтлар нам ҳолатда жуда ёпишқоқ бўлади. Грунтларнинг физик хоссаларини характерловчи кўрсатгичларга грунт зичлиги, ғоваклиги, намлиги, ёпишқоқлиги ва ички ишқаланиш хусусиятлари киради. Грунтларнинг физик хоссаларига баҳо беришда қуйидаги тушунчалардан фойданилади:
Грунтнинг солиштирма оғирлиги деб бир хил ҳажмда олинган абсолют қуруқ грунт оғирлигини сув оғирлигига нисбатига айтилади. Мисол учун шағалнинг солиштирма оғирлиги 2.65-2.8 т/куб м.
Грунтнинг ҳажм оғирлиги деб табиий ҳолатда олинган 1,0 куб метр грунтнинг килограммларда ифодаланган оғирлигига айтилади. Мисол учун: шағалнинг ҳажми оғирлиги 1,8-2.0 т/куб м; қумоқ тупроқники 1,5-1,8 т/куб м; лойники 1,7-2.0 т/куб м.
Грунтнинг боғланувчанлиги деб грунт зарраларини бир-биридан ажратишга интилган кучга грунтнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятига айтилади. Грунтнинг боғланувчанлиги грунтнинг бир зарраси иккинчиси билан қандай куч билан боғланиб туришини кўрсатади. Грунт зарраларининг боғланиш даражаси табиий қиялик бурчаги билан аниқланади. Бу бурчак грунтнинг механик хоссалари ва намлигига қараб ўзгаради. Мисол учун шағалнинг қуруқ ва нам холидаги қиялик бурчаги 40 градус, хўл ҳолида эса 35 градус.
Грунтни табиий қиялик бурчаги деб грунт сочилиб (ёйилиб) кетмайдиган қиялик юзаси билан горизонтал текислик орасидаги бурчакка айтилади.
Грунтнинг намлиги абсолют қуруқ ҳолатидаги (105 градусгача қуритилган) грунт таркибидаги сувни унинг оғирлигига ёки ҳажмига нисбатан фоизда ифодаланган миқдорини билдиради. Грунт қуруқ, нам(юмшоқ) ва ҳўл(суюқ) ҳолатда бўлиши мумкин. Ғовакларини 40 фоизидан кам қисми сув билан тўлган грунт қуруқ грунт, 40-80 фоиз қисми сув билан тўлган бўлса нам грунт, 80 фоиздан ортиқ қисми сув билан тўлган бўлса ҳўл грунт деб аталади.
Грунтнинг сув ўтказувчанлиги деб грунтнинг юқори қатламидан пастки қатламига сув ўтказиш қобилиятига айтилади. Мисол учун қум, тошлар ва шағал жуда яхши сув ўтказувчанлик хусусиятга эга бўлса лой ва лойсимон грунтлар ёмон сув ўтказади.
Грунтни пластиклиги деб ҳамир ҳолига келтирилган грунтни босим таъсирида ёрилмай ўз шаклини осон ўзгартириш хусусиятига айтилади. Грунтни намлик даражаси ортиши билан унинг пишиқлиги камаяди.
Грунтнинг ёпишқоқлиги деб грунтга ишлов бураётган қуролларга ёпишиш хусуссиятига айтилади. Грунт ёпишқоқлиги унинг намлик даражаси ва таркибидаги қум миқдорига боғлиқ.
Грунтни юмшалувчанлиги деб грунтга ишлов берилгандан сўнги ҳажмини ишлов берилганга қадар бўлган ҳажмига нисбати тушинилади. Мисол учун қумнинг юмшалиш коэффиценти Кю=1,08; шағал учун Кю = 1,32. Грунтларни механик-физик хусусиятларини билган холда ер ишларини бажариш усулини, машина-механизм турини, маҳаллий грунтларни қурилиш материали сифатида яроқли ёки яроқли эмаслиги ва бошқа инженерлик масалаларни . қилишимиз мумкин.
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
Do'stlaringiz bilan baham: |