Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу: Лейкоцитлар, уларнинг аҳамияти. Қон



Download 0,68 Mb.
bet60/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Лейкоцитлар, уларнинг аҳамияти. Қон
ишланиши. Қон ивиши. Қон гуруҳлари. Қон қуйиш.
Лейкоцитлар
Лейкоцитлар (оқ қон таначалари) организмнинг микроблар, вируслар, патоген оддий мавжудотлар ва ҳар қандай ёт моддалардан ҳимояланишида, яъни иммунитетда муҳим роль ўйнайди. Қонда лейкоцитлар эритроцитларга нисбатан 600-1000 баравар кам. Катта ёшли кишининг 1мм куб қонида 4000-9000 лейкоцит, бир литрда эса 4-9х10 нинг 9 даражаси лейкоцит бор. Лейкоцитлар махсус пигментга эга бўлмаган ядроли ҳужайралардир.
Лейкоцитларнинг умумий сони ҳаёт давомида ва ҳатто бир кеча-кундузда ўзгариб туради. Лейкоцитларнинг кўпайиб кетиши (10000 дан ошиб кетиши) лейкоцитоз, камайиб қолиши (4000дан) эса лейкопения деб аталади. Лейкоцитозларнинг икки тури ажратилади – физиологик ва реактив. Физиологик лейкоцитозлар турли аъзо ва тўқималар томирлари орасида лейкоцитларнинг қайта тақсимланиши оқибатидир. Кўпинча қон деполари: талоқ, ўпка, қизил иликдаги лейкоцитларнинг у ердан чиқиб, ҳаракатдаги қонга ўтиши кузатилади. Физиологик лейкоцитозларнинг қуйидаги турлари мавжуд :
1. Овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ лейкоцитоз овқат қабул қилгандан кейин пайдо бўлади, лейкоцитлар миқдори бир оз (ўртача 1мм куб қонда 1-3 мингга) ошади ва физиологик норманинг юқориги чегарасидан чиқмайди. Лейкоцитлар кўп миқдорда ингичка ичакнинг шиллиқ ости қатламида йиғилади ва ҳимоя вазифасини бажаради – ёт моддаларнинг қон ва лимфага ўтишига йўл қўймайди.
2. Миоген – оғир жисмоний иш бажаргандан сўнг кузатиладиган лейкоцитозда оқ қон таначалари 3-5 маротаба кўпайиши мумкин. Жисмоний меҳнат вақтида мускулларда жуда кўп лейкоцитлар йиғилади. Миоген лейкоцитозда лейкоцитларнинг қайта тақсимланишидан ташқари, қон ишловчи аъзолар фаолияти жадаллашиб, кўплаб янги лейкоцитлар ҳосил бўлиши ҳам кузатилади.
3. Оғриқ сезилгандаги лейкоцитоз.
4. Эмоционал лейкоцитоз кучли руҳий кечинмаларда кузатилади, қийин имтиҳонлар пайтида талабаларда лейкоцитлар сони 11000 тага етгани қайд қилинган.
Ҳомиладорлик вақтидаги лейкоцитоз маҳаллий характерга эга, жуда кўп лейкоцитлар бачадоннинг шиллиқ ости қатламида йиғилади. Лейкоцитлар нафақат ҳомиладор аел организмига микроблар тушиши олдини олади, бачадон қисқарувчанлигини ҳам рағбатлантиради.
Реактив ёки ҳақиқий лейкоцитозлар яллиғланиш жараенлари ва юқумли касалликларда вужудга келади ва организмнинг патологик таъсиротга жавоб реакциясидир. Бу лейкоцитозларда қон ишлаб чиқарувчи аъзоларда лейкоцитлар ҳосил бўлиши кучаяди ва лейкоцитлар формуласи ўзгаради.
Лейкопения сўнгги йилларда кўпроқ учрайди. Бундан 40-50 йил олдин меъернинг энг пастки чегараси 1мм куб қонда 6000 лейкоцит ҳисобланар эди, ҳозир эса 4000 (баъзи мамлакатларда бундан ҳам паст) қабул қилинган. Қонда лейкоцитлар сонининг камайишини аҳоли кўпчилигининг шаҳарга кўчиб ўтиши (урбанизация), атроф-муҳитда радиоактивликнинг ошиши, ҳар хил дорилардан кўплаб фойдаланиш ва бошқалар билан тушунтирадилар. Лейкопениянинг энг оғир формалари кўмик зарарланганда – ўткир лейкозлар ва нурланиш касаллигида кузатилади. Лейкоцитлар сонининг камайиши билан биргаликда лейкоцитларнинг функционал фаоллиги ҳам ўзгаради ва организмнинг махсус ва номахсус ҳимояси заифлашади.
Лейкоцитларнинг барча тури амёбасимон ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Баъзи кимевий таъсирловчилар лейкоцитларни ўзига тортади. Улар капиллярлар деворидан ўтиб, шу таъсирловчилар (микроблар, емирилаетган ҳужайралар, ёт таначалар в.б.) томон ҳаракат қилади. Бу ҳодиса мусбат хемотаксис дейилади. Шикастловчи омилларга етиб боргач, лейкоцитлар уларни ўз цитоплазмаси билан қамраб олиб, ферментлар ёрдамида парчалайди. Бундан ташқари лейкоцитлар организм ҳимояси учун муҳим бўлган бир қатор моддаларни ажратади. Бу моддалар бактерияларга, токсинларга қарши хоссаларга эга бўлган антителолар, фагоцитоз ва жароҳатларнинг битишини тезлаштирувчи омиллар бўлиши мумкин. Лейкоцитлар қобиғи юзасига баъзи моддаларни бириктириб олиб, уларни керакли жойга етказади.
Тузилиши бўйича лейкоцитлар икки гуруҳга бўлинади: донадор лейкоцитлар – гранулоцитлар ва донасиз лейкоцитлар – агранулоцитлар. Гранулоцитлар гуруҳини нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофиллар, агранулоцитлар гуруҳини лимфоцитлар ва моноцитлар ташкил этади. Клиникада лейкоцитлар текширилганда уларнинг умумий миқдори ўзгаришидан кўра, ўзаро нисбатларининг ўзгаришига кўпроқ эътибор берилади. Лейкоцитлар алоҳида турларининг ўзаро % нисбати лейкоцитар формула (лейкоформула), ёки лейкограмма дейилади. Соғлом кишиларда лейкограмма анчагина доимий бўлиб, унинг ўзгариши касалликдан дарак беради.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish