Геодезиядан 1-практикум


Энг катта қиялиги бўйича нишаблик йўналишини аниқлаш



Download 13,03 Mb.
bet25/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Энг катта қиялиги бўйича нишаблик йўналишини аниқлаш. Энг катта қиялик тиклиги ҳамма вақт перпендикуляр бўйича яқин горизонталга йўналтирилган. Маълумки ер устидаги сувлар оғирлик кучи йўналиши бўйича пастга қараб оқади, унда катта қиялик тиклиги сув оқимиининг йўналишига тўғри келади. Мисол учун 10 - шаклда бундай йўналиш А нуқтадаги сув айриғичдан В нуқтадаги сув тўпланишига стрелкалар билан кўрсатилган.
Сув оқимининг берилган нуқтаси учун сув тўпланиш майдонлари чегарасини аниқлаш. Сув тўпланиш чегаралари тизма тоғларнинг сув айриғич чизиқлари бўйича тоғларнинг учки нуқталари ва эгарсимон жойларнинг ўртасидан ўтади. Айтайлик, 10 - шаклда берилган нуқтагача сув тўпланиш участкага мувофиқ сув тўпланиш майдоннинг чегарасини аниқлаш талаб қилинади. Кўриб чиқилган мисоллардаги рельефнинг тасвирлаш хусусиятларига мувофиқ, сув тўпланишнинг чегараси нуқтадан икки томонга m ва n нуқталарда сув айригич чизиқларгача горизонтлларга перпендикуляр бўлиб ўтади (нуқтали пунктирлар билан кўрсатилган); кейин y m , k (тепаликнинг чўққиси), о (эгарсимон жойнинг ўртаси) ва n (тепаликнинг чўққиси) нуқталарнинг бирлашадиган сув айриғич чизиқлари билан тўғри келади.
Жойнинг эгилиши ҳарактерли нуқталарини берилган йўналиши бўйича аниқлаш. Жойнинг характерли эгилишлари асосан берилган чизиқнинг сув айриғич ва сув йиғилиш чизиқлари билан кесишадиган нуқталарда жойлашади. Алоҳида ҳолатларда берилган йўналиш жойнинг эгилиш нуқталари ҳисобланадиган эгарсимон жойнинг марказий қисмидан, тоғ (тепалик)нинг чўққисидан ёки чуқурликнинг тубидан ўтиши мумкин. Шунга мувофиқ, 10 - шаклда а, б, в, г нуқталарда характерли эгилишлар кўрсатилган.
Шунчаки жойда бир хил йўналишдаги қияликлар ётиқроқларидан тикроқларга ва аксига ўтишлари мумкин, унда релъефни горизонталлар билан тасвирлашда, улар хоссаларининг муҳимларидан бири рўёбга чиқади: қанчалик қияликлар тик бўлса, ёнма - ён икки горизонтал орасидаги масофа шунчалик қисқа бўлади (қиялик қўйилиши). Масалан,1- 2 чизиқда (11 - шакл) қиялик

11 - шакл. Горизонталлар туширилган планда қиялик тиклиги
ўзгаришини тасиврлаш
тиклиги а, б, в, г нуқталарда белгиланган оралиқлар орасида сезиларли ўзгаради, шунда кўриш мумкинки, “бв” бўлагида қиялик “аб” ва “вг” бўлакларига нисбатан тикроқ.4

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish