Геодезиядан 1-практикум


Ташқи рамкани расмийлаштириш



Download 13,03 Mb.
bet20/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Ташқи рамкани расмийлаштириш. Карта варағини номенклатураси ташқи рамканинг шимол томонидан ёзилади. Рамканинг жануб томонидан сонли, ёзувли ва чизиқли масштаблар, қабул килинган релъеф кесими баландлиги ва баландлик системлари кўрсатилади. Ташқи рамканинг жанубий - ғарбий бурчагида магнит мили оғиши ва меридианларнинг ўртача яқинлашиши ҳамда координата тўри чизиқларига нисбатан меридианларнинг ўзаро жойлашиш схемаси тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ташқи рамканинг жанубий - шарқий бурчагида қияликларни аниқлаш учун қўйилиш графиги жойлаштирилади.
Тўғрибурчакли варақларга бўлинишли топографик планлар варақлари одатда икки рамка: ички ва ташқи рамкалар билан чегараланади. Варақларни стандартли ўлчамларида (1:5000 масштаб учун 40х40см ва 1:2000 масштаб учун 50х50) ички рамкалари тўғри бурчакли координата тўрининг дециметрли чизиқлари билан бевосита бирлаштирилади; варақларни бошқа ўлчамларида ички рамкалар ушбу чизиқларга параллел тузилади. Ички ва ташқи рамкалар орасида тўрнинг абсцисса ва ордината чизиқларининг қийматлари ёзилади.
3.5. Картографик шартли белгилар
Карта ва планларда кўрсатилган объектлар ва улар тўғрисида бериладиган маълумот мажмуаси карта ва планларнинг мазмуни бўлиб ҳисобланади. Ушбу маълумотни турли объектлар ва улар тавсифини белгилаш учун карта ва планларда қўлланиладиган картографик шартли белгилар беради. Карта ва планлар билан ишлашда шартли белгиларнинг маъноли мазмунини, яъни уларни тасвирланадиган предметлар, ҳодисалар ва жараёнларга муносабатини ўзлаштириш керак.
Алоҳида объектларни шартли белгилари, биринчидан, улар тури (қудук, геодезик пунктлар, шоссе, ботқоқ ва ҳ.к.) ва айрим тавсифлари (масалан, қудуқнинг дебити, йўлнинг ўтиш қисмини эни ва қопланиши ва ҳ.к.); иккинчидан, объектларни фазоли ўрни, планли ўлчамлари ва шаклларини аниқлашга имкон беради. Шунинг учун шартли белгилар масштабсиз, чизиқли ва контурли (майдонли) гуруҳларга бўлинади.
Масштабсиз шартли белгилар карта ёки план масштабида майдонини ифодаланмайдиган объект (геодезик пунктлар, қудуқлар, электр узатгич ва алоқа чизиқлари устунлари ва бошқ.)ларни тасвирлаш учун қўлланилади. Масштабсиз шартли белгиларни кўп қисми ўз чизмаси бўйича тасвирланадиган предмет ва объектларни ташқи кўринишини эслатади, лекин карта бўйича уларнинг ҳақиқий ўлчамларини аниқлаш мумкин эмас.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish