SCN- ионининг нормал валент тебраниш шакллари
Частота, см-1
|
Тебраниш шакллари
|
ΔCS
|
ΔCN
|
ν(CN) = 2046
|
-0,60
|
1
|
ν(CS) = 748
|
1
|
0,14
|
ν(CN) частотали тебранишда CS боғ даврий равишда 0,60 нисбий бирликга узайиб, қисқариб туради, CN боғ эса айни вақтда бир нисбий бирликга қисқариб, узайиб туради. ν(CS) частотали тебранишда иккала боғ ҳам даврий равишда тўрт қийматга узаяди ва қисқаради. 2046 см-1 частотали тебранишда CS боғининг узунлиги ҳам сезиларли ўзгараётгани сабабли уни фақат CN боғининг валент тебраниши деб бўлмайди. Иккинчи тебранишда CN га нисбатан CS боғи кўпроқ ўзгараётгани сабабли уни кўпроқ CS боғининг валент тебранишига хос дейилади.
б) Боргидрид-иони ВН4-. Тетраэдрик тузилишга эга. 20.9 жадвалда бу ионни фақат икки хил тебранишининг тавсифи келтирилган.
Жадвал 20.9
ВН4- ионининг (фақат икки хил) нормал тебраниш шакллари
Частота, см-1
|
ΔВН
|
ΔНВН
|
ν = (ВН) = 2244
|
1,10
|
-0,26
|
δ = (ВН4) = 1080
|
0,04
|
1,41
|
2244 см-1 частотали тебранишда асосан ВН боғи НВН бурчак ўзгаришига нисбатан қўпроқ ўзгараётгани учун бу асосан валент тебраниш. 1080 см-1 частотадаги тебранишда эса, ВН боғ деярли ўзгармасдан асосан НВН боғ бурчаги ўзгаргани сабабли бу деформацион тебраниш шаклига мансуб.
Валент ва деформацион тебраниш частоталари лотинча ν ва харфлари билан (тегишли индексларда) ифодаланади. Масалан: νs(NH) – азот-водород боғини симметрик валент тебраниш частотаси: νas(SO) – олтингурут-кислород – боғининг антисимметрик валент тебраниш частотаси; δ( ) сув молекуласининг деформацион тебраниш частотаси ва хоқазо. Бошқа хил хусусий деформацион тебраниш частоталарини оммавий белгилари ҳам мавжуд, масалан: метилен гуруҳининг (СН2) – ёлпиғичсимон (СН2) маятник (СН2) буралма тебраниш частоталари.
Икки хил шаклдаги тебранишни бир частотада намоён бўлиш иккиланган тебраниш (тегишли частота эса иккиланган частота) дейилади ва е ёки Е (олмонча entarten – эгизак туғилиш маъносида) харфлари билан белгиланади.
Уч хил турдаги тебранишни бир частотада намоён бўилиши учланган тебраниш (тегишли частота эса учланган частота) дейилади ва одатда f ёки F харфи билан белгиланади. Тебранма спектрларда тўрт ёки бешланган частоталар бўлмайди.
Сифат таҳлилда ИҚ спектроскопиянининг тавсифий частота тушунчаси кўп қўлланилади. 20.6 тенгликга биноан икки атомли молекуланинг асосий тебранма частотаси молекуляр боғнинг куч доимийси ва ундаги атомлар массаларига боғлиқ функциядир. Кўп атомли молекуланинг ҳар бир частотаси (20.9):
ω=f(M, K, R, φ) (20.9)
молекуладаги атомлар массаларининг йиғиндиси М, куч константалари К, ядролараро масофалар R, боғлараро бурчаклар φ қийматларидан боғлиқ бўлади.
Шунинг учун молекулани исталган геометрик параметри ёки куч константаси ўзгарганда асосий частоталари ҳам ўзгаради. Лекин қатор, барқарор атом гуруҳлар борки (масалан: СН3, СН2, CN, NH2, NO2, NH4+, NO2-, SO4- ионилар ва хоқазо) уларни тузилиши қайси молекула таркибига киришидан қатьий назар деярли ўзгармайди. Маълум бўлишича M, K, R, φ лардан боғлиқ шундай частоталар мавжудки улар муайян атомлар гуруҳига (20.9) функциядек мансуб бўлиб, бир молекуладан бошқасига ўтганда деярли ўзгармайди.
Қандай модда таркибида бўлишидан қатъий назар бирор функционал гуруҳгагина хос бўлган частота тавсифий частота дейилади. Турли молекуладаги бир хил функционал гуруҳнинг ҳолатидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда тавсифий частота маълум бир оралиқда намоён бўлиши мумкин. Масалан, барча аммоний тузларида, жумладан, NH4+ ионида ҳам тавсифий частота 1400 см-1атрофида НNH деформацион тебранишнинг интенсив ютилиш банди; анорганик сульфатлар спектларининг 1100 см-1 атрофида сульфат ионининг тавсифий валент тебранишлари кузатилади.
Тавсифий частота тушунчаси жуда кенг тарқалган бўлиб, таҳлилда катта аҳамиятга эга.
20.10 жадвалда мисол сифатида баъзи атом гуруҳларини тавсифий частоталарининг чегаравий қийматлари келтирилди.
Жадвал 20.10
Do'stlaringiz bilan baham: |