Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet56/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Қоннинг асосий функциялари
Қон тизими организм ҳаётини таъминловчи тизимлардан бири бўлиб, кўпгина функцияларни бажаради:
1. Транспорт функцияси – томирларда айланиб юриб, қон бошқа функцияларни аниқлайдиган ташиш функциясини бажаради.
2. Нафас функцияси – қон О2 ва СО2 ни бириктиради ва ташийди.
3. Трофик (озиқлантириш) функцияси шундан иборатки, қон ҳамма ҳужайраларни глюкоза, аминокислоталар, еғлар, витаминлар, минерал моддалар ва сув билан таъминлайди.
4. Экскретор функция. Қон “ҳаёт ташландилари“ – моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотлари сийдикчил, сийдик кислотаси, аммиак ва бошқаларни тўқималардан олиб, айирув аъзоларига етказиб беради. Қон тасодифан еки маълум мақсад билан киритилган моддаларни, сув ва тузларнинг ортиқчасини ҳам айирув аъзоларига етказиб беради.
5. Терморегулятор функция – қон иссиқликка бой бўлган аъзоларни совутади ва иссиқликни йўқотувчи аъзоларни иситади. Жигар, чуқур жойлашган мускуллар, юрак ва бошқа аъзолар фаолияти туфайли ҳосил бўладиган иссиқликни қон иссиқлик йўқотувчи аъзоларга етказиб беради.
6. Қон гомеостаз жараенида фаол иштирок этиб, қатор гомеостатик константалар – рН, осмотик босим, ионлар концентрацияси в. б. стабиллигини сақлайди.
7. Қон тўқималар ва қон орасида туз ва сув алмашинувини таъминлаб туради. Капилярларнинг артериал қисмидан тузлар ва суюқлик тўқималарга ўтади, веноз қисмида эса улар қонга қайтиб ўтади.
8. Ҳимоя функцияси – қон иммунитетнинг энг муҳим омилидир, иммунитет эса организмни тирик таначалар ва генетик ёт моддалардан ҳимоялайди. Бу вазифа лейкоцитларнинг фагоцитар фаоллиги (ҳужайра иммунитети) ва қонда микроблар ва уларнинг заҳарларини зарарсизлантирувчи антителолар борлиги (гуморал иммунитет) билан таъминланади. Қоннинг ивиши ҳам ҳимоя реакцияси ҳисобланади.
9. Гуморал бошқарув – қон доимо ҳаракатда бўлганлиги туфайли организм қисмларининг кимевий ҳамкорлигини амалга ошириб туради, у гормонлар ва бошқа физиологик фаол моддаларни, улар ҳосил бўлган ҳужайралардан бошқа ҳужайраларга ташиб туради, гуморал бошқаришни амалга оширади, аъзоларни ўзаро боғлайди, организмни бир бутун қилиб, муҳит ўзгаришларига мослаштиради.
10. Креатор алоқаларни амалга ошириш. Қон плазмаси ва шаклли элементлари томонидан ташиладиган макромолекулалар ҳужайралараро ахборот етказилишини таъминлайди. Бу ахборот туфайли ҳужайрада оқсил синтези, ҳужайранинг тафовутланганлик даражаси сақланилиши, тўқималар структураси сақланилиши ва қайта тикланилиши бошқарилади.
Юқорида келтирилган функциялардан транспорт, ҳимоя ва бошқарув функциялари асосийлар ҳисобланади, қолган функциялар шулардан келиб чиқади. Қоннинг барча уч функцияси ўзаро ўзвий боғлиқ ва уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди.
Транспорт функциясини қон плазмаси ва шаклли элемнетлар амалга оширади. Қон аъзолар ва тўқималар ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган турли моддалар, газлар ва алмашинув маҳсулотларини ташийди. Бу моддаларнинг кўпчилиги ўзгартирилмаган кўринишда ташилади, баъзилари турли оқсиллар билан мустаҳкам бўлмаган бирикмалар ҳосил килади. Қоннинг нафас, озиқлантириш, экскретор функциялари, ҳароратни бошқаришдаги иштироки транспорт фаолияти билан боғлиқ ва қоннинг узлуксиз ҳаракати туфайли амалга оширилади.
Айтилганлардан қоннинг ҳаёт учун қанчалик муҳимлиги яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам организм ҳолатини аниқлаш ва касалликларни тафовутлашда энг биринчи қон текшириб кўрилади. Касалхоналарда, клиникаларда ҳозирги замон фан ютуқларига асосланган ва замонавий асбоблар ердамида амалга ошириладиган жуда кўп усуллар ердамида беморнинг қони текшириб кўрилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish