Бирикмалар ютилиш ИҚ – спектрларининг баъзи умумий хусусиятлари.
1. Кўп холларда (масалан CN-, SCN-, NO3-, SO42-, Cr2O72- ва хоқазо) анионларни ишқорий металлар билан ҳосил қилган тузларини сувдаги эритмасининг спектрлари ўша анионларнинг кристалл холидаги спектрларига нисбатан жуда содда бўлиб, уларни шартли равишда «алоҳида ажратилган» ионнинг спектри деб аташади.
Қатор мураккаб катионлар (масалан H3O+, NH4+, [H(CH304]+, [P(C6H5)4]+, UО22+ ва бошқалар)нинг перхлорат ва нитратларнинг (ClO4- ва NO3- лар сувдаги эритмалардаги катионлар билан комплекс ҳосил қилмаслиги, бинобарин мазкур катионлар геометрик тузилиши ва тебраниш частоталарини ўзгармаслиги сабабли) спектрлари содда бўлади.
Анион ва мураккаб катионларнинг спектрлари амалда бир бирини тўлдирувчи икки хил ИҚ ва КР спектроскопия усулларида ўрганилади.
2. Муайян анионли туз кристалининг ИҚ – спектри одатда унинг сувдаги эритмасининг спектридан мураккаб бўлиб, кристаллда эгизак тебранишлар ютилиш бандини бўлиниши, алоҳида олинган ионда назарий жиҳатдан фаол бўлмаган тебранишларни намоён бўлиши, ИҚ – спектрдаги ютилиш бандларини чап ёки ўнг томонга силжиши кузатилади. Ионларнинг кристалл холида ёзилган, спектрларини мураккаблашуви, турли тузларнинг кристалл панжарасини ўзига хос тузилиши, кристалдаги носимметрик таъсир остида анионнинг геометрик шаклини ўзгариши ва бошқа (илмий адабиётларда баён этилган), сабабларга кўра содир бўлади.
Бундай холларда «кристалл ҳолат таъсирида спектр мураккаблашган» – деб изоҳланади.
Катионлар спектри ҳам, худди шу сабабларга кўра, кристалл ҳолда (эритмадагига нисбатан) мураккаброқ бўлади.
3. Ишқорий металл ва аммоний катиони тузларидаги анионларнинг кристалл ҳолдаги спектри бошқа металл катионлари тузларининг кристалл ҳолдаги спектрига нисбатан, («алоҳида ион» спектрига ўхшаш) содда кўринишга эга. Анионлар билан ион бирикма ҳосил қилувчи нодир металл катионлари, масалан – индий (III), тузларининг спектрлари ҳам содда бўлади.
Муайян анионнинг ишқорий ер металл катиони билан ҳосил қилган тузининг спектри худди шу анионни ишқорий металл билан ҳосил қилган тузининг спектрига нисбатан мураккаброқ бўлади.
Координацион бирикмаларининг ташқи сферасида жойлашган анионларнинг спектрлари «алоҳида ион» спектрига ўхшайди.
4.Металл комплексларини ички сферасига кирган лиганд анионларни, (айниса кристалл ҳолатда), спектрлари жуда мураккаб. Бунинг сабаби қуйидагича: Биринчидан ички сферада марказий атомга координатланган анионнинг геометрик тузилиши «алоҳида» анионга нисбатан анча ўзгарган бўлиб, бу анион спектрини (ҳатто эритилган ҳолда ҳам) мураккаблаштиради. Иккинчидан, комплексда бир эмас бир неча анион – лигандлар бўлиши мумкин, бу ҳам тебранма спектрни мураккаблаштиради. Учинчидан, кристаллик ҳолат комплекс тебранма спектрини мураккаблаштиради.
Таҳлил этилаётган анион ташқи ёки ички сферада жойлашгани ҳақида хулоса чиқариш учун ишқорий металл билан ҳосил қилган тузи ва бирор комплекс бирикмаси спектрларини солиштириш лозим.
5.Бир атомли катион ва анионлар ўзига хос «ички» тебранма частоталарига эга эмас. Катион – анион ва координацион металл – галоген боғларнинг «ташқи» тебранма частоталари (металл – фтор боғи тебранма частоталаридан ташқари) ИҚ спектрнинг узун тўлқинларида (˜50-400 см-1) жойлашган. Улар батафсил ўрганилган, монографик илмий адабиётларда баён этилган ва тегишли кимёвий боғларни айниятлашда жуда кенг қўлланади.
Баъзи молекула, катион, анионларни уларнинг тебранма спектрлари асосида айниятлашга доир конкрет мисолларни келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |