Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet59/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Эритрон. Эритропоэз
Эритрон тушунчаси фанга инглиз олими Касл томонидан киритилган, у ҳаракатдаги қонда, қон деполарида ва қизил кўмикдаги эритроцитлар массасини ифодалайди. Эритрон ва организмдаги бошқа тўқималар орасидаги асосий фарқ шундан иборатки, эритроцитлар емирилиш маҳсулотлари янги ҳужайралар кўриш мақсадида фойдаланилади, яъни эритрон епик тизимдир. Соғлом организмда емириладиган эритроцитлар миқдори янги ҳосил бўлаетган эритроцитлар сонига мос.
Қон ишланиши қондаги шаклли элементларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиш жараенидир. Эритроцит ҳосил бўлиши – эритропоэз, лейкоцитлар ҳосил бўлиши лейкопоэз, тромбоцитлар ҳосил бўлиши тромбоцитопоэз дейилади. Махсус ҳужайраларнинг қиёсланиш жараенида қон ҳужайраларининг етук шакллари ҳосил бўлиши гемопоэз деб аталади.
Эритроцитлар, гранулоцитлар, моноцитлар ва тромбоцитлар қизил кўмикда ривожланади. Лимфоцитлар эса қизил кўмикдан ташқари лимфа тугунлари, талоқда ва айрисимон безда ривожланади. Аксарият олимлар тан олган назарияга кўра қон шаклли элементларининг барчаси ягона полипотент устун ҳужайрадан ривожланади.
Устун ҳужайраларнинг бир қисми лимфопоэзнинг ўтмишдоши бўлиб, иккинчи қисмидан миелопоэз бошланади. Миелопоэзни бошловчи ҳужайралардан эритроцитлар, тромбоцитлар, моноцитлар ва донали лейкоцитлар ҳосил бўлади. Қоннинг ҳосил бўлиши 19 кунлик эмбрионнинг сариқ қопчасида бошланиб, 4 ойликда тугайди. Гемопоэзнинг II жигар даври ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасидан бошланиб 5-ойида чуққисига чиқади. 4-5 ойлик ҳомилада қон яратилиши кўмикка ўтади. Илк бор пайдо бўлган эритроцитларда примитив Нв (НвР), ҳомила қонида асосан фетал Нв (НвF) ва катта одам қонида НвА учрайди.
Эритроцитлар кўмикдаги епик капиллярларда ривожланади. Ретикулоцит босқичига етиши билан қонга ўтади ва қонда 35-45 саотда еш эритроцит, яъни нормоцитга айланади. Нормада қонда 1-2% дан камроқ ретикулоцит бўлади.
Эритроцитлар ҳосил бўлиши учун қурилиш материали ва бу жараен қўзғатувчилари керак. Гем синтези учун ҳар кеча-кундузда 12-15 мг темир керак бўлиб, унинг 95% емирилган эритроцитлар гемоглобини ҳисобига таъминланади ва фақат 5% (1г га яқин) овқат билан қабул қилинади. Парчаланган эритроцитдан ажралган темир қизил илиқда гемоглобин ишланишига сарфланади ва жигар, қизил кўмик, талоқ, ичак шиллиқ пардасида ферритин ҳамда гемосидерин сифатида жамғарилади. Ичакларда темир сўрилишига аскорбин кислотаси шароит яратади, у 3 валентли темирни 2 валентли темирга айлантиради.
Эритропоэзнинг муҳим иштирокчиси мисс бўлиб, у бевосита қизил кўмик томонидан ўзлаштирилади ва гемоглобин синтезида иштирок этади. Агар мис бўлмаса эритроцит фақат ретикулоцитгача ривожланади. Мис гемоглобин ҳосил бўлишида катализатор вазифасини бажаради ва темирнинг гем структурасига киритилишини таъминлайди.
Эритроцитлар ҳосил бўлиши учун витаминлар ва биринчи навбатда В12 витамини ва фолий кислотаси зарур. В12 витамини жуда фаол бўлиб, ташқи муҳитдан организмга овқат билан киради ва қон ишланишининг ташқи омили деб аталади. Қон ишланишининг ички омили деб аталувчи мукопротеид меъда безларидан чиқиб тургандагина В12 витамини ҳазм йўлидан сўрилади. В12 витамини ичак микрофроласи томонидан ҳам синтезланади, бу жараен учун кобальт керак. В12 витамини жигарда, гўштда ва тухум сариғида кўп.
В12 витамини ва фолий кислотаси глобин синтезида иштирок этади. В гуруҳидаги витаминлар эритпоэзда муҳим ўрин тутади. В6 витамини гем синтезининг бошланғич фазаларига таъсир кўрсатади, В2 витамини эритроцитлар липид стромаси, пантотен кислота эса фосфолипидлар синтези учун зарур.
Эритроцитларнинг нобуд бўлиши 3 йўл билан амалга ошади: улардан бири механик шикастланиш-фрагментоз оўибати бўлиб, бу йўл билан организм еш эритроцитларни саралайди. Эритроцитларнинг анчаси моноцитлар томонидан жигар ва талоқда фагоцитоз қилинади. Учинчи йўли – гемолиз, қариган эритроцитлар шакли шарга ўхшаб қолади ва ҳаракатдаги қоннинг ўзида ерилиб кетади. Ҳосил бўлаетган шаклли элементлар сони нобуд бўлаетганлар сонига тенг, уларнинг умумий миқдори доимийдир, яъни бу ҳужайралар ишланиши ва парчаланиши доимо мувозанатлашган. Бу мувозанат асаб ва гуморал механизмлар томонидан бошқарилади.
Ўтган асрнинг 80-йилларида С. П. Боткин лабораториясида кўмикка борадиган нервларнинг таъсирланиши эритроцитозга олиб келиши кузатилган. Симпатик нервлар қўзғалиши қон ишланишини тезлаштиради, парасимпатик нервлар эса тормозлайди. Қон ишлаб чиқарувчи аъзолар рецепторларга бой бўлганлиги сабабли асаб тизими билан икки томонлама алоқада бўлади. Улар марказий асаб тизими (МНТ) дан сигналлар қабул қилишдан ташқари, ўзлари ҳам организм ҳолатини ўзгартирувчи рефлекслар манбаи бўлиб хизмат қилади. Қон ишланишига айниқса гипоталамус сезиларли таъсир кўрсатади, бу таъсир гипофиз ва вегетатив марказлар орқали амалга ошади.
Қон ишланишига эндокрин безлар ҳам таъсир кўрсатади. Қалқонсимон без, буйрак усти бези ва гипофиз олдинги бўлаги гормонлари (соматотропин ва адренокортикотроп гормон – СТГ ва АКТГ) қон ишланишини кучайтиради. Эркаклар жинсий гормонлари қон ишланишини қўзғатади, аеллар жинсий гормонлари (эстрогенлар) тормозлайди, шу сабабли аелларда эритроцитлар сони камроқ.
Қон ишланишига нерв ва эндокрин таъсиротлар махсус “қон ишланиши гормонлари – гемопоэтинлар орқали амалга оширилади. Гемопоэтинлар орасида эритропоэтинлар, лейкопоэтинлар ва тромбоцитопоэтинлар тафовут қилинади.
Эритропоэз бошқарилишини амалга оширувчи махсус омиллар – эритропоэтинлар жигар, талоқ, кўмикда ва энг кўп буйракларда ҳосил бўлади, уларнинг синтезини гипоксия жадаллаштиради.
Эритропоэзга моноцитлар, макрофаглар, лимфоцитлар ва бошқа ҳужайралар томонидан синтезланадиган интерлейкинлар ҳам таъсир этади. Интерлейкинлар кўп бўлиб, халқаро келишув асосида араб рақамлари билан (ИЛ-1, ИЛ-2, ИЛ-3 в. ҳ. ) белгиланади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish