Геодезиядан 1-практикум


Карта ва планларни ориентирлаш



Download 13,03 Mb.
bet27/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

3.7. Карта ва планларни ориентирлаш
Карта ва планлар горизонтнинг томонлари бўйича ориентирланади. Текисликка картографик тасвир шундай жойлаштириладики, бунда карта ёки планнинг юқори рамкаси шимолий, қуйи эса-жанубий бўлади.
Географик ва магнит меридианлар
Карта ва планларни ориентирлаш учун бошланғич йўналишлар бўлиб, географик ва магнит меридианларнинг чизиқлари хизмат қилади.
Географик меридианнинг йўналиши деб меридиан (астрономик ёки геодезик) текислигининг горизонтал текислик билан кесишиш чизиғига айтилади.5
Магнит меридианнинг йўналиши деб горизонтал текислиги билан магнит милининг қутбларидан ўтадиган шовун текислигининг кесилган чизиғига айтилади.
Магнит милининг оғиши. Географик ва магнит қутбларининг ҳолатлари тўғри келмаслиги туфайли, географик ва магнит меридианлари йўналишларнинг орасидаги ҳар бир нуқтасида магнит мили оғиши деб аталадиган горизонтал бурчак ҳосил бўлади.
Магнит мили оғиши шарқий (мусбат) ҳисобланади, агарда магнит меридианнинг шимолий йўналиши географик меридиан йўналишидан шарққа оғса (14 - шакл, а), ва ғарбий (манфий), агарда магнит меридианнинг шимолий йўналиши географик меридиандан ғарбга оғса (14 - шакл, б).

14 - шакл. 1 - 2 ва 2 - 1 йўналишларнинг географик ва магнит азимутлари
Топографик карталарда тасвирланган географик меридиан чизиқлари, ер эллипсоид сиртига қаратадиган геодезик меридианлар текислигидан ташкил топган.
Азимутлар
Карта ва планларда жойдаги чизиқ йўналишлари ва уларнинг тасвирлаш географик азимутлар, магнит азимутлар ва дирекцион бурчаклар6 орқали амалга оширилади.
Азимут деб, меридианнинг шимолий учидан соат мили йўналиши бўйича берилган чизиқ йўналишигача ўлчанган горизонтал бурчакка айтилади.
Географик азимут АГ - географик меридианнинг шимолий учидан ҳисобланади, магнит азимути АМ эса – магнит меридианнинг шимолий учидан (14 - шакл).
Азимутлар қийматлари 00 дан 3600 гача ўлчанади. 1- 2 чизиқ йўналиши учун А1-2 тўғри ҳисобланади, А2-1 азимут эса – тескари.
14 - шаклдан кўриш мумкинки, бир чизиқдаги географик ва магнит азимутлар орасида алгебраик боғланиш мавжуд
. (3.4)

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish