Лактация
Сут безлари икки хил тўқимадан – без тўқимаси (паренхима) ва бириктирувчи тўқима (строма) дан ташкил топган. Ишлаб турган безда паренхима бир қават эпителиал ҳужайралардан иборат ва улар альвеолаларни ҳосил қилган. Айнан мана шу альвеоляр ҳужайралар сут секрециясини амалга оширади. Ҳар бир альвеола майдароқ йўлларга очилади. Бу майда йўллар ўзаро қўшилиб, йирик чиқарув йўлларини ҳосил қилади. Йирик йўллар эса без сўрғичининг учида очилади. Сурғичга киришдан олдин чиқарув йўллари кенгайиб, синус ҳосил қилади. Ҳар бир без чиқарув йўлларининг сони 12-20 бўлиши мумкин. Ҳар бир эпителиал (альвеоляр) ҳужайранинг апикал ва базал юзалари бор. Альвеола бўшлигига карб турган апикал юзада кўп сонли микроворсинкалар жойлашган. Базал мембрана устида жойлашган базал юзаси қон томирларга тегиб туради.
Постнатал даврда сут безларининг ривожланиши эстрогенлар ва пролактин таъсири остида содир бўлади. Ҳомиладорлик даврида сут безлари тўқимасининг кескин катталашуви асосан эстрогенлар таъсирининг самарасидир.
Секрецияланган сут лактоза (сут қанди), сут еғи, оқсиллар, сув ва минерал тузлардан иборат. Сут еғи липидлар аралашмаси бўлиб, триглицеридлар, диглицеридлар, моноглицеридлар, эркин еғ кислоталари, фосфолипидлар ва стеринлардан иборат. Сут таркибидаги еғ кислоталарининг кўпчилиги бевосита альвеоляр ҳужайраларда синтезланади, камроғи қондан ўтади. Еғ томчиси альвеола бўшлигига экзоцитоз йўли билан (фаол) чиқарилади. Оқсиллар ҳам альволяр ҳужайралар ичида қон билан келтирилган аминокислоталардан синтезланади. Сутнинг асосий оқсили – казеин. Альвеоляр ҳужайраларнинг Гольджи аппаратида глюкозадан лактоза синтезланади.
Сут секрециясининг бошқарилишида симпатик еки парасимпатик нервларнинг иштироки исботланган эмас. Бунда пролактин асосий роль ўйнайди. Аелларда ҳомиладорлик вақтида пролактин кўп бўлишига қарамасдан безлардан сут секрецияланмайди, аммо бола тўғилгандан сўнг секретор фаоллик кескин ошади. Буларнинг сабаби шуки, ҳомиладорлик вақтида пролактинга сезувчан рецепторлар боғланган (блокада қилинган) бўлиб, туғруқдан кейин бу блок бартараф этилади.
Сут ажратилишида секретор жараендан ташқари сутнинг альвеолалар бўшлигидан сўрғичга ташилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки янги тўғилган бола айнан сўрғичдан сутни сўриб олади. Эмизукли бола эмчакни сўра бошлаши билан гипоталамус нейронлари рефлектор қўзғалади ва окситоцин ажратади. Окситоциннинг сут безларидаги миоэпителиал ҳужайраларга таъсири натижасида сутнинг сўрғичлар томон оқиши кучаяди ва сут безлари ҳажми катталашади (халқ тилида “эмчаклар сутга тўлади”). Демак, миоэпителиал ҳужайралар қисқариб, альвеоляр ҳужайралардаги секретни сиқиб чиқаради, яъни сутнинг альвеолалардан сўрғичга ташилиши миоэпителиал ҳужайралар ишининг оқибатидир. Бола эмаетганда сут чиқарилиши рефлекси билан бир вақтда гипоталамуснинг рилизинг гормонлари таъсирида пролактин секрецияси жадаллашади ва натижада сут секрецияси фаоллашади, бу эса сут безларини бундан кейинги эмизишга тайёрлайди.
Шундай килиб, одам ва барча сутэмизувчилар ҳаётида, уларнинг насл қолдиришида муҳим ўрин эгаллаган лактация жараени анча мураккаб бўлиб, асосан икки босқич:
1) сутнинг секрецияланиши (сут таркибидаги моддалар синтезланиши ва сут ҳосил қилиниши);
2) сутнинг альвеолалардан сўрғичга ташилишидан иборат.
Секрециянинг ҳар иккала босқичига кўпгина ички ва ташқи муҳит омиллари, жумладан ижтимоий омиллар ҳам, кучли таъсир этиши мумкин.
Узоқ йиллар давомида ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, эмизукли болаларни озиқлантиришда хеч қандай овқат, еки озиқа моддалар она сутининг ўрнини тўлдира олмайди. Шунинг учун лактация физиологиясига ва лактациянинг бошқарилиш жараенларига бўлган қизиқиш жуда катта.
Эпифиз
Эпифиз бош мия марказида тўрт тепалик устида жойлашган, унинг диаметри 3-4мм. ХХ асрнинг 50 йилларида эпифиз мелатонин номли гормон ишлаб чиқариши аниқланди. Мелатонин кўп қиррали самарага эга бўлиб, сератониндан ҳосил бўлади. У пигмент алмашинувини, жинсий фаолиятни, кеча-кундузлик ва фасллик ритмларни, ҳужайралар бўлиниши ва ривожланишини бошқаришда иштирок этади. Эпифиздан ташқари, мелатонин ҳазм аъзолари шиллиқ қаватида, томирлар эндотелийсида, буйрак усти бези пўстлоқ қисмида, миячанинг Пуркинье ҳужайраларида, симпатик тугунларда синтезланади.
Сўнги йилларда мелатониннинг жигарда, буйракларда, айрисимон ва меда ости безларида ҳам ҳосил бўлиши аниқланган. Умуман, организмда қайси ҳужайраларда сератонин ҳосил бўлса, ўша ҳужайралар мелатонин синтезлайди, деган хулоса қилинган.
Мелатонин кўз тур пардасида ҳам бор, унинг миқдори камайиб кетса, одамнинг ранг ажратиш қобилияти бузилади. Мелатонин гипофиздан гонадотроп гормонларнинг қонга ўтишини камайтиради. Унинг қондаги миқдори кўпайиб кетса балоғатга етиш кечикади. Гормоннинг етишмовчилигида эса жинсий ривожланиш тезлашади. Одам организмига мелатонин юборилганда одам бўшашиб уйқуга кетади. Мелатонин секрецияси муҳитнинг еритилганлигига боғлиқ – еруғда мелатонин синтези тормозланади. Одамда бир кеча-кундузда ажратиладиган мелатониннинг 70% кечки соатларда секрецияланади. Тажрибада ҳайвон организмига юборилган эпифиз экстракти қонда қанд миқдорини камайтиради, кальцийни кўпайтиради ва диурезни кучайтиради. Тадқиқотчилар фикрича, мазкур самаралар нафақат мелатонин билан, балки эпифизнинг бошқа биологик фаол моддалари билан боғлиқ.
Мелатонин секрецияси кеча-кундузги (циркадиан) ритм асосида содир бўлади ва гонадотроп гормонлар, жинсий функциялар, жумладан аеллар ҳайз цикли давомийлигини аниқлайди. Эпифиз вактга нисбатан адаптация жараенларини таъминлайди, шунинг учун уни организмнинг “биологик соати” дейдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |