Сув молекуласи билан ОН гуруҳи бирга мавжуд бўлган холларда ютилиш ИҚ спектри асосида фақат молекуляр сув мавжудлигини деформацион δ(тебранишга оид бандга кўра) аниқ айтиш мумкин, аммо ОН ионларини бирга мавжудлигини айтиб бўлмайди, чунки сув молекуласи ва ОН гуруҳнинг ν(ОН) ютилиш бандларини фарқлаш қийин, δ(МОН)банди эса ҳар доим ҳам аниқ айниятланмайди.
ν(ОН)ва δ( )частоталари ички ва ташқи сферадаги сув молекулалари учун фарқланмаслиги сабабли бу икки хил сувни спектроскопик усулда фарқлаб бўлмайди, (М←ОН2) боғининг валент тебраниш банди ишончли айниятланмайди, сувнинг деформацион тебраниши тавсифий хусусиятга эга эмаслиги сабабли молекуляр сувни у ёки бу шаклини фарқлаш аналитик белги сифатида қўллаб бўлмайди. Шу каби сув молекулаларини фарқлашга уриниш ҳолатлари илмий адабиётда кузатилса ҳам уларни исбот эмас, тахмин сифатида қабул этиш мумкин.
Гидроксоний катиони Н3О+. Пирамида шаклида тузилишига эга бўлган катионнинг энг интенсив ютилиш бандлари ˜1070-1175, ˜1600-1700, ˜2780-3510 см-1 соҳаларда кузатилади. Масалан, кристалл холдаги кислота (H3O)[PtCl6] (платина хлороводород кислотаси ёки гидроксоний гексахлорплатинат (IV)) ИҚ спектрида гидроксоний катионига мансуб тўртта асосий тебранма частоталар; симметрик валент тебраниш νs(OH) = 3226, иккиланган антисимметрик валент тебраниш νas(OH) = 2825, симметрик деформацион тебраниш δs(H3O+) = 1070 ва иккиланган деформацион тебраниш δe(H3O+) = 1695 см-1 да кузатидади (жадвал 20.12).
Жадвал 20.12
Қаттиқ холдаги баъзи кислоталарда гидроксоний Н3О+ катионинг тебраниш частоталари
Кислота
νs(OH)
δs(H3O+)
νas(OH)
δe(H3O+)
(H3O)NO3
2780
1135
2780
1680
(Н3О)СЮ4
3280
1175
3100
1577
(H3O)SbCl6
3560
1095
3510
1600
(H3O)2PtCl6
3226
1070
2885
1695
(H3O)F (-195 °С)
3150
1150
2468
1705
(Н3О)С1 (-195 °С)
3235
1150
2590
1700
(Н3О)Вг (-195 °С)
3250
1150
2610
1705
(Н3О)1 (-195 °С)
3350
1160
2635
1705; 1640
Баъзан 2100-2120 см-1 оралиғида ҳам ўртача интенсивликдаги ютилиш бандлари кузатилади.
1600-1700 см-1 оралиқдаги бандлардан ташқари барча ютилиш бандлари ўрта интенсивликда кегроқ шаклда намоён бўлади. ˜1600-1700 см-1 оралиғидаги гидроксоний катионининг иккиланган деформацион тебранишига (δe(H3O+)) мансуб бандлар, ˜1580-1640 см-1 соҳадаги δ( деформацион тебраниш бандларига нисбатан кенгроқ ва кучсизроқ бўлсада, мавжуд бандлар ичида энг ингичка ва нисбатан интенсивдир. Таркибида сув молекулалари ва гидроксоний иони бўлган бирикмалардаги гидроксоний иони ва кристаллизацион сув молекулаларини айниятлашда бу ҳолатдан фойдаланилади. Бундай ҳолларда ИҚ спектрдаги δe(H3O+) ютилиш бандлари ингичкароқ ва интенсивроқ бўлиб, δ( бандини юқори частотали томонига ёндошган холда намоён бўлади, бинобарин намунадаги сув молекулаларини ҳам, гидроксоний ионини ҳам (масалан, галлий фосфатда) айниятлаш мумкин бўлади.
Аммоний катиони NH4+. Тетраэдр тузилишга эга бўлган катион, ИҚ спектрнинг ˜1400-1450 см-1оралиғидаги δ(NH4+) деформацион тебранишга мансуб интенсив тавсифий банд ва ˜3000-3000 см-1 оралиғидаги ν(NH) валент тебранишига мансуб кенг ва интенсив мураккаб ютилиш бандига эга (жадвал 20.13). Битта намунанинг таркибида NH4+гуруҳ билан биргаликда сув молекулалари ва гидроксил ионлари бўлганда ν(NH) банди сув ва гидроксил тебраниш бандлари билан қопланиб қолади. Аммоний тузларида сув молекуласи ва гидроксил гуруҳи бўлмаган ҳолларда ν(NH) банди аниқ намоён бўлади.
Жадвал 20.13