Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
_________________________________________________
З. Охунов
ГЕОДЕЗИЯДАН ПРАКТИКУМ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, касб ҳунар коллежлари талабалари учун
ўқув қўлланма
Тошкент - 2008
Ўқув қўлланма техника фанлари номзоди, доцент З. Охунов томонидан тайёрланган.
Геодезиядан практикум: олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, касб ҳунар коллежлари талабалари учун ўқув қўлланма.
Тақризчилар: ТошДТУ “Геодезия ва маркшейдерия” кафедраси
мудири акад. В.Р. Рахимов,
УзМУ “Геодезия, картография ва кадастр” кафедраси мудири доц. Х.М.Мубораков
Ушбу қўлланмада топографик карта ва планлар билан ишлаш, улар устида инженерлик геодезик масалаларни ечиш, геодезик асбобларнинг тузилиши, уларнинг асосий тадқиқотлари ва текширишлари ҳамда улар билан ўлчашларни бажариш, ер майдонлари юзаларини ҳисоблаш, топографик съёмкалар технологиясининг алоҳида жараёнлари баён этилган бўлиб, геодезик ўлчашларда қўлланиладиган анъанавий геодезик асбоблар билан бир қаторда янги замонавий электрон - оптик асбоблар тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг 5540100 “Геодезия, картография ва кадастр”, 5620700 “Ер тузиш ва ер кадастри”, “Гидромелиорация” бакалавриат йўналишлари, ҳамда 5А540101 – “Амалий геодезия” магистратура мутахассислиги бўйича “Геодезия” фанини ўрганаётган талабалар учун мўлжалланган.
Шахсий кутубхона:
Эшназаров Дониёр Бахромалиевич
Сўз боши
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланаган «Олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш учун ўқув режалар ва дастурлар» асосида «Геодезия, картография ва кадастр», «Ер тузиш ва ер кадастри», «Гидромелиорация», йўналишлари талабалари учун тайёрланган.
Мазкур қўлланманинг асосий мақсади – олий ўқув юртларда «Геодезия» фанини ўрганиш давомида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий машғулотларни бажаришда, ҳамда ўқув геодезик амалиётларни ўтишда амалий кўникмаларга эга бўлишда ёрдам бериш ҳисоблананди.
Китобнинг мазмунида асосий диққат топографик карта ва планлар билан ишлаш, улар устида инженерлик геодезик масалаларни ечиш, геодезик асбобларнинг тузилиши, уларнинг асосий тадқиқотлари ва текширишлари ҳамда улар билан ўлчашларни бажариш, топографик съёмкалар технологиясининг алоҳида жараёнларини баён этишга қаратилган. Шунингдек ўқув қўлланмада геодезик ўлчашларда қўлланиладиган анъанавий геодезик асбоблар билан бир қаторда янги замонавий электрон – оптик асбоблар тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
Практикумни кўрсатилган мақсадлар учун қўллашдан олдин талабалар 2007 йилда нашр этилган “Геодезия” ўқув қўлланма (муаллифи Х. Мубораков), 2002 йилда нашр этилган «Геодезия ва картография» дарслик (муаллифлари Х. Мубораков, С. Ахмедов), ҳамда 2002 йилда нашр этилган «Геодезия» (муаллифлари Э. Нурматов, У. Утанов) ўқув қўлланманинг мувофиқ бўлимларини ўзлаштиришлари лозим.
Ўқув режасига биноан ушбу фанни ўрганиш учун дарс вақтлари чегараланган. Шу сабабли талабаларга тавсия этилаётган мазкур қўлланма ўқиш жараёнида, ишлаб чиқаришда геодезик ишларни мустақил равишда бажаришига яқиндан ёрдам беради деб ўйлаймиз.
Мазкур ўқув қўлланма шу соҳадаги илк китоб бўлганлиги сабабли, муаллиф ўқув қўлланма тўғрисида билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилади. Манзил: Тошкент, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Узбекистон Миллий Университети, Геодезия, картография ва кадастр кафедраси.
Do'stlaringiz bilan baham: |