Топогрфик карталар уларда тасвирланган жойдаги нуқталарнинг планли ва баландлик ўринларини конкрет аниқлик билан топишга ҳамда турли инженерлик масалаларни ечишда бошқа ўлчашларни бажаришга имкон беради.
Топографик карталарни тузиш учун тўғри бурчакли кўндаланг цилиндирик Гаусс проекцияси1 қўлланилади.
Уни тузишда ернинг эллипсоид сирти узоқлик бўйича 60 га мувофиқ (масштаби 1:5000 ва ундан йирикроқ карталарни тузиш учун узоқлик бўйича 30 мувофиқ зоналар барпо этилади) меридианлар орқали зоналарга бўлинади. Ҳар бир зона маълум математик қонунлар бўйича цилиндрнинг ички ёнлама сиртига лойиҳаланади (2 - шакл),
2 – шакл. Гаусс проекциясининг тузиш схемаси.
шунда йўналтирувчи меридиан эса, 2 зонанинг ўрта (ўқ) меридиани билан тўғри келади. Кейин цилиндрнинг сирти текисликка ёйилади. Айнан бир - бирига кетма-кет лойиҳаланган зоналар экватор чизиғи бўйича жойлашган нуқталарда бир-бирига туташиб турадилар. Бундай картографик усул текисликда эллипсоид сиртини тасвирлашда пайдо бўладиган хатоликларни чекланишини камайтиришга имкон беради.
Планларни тузишда, ер эллипсоидини тахминан кичик текисликка чексиз яқин бўлишига асосланиб картографик жараён соддалаштирилади. Шунда, горизонтал текисликка ортогонал лойиҳаланган жойдаги элементларнинг тасвирида амалда сезиларли чекланишлар содир бўлмайди.
Шунинг учун топографик план деб кичик ер бўлагини Ер эгрилигини ҳисобга олмай ўхшаш ҳолда кичрайтиб горизонтал текисликка туширилган картографик тасвирга айтилади.
Бундай проекциянинг тузилишини геометрик томондан тасвирлаб кўрсатиш мумкин, агарда ер куррасининг эллипсоиди кўп қиррали шаклига мос деб фараз қилсак, шунда ҳар бир қиррасига (планнинг алоҳида бўлаги деб тасаввур қилиш мумкин) жойдаги картографик элементлар ортогонал лойиҳалаштирилган бўлади (3 - шакл).
- шакл. Кўпқиррали призмасини тузиш схеамси.
Шунингдек ҳам топографик карта ҳам топографик план ўзидан текисликка махсус усулда тузилган Ернинг сферик сиртининг тасвирини тақозо этади.
Планлар моҳияти бўйича топографик карталарнинг турларидан бири ҳисобланади, аммо улардан шундан фарқ қиладики, планлар ортогонал картографик проекцияда тузилган бўлиб, кичик ер бўлакларни қоплайди. Шунинг учун планларда карталпрга нисбатан тасвирланадиган объектларнинг геометрик ўхшашлиги тўлиқроқ сақланади; планнинг масштаби унинг барча нуқталарида доимий қолади, картанинг масштаби эса, ҳар бир нуқтада ўз қийматига эга.
Ундан ташқари, махсус мақсадлар учун алоҳида участкаларда (ердан фойдаланувчилар, аҳоли яшайдиган жойлар ва бошқ.) стандартсиз форматда планлар тузилади. Бундай планлар мазмуни, шартли белгилари ва ташқи расмийлаштириши бўйича ўзига хос хусусиятларга эга; айрим планларда рельефсиз фақат тафсилотлар (контурлар) тасвирланади ва бундай планлар контурли планлар деб аталади.
Топографик карта ва планларда жойдаги объектларнинг ҳамда ер сирти рельефининг характерли нуқталари тасвирланади. Картада (ер сиртидагидек) ҳар қандай нуқтанинг ўрни уч географик координаталар орқали аниқланади: географик кенглик, географик узоқлик ва ер эллипсоид ёки геоид сиртидаги нуқталар баландлиги.
Географик координаталар – (, , ) астрономик координаталарнинг умумлаштирилган тушунчаси бўлиб, геоид сиртига таалуқли, геодезик координаталар (В, L, H) эса эллипсоид сиртига таалуқли бўлиб, шовун чизиқларнинг эллипсоид нормаларидан четланиши ҳисобга олинмаган ҳолатларда қўлланади.3
Бундан ташқари топографик карталарда нуқталарнинг планли ўринлари икки ўзаро перпендикуляр чизиқлар: зонанинг ўқ меридиани (абцисса ўқи) ва
экватор чизиғи (ордината ўқи)дан ташкил топган тўғри бурчакли координата тизими бўйича аниқлаш мумкин. Нуқталарнинг баландлигини эса топографик карталарда ер эллипсоид сиртида Болтиқ системасида аниқлаш қабул қилинган.
Планларда нуқталар ўрни купинча тўғри бурчакли координаталарнинг шартли системасида аниқланади, баландликлари эса ҳар қандай шартли сатҳий сиртдан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |