Геодезик ўлчашларнинг аниқлиги
Ўлчаш аниқлиги деб, олинган натижани ўлчанадиган миқдорнинг ҳақиқий қийматига яқинлашиш даражаси тушунилади. Ўлчаш натижасининг ҳақиқий қийматидан четланишига ўлчаш хатоси деб айтилади (юқори аниқликдаги ўлчашларга кичик хатолар ва аксинча, катта хатолар аниқлиги паст ўлчашларни тавсифлайди).
Агар бир миқдорни ўлчаб, топилган қийматини , ҳақиқий қийматини х десак, булар ўртасидаги фарқ ўлчаш хатоси дейилади. Хатони билан белгиланса, у вақтда ўлчашнинг абсалют хатоси қуйидагича бўлади
. (1.1)
Бирон миқдор маротаба ўлчанса, ҳар бир ўлчашда маълум хато бўлишини эътиборга олиб, уларни билан ифодалаш мумкин, бунга хатолар қатори дейилади.
Нисбий хато абсолют хато ва ўлчанган катталикни ҳақиқий қийматининг нисбати орқали ифодаланади, яъни
. (1.2)
Масалан, 400 м чизиқ узунлигига 0,20 м га тенг абсалют хато тўғри келса, унда нисбий хато қуйидагини ташкил қилади
.
Ўлчаш хатолари миқдори, такрорланиши ва қатор турли сабабларга кўра уч турга бўлинади:
Қўпол хато.
Систематик (мунтазам) хато.
Тасодифий хато.
Қўпол хато деб хатолар қаторида абсалют қиймати бўйича қатордаги бошқа хатолардан бир неча марта катта фарқ қиладиган хатога айтилади. Қўпол хато ўлчашда янглишиш орқали содир бўлади. Масалан, пулат лента билан масофа ўлчанаётганда лента қўйилиш сонини адашиб санашда, шунингдек, бурчак ўлчашда саноқ олиш масламасидан нотўғри саноқ олиш оқибатида қўпол хато келиб чиқади.
Агар ўлчаш натижаси қўпол хатолардан озод бўлса, унда ўлчаш натижаси ҳам систематик ва ҳам тасодифий хатолардан иборат бўлади яъни,
,
бу ерда - умумий хатони ташкил этадиган, систематик қисми;
- умумий хатони ташкил этадиган тасодифий қисми.
Систематик хато деб хатолар қаторида мутлоқ қиймати катта бўлмаган бир хил ишора ва бир хил қийматда такрорланадиган хатога айтилади.
Систематик хато асбобнинг камчилигига, ташқи муҳитга ва ўлчовчининг малакасига боғлиқ бўлади. Масалан, масофа ўлчанаётганда лентанинг узунлиги унинг ҳақиқий қийматидан фарқ қилса, ҳаво ҳароратининг ўзгариши ҳам лента узунлигига таъсир қилиб систематик хатони келиб чиқишига сабаб бўлади. Систематик хатони асбоб хатосини ва ташқи муҳит таъсирини ҳисобга олиш йўли билан камайтирилади.
Ўлчаш натижалари амалда систематик хатолардан ҳоли бўлса, уларнинг ҳақиқий қийматидан четланиши асосан тасодифий хатолар билан тавсифланади
. (1.3)
Тасодифий хато деб хатолар қаторида турли ишора ва қийматга эга бўлган, абсалют қиймати маълум чегарадан ошмаган ҳолда такрорланадиган хатога айтилади. Тасодифий хатони келиб чиқиши ўлчаш шароити, асбобнинг аниқлиги, ўлчовчининг тажрибаси каби омилларга боғлиқ бўлади.
Тасодифий хатоларни йўқотиб бўлмайди. Ўлчаш хатолари назариясининг асосий вазифаларидан бири тасодифий хатоларнинг келиб чиқиш қонуниятларини ўрганиб, унинг таъсирини камайтириш йўлларини ўрганишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |