Рельеф кесими баландлигини аниқлаш. Агар рельеф кесими баландлиги қайси бир сабабларга кўра номаълум бўлса, унда уни баландликлари ёзилган горизонталлар орасидаги нисбий баландликлар ва оралиқлар сонини ҳисоблаш орқали аниқлаш мумкин. 9 - шакл, а дан кўриш мумкинки горизонталлар оралиғларининг сони 6, баландлиги ёзилган горизонталлар орасидаги нисбий баландликлар (нишаб йўналишини инобатга олмаган ҳолда) эса 15 м га тенг. Рельеф кесими баландлиги бир оралиққа мувофиқ келиши туфайли, 15 м ни 6 га бўлиб, = 2,5 м ни ҳосил киламиз.
Қиялик йўналишини аниқлаш. Бу масала қуйидаги хоссалар асосида ечилади:
- бергштрихлар кўрсаткичлари бўйича, чунки улар ҳамма вақт пасайиш томонга йўналтирилган. Мисол, 9 - шакл, б да мил орқали белгиланган пасайиш йўналиши ушбу горизонталга нисбатан бергштрихнинг йўналишига тўғри келади;
- горизонталларнинг ёзувлари бўйича; горизонталлар баландлигини ифодаловчи рақамларнинг асоси (таги) ҳамма вақт жойнинг пасайиш томонига йўналтирилган. Шунинг учун горизонталлардаги ёзувлар бўйича (9 - шакл, в) қиялик А нуқта томонига йўналтирилганлигини аниқлаш мумкин:
- характерли нуқталар баландликларининг ёзувлари бўйича бир хил ёнбағирларда қиялик ҳамма вақт баландлиги катта нуқталардан баландлиги паст нуқталарга йўналтирилганлиги туфайли, 9 - шакл,г га кўра унинг йўналишини икки нуқтанинг ёзилган баландликлари бўйича осон аниқлаш мумкин;
- гидрография объектлари бўйича; ер устидаги сувлар пасайиш томонга оғирлик кучининг йўналиши бўйича оқиши туфайли қияликлар ҳамма вақт дарёлар, дарёчалар, кўлларга йўналтирилган бўлади. (9 - шакл, д) ;
- сув уйиб кетган чуқурликнинг шакли бўйича; сув эрозияси натижасида ҳосил бўлган жарлар ҳамма вақт пасайиш томонга йўналтирилган, 9 - шакл, а да мил (стрелка) билан кўрсатилган.
9 – шакл. Рельефнинг алоҳида тавсифий аломатлари бўйича ўқиш
Горизонталлар баландликларини аниқлаш. Ушбу масалани ечиш учун асосий аргумент бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: қиялик йўналиши, рельеф кесими баландлиги, ҳарактерли нуқталар ва горзонталлар баландликларининг ёзувлари.
Айтайлик, 9, б - шаклда тасвирланган картанинг (фрагменти) парчаси бўйича бергштрихлар билан белгиланган горизонталнинг кесим баландлиги = 2,5 м ни ташкил қилади.
Қиялик йўналиши шуни кўрсатадики, ушбу горизонталнинг баландлиги горизонтал устида ётмаган, нуқта баландлигини тавсифловчи 78,4 м қийматни ташкил этади. Шу билан бирга топиладиган баландликнинг қиймати, қолдиқсиз 2,5 га бўлиниши керак, чунки горизонталларнинг баландликлари ҳамма вақт рельеф кесими баландлигига каррали бўлади. Ушбу аломатларнинг йиғиндиси бўйича кўриш мумкинки, горизонталнинг баландлиги 77,5 м тенг.
Ушбу масаланинг бошқа тури 9, в - шаклда кўрсатилган. Айтайлик, А нуқта турган горизонтал баландлиги аниқлансин, агарда рельеф кесими баландлиги = 5 м бўлса.
Бу ҳолатда, қиялик йўналиши горизонталларнинг ёзувлари орқали аниқланади (рақамларнинг асоси пасайиш томонга йўналтирилган). Кейин, ҳар кандай икки горизонталлар орасидаги нисбий баландликлар рельеф кесими баландлигининг бир - биридан ажратиладиган оралиқлар сони кўпайтмасига тенг хусусият қўлланилади. Бизнинг мисолда, А нуқта ёзилган горизонталнинг пастида жойлашган бўлиб, оралиқлар сони 3 га тенг. Шунингдек, А нуқта турган горизонталнинг баландлиги, 120м - 3х5м = 105 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |