Лейкоцитар формула
1 мм3
лейко-
цитлар
нинг
сони
|
Гранулоцитлар
|
Агранулоцитлар
|
нейтрофиллар
|
|
|
миело
цитлар
|
ёш нейтро-филлар
|
таёқча ядроли
|
сегмент
Лашган
ядроли
|
эозино-
филлар
|
базо
филлар
|
лимфо
цитлар
|
моно
цитлар
|
4000-
9000
|
0
|
0-1
|
1-5
|
45-65
|
1-5
|
0-1
|
20-40
|
2-8
|
Нейтрофиллар лейкоцитларнинг энг катта гуруҳи бўлиб, уларнинг 50-70 % ташкил этади. Улар нейтрал бўёқлар билан бўялади. Ядросининг шаклига қараб нейтрофиллар ёш, таеқча ядроли ва сегментлашган ядролиларга бўлинади. Қатор касалликларда нейтрофилларнинг ешроқлари кўпаяди, еш ва етилган нейтрофиллар нисбатини аниқлашда чапга силжиш (регенерация индекси) дан фойдаланадилар. Силжиш даражасига қараб касалликнинг оғирлиги ва организмнинг унга жавоб реакцияси баҳоланади. Чапга силжиш аксарият лейкозларда, юқумли ва яллиғланиш касалликларида кузатилади.
Нейтрофилларнинг асосий функцияси организмни унга тушган микроблар ва уларнинг токсинларидан ҳимоялашдир.Нейтрофиллар биринчи бўлиб тўқималар шикастланган ва микроб кирган жойга боради. Улар амёбага ўхшаб елғон оёқлар чиқариш ва капиллярлар деворидан ўтиш қобилиятига эга. Нейтрофилларнинг ҳаракат тезлиги 40 мкм минутда, демак ўз диаметридан 3-4 баравар катта. Лейкоцитларнинг тўқимага ўтиши миграция дейилади. Нейтрофиллар тирик еки ўлик микроблар, ёт заррачалар, организмнинг емирилган ҳужайралари билан тўқнашиб, уларни ўраб олади, ҳазм қилади ва йўқотади. Бу ходисани И.И.Мечников кашф этган ва фагоцитоз деб атаган (фаго – ейман,фагоцитлар еювчи ҳужайралар). Бир нейтрофил 20-30 бактерияни камраб олиши мумкин, бунда лейкоцитнинг ўзи ҳам ҳалоқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда микроблар кўпаяди ва йиринг йиғилиши мумкин. Йиринг асосан нейтрофиллар, уларнинг қолдиқлари ва микроблардан иборат.
Нейтрофиллар фагоцитоздан ташқари микробларга қарши уларни ўраб олган муҳитга оқсиллар ва гистонлар ажратади. Улар ишлаб чиқарадиган интерферон вирусларни ўлдиради. Нейтрофиллар функциясини адреналин, ацетилхолин, гормонлар, микроблар ажратган моддалар кучайтириши еки пасайтириши мумкин.
Нейтрофиллар ердамида одамнинг жинсини аниқлаш мумкин. Одамда аёл генотипи бўлса, 500 нейтрофилнинг камида 7 тасида “ноғора таёқчалари” учрайди. Таёқчаларнинг учида диаметри 1,5-2 мкм ли думалоқ шиш бор ва у ингичка хроматин кўприкча ердамида ядронинг бир сегментига боғланган. Жинснинг бу белгиси жинсий аъзолар аномалиясида тўғри даволаш усулини танлашда ердам беради.
Эозинофиллар (барча лейкоцитларнинг 1-5% ташкил қилади) кислотали бўёқлар (эозин в.б.) билан бўялади. Эозинофиллар ҳам фагоцитоз қобилиятига эга, аммо улар жуда оз бўлганлиги сабабли уларнинг бу жараендаги роли катта эмас. Улар оқсил табиатли токсинларни ва ёт оқсилларни парчалаш ҳамда зарарсизлантириш вазифасини бажаради. Бундан ташқари эозинофиллар антиген-антитело комплексларини, гистаминга бой бўлган базофилларни фагоцитоз орқали зарарсизлантиради ва гистамин парчаловчи гистаминаза ферменти ишлаб чиқаради. Аллергик ҳолатлар, аутоиммун хасталиклар ва ғижжа касалликларида эозинофиллар сони ошади – эозинофилия кузатилади, чунки жуда кўп базофиллар емирилади ва улардан кўплаб гистамин ажратилади.
Қон оқимида эозинофиллар бир неча соат яшайди, шундан сўнг тўқималарга ўтади ва емирилади. Тўқималарда эозинофиллар гистаминга бой аъзоларда – меъда ва ингичка ичак шиллиқ пардаси ва шиллиқ ости қатламида, ўпкаларда йиғилади. Эозинофиллардаги катионли оқсиллар калликреин – кинин тизимини фаоллаштиради ва плазминоген ажратади. Плазминоген эса кейинчалик қон ивишида ҳосил бўлган лахтани эритувчи муҳим фибринолитик омил плазминга айланади.
Базофиллар (жами лейкоцитларнинг 0-1%) асос бўёқлар-метилен кўки в.б. билан бўялади. Улар гистамин ва гепарин ишлаб чиқаради, шунинг учун гепариноцитлар гуруҳига бирлаштирилади. Ўткир яллиғланишнинг регенератив (якунловчи) фазасида базофиллар сони ошади, сурункали яллиғланишда ҳам озгина кўпаяди. Бу ҳужайралар ишлаб чиқарадиган гепарин яллиғланиш учоғида қоннинг ивишига тўсқинлик қилади, гистамин эса томирларни кенгайтириб, сўрилиш ва битиш жараенларига ердам беради. Бундан ташқари базофилларда томирлар деворининг ўтказувчанлигига таъсир этувчи гиалурон кислота, тромбоцитларни фаоллаштирувчи омил, тромбоксанлар, лейкотриенлар ва простагландинлар мавжуд ва мазкур физиологик фаол моддалар базофиллар томонидан қонга чиқарилади.
Моноцитлар барча лейкоцитларнинг 2-10% ни ташкил этади, амебасимон ҳаракат, кучли фагоцитоз ва бактериоцидлик қобилиятига эга. Ҳар бир моноцит 100 тагача микробни зарарсизлантириши мумкин. Моноцитлар яллиғланиш учоғига нейтрофиллардан кейин етиб келади ва макрофагларга айланади. Нейтрофиллар ўз фаоллигини йўқотадиган нордон муҳитда, моноцитлар айниқса фаоллашади. Улар микроблар, ўлган лейкоцитлар, яллиғланган тўқиманинг емирилган ҳужайраларини фагоцитлайди ва яллиғланиш учоғини регенерацияга тайёрлайди. Бу функцияси учун моноцитларни “организм фаррошлари” дейилади.
Фаоллашган моноцитлар ва тўқима макрофаглари цитотоксинлар, интерлейкин (ИЛ-1), ўсма шишлар некрозиннинг омили, интернефрон ишлаб чиқариб, ўсмаларга қарши, вирусларга карши, микробларга қарши ва ғижжаларга қарши иммунитетни амалга оширади. Моноцитлар гемопоэзни бошқаришда иштирок этади. Тромбаксанлар гемопоэзни бошқаришда иштирок этади. Тромбаксанлар, тромбопластинлар каби қон ивишини кучайтирувчи моддалар ва плазминогенни фаоллаштириб, фибринолизни рағбатлантирувчи омиллар ишлаб чиқаради.
Лимфоцитлар оқ қон таначаларининг 20-40% ташкил этади. Улар нафақат қондан тўқималарга ўтади, балки қонга яна қайтиб кела олади. Бошқа лейкоцитлардан яна бир фарқи шуки, улар бир неча кун эмас, 20 ва ундан ортиқ йил (баъзилари бутун ҳаёт давомида) яшайди.
Лимфоцитлар организм иммун тизимининг марказий звеносидир. Улар махсус (специфик) иммунитетни шакллантириш ва организмда иммун назоратни амалга ошириш учун жавобгардирлар. Бу функция орқали организм ички муҳитининг генетик доимийлиги таъминланади ва организм барча ёт моддалардан ҳимояланади. Лимфоцитлар қобиғида ёт моддаларга нисбатан юксак сезувчанликка эга бўлган рецепторлар борлиги туфайли, улар организмнинг “ўзиники “ ва етни ажрата билиш қобилиятига эга.
Бу ҳужайраларнинг ядроси йирик, атрофидаги протоплазма юпқа бўлади. Лимфоцитлар 3 махсус гуруҳга бўлинади: Т-лимфоцитлар, В-лимфоцитлар ва 0 (ноль) -лимфоцитлар.
Т-лимфоцитлар қизил иликдаги ҳужайралардан вужудга келиб, айрисимон без (thimus) да тафовутланади ва сўнг лимфа тугунлари, талоқ ёки ҳаракатдаги қонга ўтади. Улар барча лимфоцитларнинг 40-70% ташкил этади. Т-лимфоцитлар В-лимфоцитлар билан хамкорлик қилиб, уларни плазматик ҳужайраларга айлантиради, В-лимфоцитларнинг хаддан ортиқ реакцияларини тўхтатиб, лимфоцитлар ҳар хил турларининг ўзаро доимий нисбатини сақлайди. Т-лимфоцитлар ҳужайра иммунитети рекцияларини бевосита амалга оширади. Улар ёт ҳужайралар, жумладан ўсма шишлар, ёт трансплантат (кўчириб ўтказилган) тўқима ҳужайралари ва мутант ҳужайраларни фагоцитоз орқали емириб, генетик гомеостазни амалга оширади. Т-лимфоцитлар лимфокенлар номли иммунитет медиаторини ишлаб чиқаради ва иммун ҳотира вазифасини бажаради, иммун назоратда етакчи роль ўйнайди.
Т-лимфоцитларнинг бир неча турлари ажратилади. Т-киллерлар (қотиллар) ёт ҳужайралар, юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроблар, мутант ҳужайралар ва бошқа антигенларга хужум қилиб, уларни емиради, яъни ҳужайра иммунитети реакцияларини амалга оширади. Т-хелперлар (ердамчилар) ҳужайра ва гуморал иммунитетнинг содир бўлишини енгиллаштиради. Т-супрессорлар В-лимфоцитларнинг хаддан ортиқ реакцияларини блокада қилиб, бўғиб қўяди. Лимфоцитларнинг яна бир тури – ҳотира ҳужайраларининг вазифаси антигенни эслаб қолиш ва иккинчи марта организмда пайдо бўлса, ишончли мудофаани таъминлашдан иборат.
В- лимфоцитлар ҳам қизил кўмикда вужудга келади, аммо кейинги тафовутланиши ичак, чувалчангсимон ўсимта, танглай ва халқум лимфоид тўқимасида кечади. Қушларда бу лимфоцитлар фабриций халтаси (бурса) да ривожланиши сабабли В-лимфоцитлар номини олган. Улар лимфоцитларнинг 20-30% ташкил этади. В-лимфоцитларнинг асосий функцияси антителолар ҳосил қилиш орқали гуморал иммунитет яратишдир. Антигенлар билан учрашгандан сўнг В-лимфоцитлар кўмик, талоқ ва лимфа тугунларига бориб, кўпаяди ва плазматик ҳужайраларга айланади. Плазматик ҳужайралар эса иммунитетнинг гамма-глобулинларини ишлаб чиқаришга жавобгардир. В-лимфоцитлар орасида ҳам В-киллерлар, В-хелперлар, В-супрессорлар ва иммунологик ҳотира ҳужайралари ажратилади.
Ноль лимфоцитлар иммун тизими аъзоларида тафовутланмайди ва лимфоцитларнинг 10-20 % ташкил этади. Лозим бўлганда улар В еки Т- лимфоцитларга айланиши мумкин. Лимфоцитлар организмнинг бир бутунлигини нафақат уни ёт агентлардан ҳимоя қилиш орқали сақлайди, балки креатор боғланишлар, яъни генетик ахборотни ўзида мужассамлаширган макромолекулаларни ташиш орқали ҳам сақлайди.
Барча лейкоцитлар қизил кўмикда ствол ҳужайрадан ҳосил бўлади. Лимфоцитларнинг ўтмишдошлари биринчи бўлиб, ствол ҳужайралардан ажралиб чиқади ва уларнинг етилиши иккиламчи лимфатик аъзоларда содир бўлади. Лейкопоэзни рағбатлантирувчи махсус лейкопоэтинлар гранулоцитар ва моноцитар қаторларнинг ўтмишдошларига таъсир этади. Моноцитопоэзни катехоламинлар қўзғатади, простагландин Е, альфа- ва бета-интерферонлар – тормозлайди. Гидрокортизоннинг катта дозалари қизил кўмикдан моноцитлар чиқишига қаршилик кўрсатади. Лейкопоэзни бошқаришда интерлейкинлар катта аҳамиятга эга. ИЛ-3 базофиллар, ИЛ-5 эозинофиллар, ИЛ-2,4,6,7 Т- ва В- лимфоцитлар ривожланиши ва тафовутланишини кучайтиради.
Лейкопоэзни лейкоцитларнинг ўзи ва турли тўқималар парчаланиш маҳсулотлари, микроорганизмлар ва уларнинг токсинлари, гипофизнинг баъзи гормонлари, нуклеин кислоталар жадаллаштиради.
Турли лейкоцитлар ҳаёт цикли турлича, улардан баъзилари бир неча соат, кун, ҳафта, бошқалари эса одам ҳаётининг охиригача яшайди. Лейкоцитлар ҳазм йўллари шиллиқ пардасида ва ретикуляр тўқималарда парчаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |