Усулнинг назарий асослари ҳақида тушунча. Анъанага кўра ИҚ спектроскопияда нурнинг тўлқин узунлиги микронда (мкм, ) тўлқин сони эса тескари сантиметр (см-1) да ўлчанади. Амалдатўлқин сонини «частота» деб номлашади (масалан «тўлқин сони 1600 см-1» ўрнига «частотаси 1600 см-1» деб ёзилади). Бу атамавий ноаниқлик кенг тарқалган бўлиб, маънолари бир бўлгани сабабли тушунмовчиликни келтириб чиқармайди.
ИҚ нурлар учта (20.1 жадвалга қаранг): 0,76 дан 2 μ гача ёки ˜13000 дан 5000 см-1 гача – қисқа ИҚ; 2 дан-2,5 μ ёки 5000 дан 400 см-1гача ўрта ИҚ; 25-1000 μ ёки 400-10 см-1 гача узун ИҚ соҳага ажратилган. Баъзан ўрта ИҚ нурлар соҳаси 2-15 μ гача белгиланади.
Моддани ИҚ – ютилиш спектрини ҳосил қилиш учун ўрганилаётган намуна: суюқлик, газ, пленка, кристалл, суспензия орқали ИҚ нурлар ўтказилади ва моддага тушаётган нур интенсивлиги ундан ўтган нур интенсивлигига, ёруғликни ютилиш қонуни асосида солиштирилади.
ИҚ спектрлар табиати, ҳосил бўлиш сабабини, қисқача кўриб чиқамиз. Аввал бу масалани энг оддий қўш атомли молекула (бир атомдан иборат молекулалар ИҚ ютилиш спектрларини намоён этмайди) мисолида кўриб чиқамиз. Сўнгра кўп атомли молекулаларга татбиқ этамиз.
Молекула ёки ионлар илгарилама, электрон, тебранма ва айланма энергияларга эга (ядроларнинг ички энергияси ҳисобга олинмади). Молекулани фазода бутунлигича ҳаракатланиш энергияси унинг илгарилама энергияси молекула таркибига кирувчи атомлар электронларини энергиялари – электрон энергия; атом ядроларини мувозанат ҳолати атрофида тебранма ҳаракат энергияси – тебранма энергия; молекула ёки ионни фазодаги айланма ҳаракати – айланма энергия дейилади. Электрон, тебранма ва айланма энергиялари узлуксиз эмас дискрет ўзгаради, яъни улар квантланган.
Масалан икки атомлик АВ молекуласини тебранма энергияси Етебранма ни қуйидагича ифодалаш мумкин (20.4):
Етебранма = hcωe(ν + 1/2) - hcωexe(ν + 1/2)2 + hcωeye(ν + 1/2)3… (20.4)
бу ерда: h – Планк универсал доимийси; с – ёруғлик тезлиги; ωe– тебранишлик доимийси; ωeye, ωexe, ωeze ва ҳоказо – ногармоник коэффициентлар; ν – тебранма квант сони 0, 1, 2... ν қийматларга эга (νмах – тебранма квант соннинг максимал қиймати). Одатда ωe ωexe>> ωeye >> ωezeва ҳоказо.
Агар ωexe= 0, ωeye = 0, ωeze= 0 бўлса (20.4) тенглик қуйидаги 20.4 кўринишда бўлади:
Етебр = hcωe(ν + 1/2) (20.5)
20.5 формула икки атомли молекуланинг тебранма спектрини гармоник ифодаси. Молекула унга тушаётган нурнинг hν квант энергиясини ютиб (ν – ютлаган нур частотаси) қуйи тебранма ν, энергетик ҳолатдан юқорироқ ν2 тебранма ҳолатга ўтиши натижасида нур ютилишинитебранма спектри ҳосил бўлади. КР спектрини ҳосил бўлиш сабаби ҳам шундай, аммо механизми ўзгача. Шундай қилиб ИҚ ёки КР спектрлардан тебранма ҳолат энергиялар орасидаги фарқни, тебранишлик доимийси ва молекула ёки ионни ангармонийлик доимийсини билиш мумкин. Танлов қоидасига мувофиқ фақат қўш атомли қутбли молекулар тебранма ҳолатлари орасида ўтиш кузатилади. КР спектрларида қутбли гетероядроли молекула билан бир қаторда қутбсиз, гамоядроли қўш атомли молекулаларда ҳам юқори тебранма ҳолатига ўтишни кузатиш мумкин.
Қадимги (классик) таълимот (квант назария эмас) гармоник ёндашувига биноан асосий тебранма частота, қўш атомли АВ молекулани гармоник тебраниши, яъни А ва В атомлари орасидаги кимёвий боғни А-В (пружина каби) қисқариб ва узайиб туришига мувофиқ келади.
Бу частота қуйидагича ифодаланади:
ν = (1/2)(k/μ)1/2 (20.6)
бу ерда: k – муайян АВ молекулани куч доимийси; μ = mAmB/(mA+mB) – молекулани келтирилган массаси mAва mBА ва В атомларнинг массалари.
АВ молекуланинг куч доимийси унинг А-В масофани мувозанат ҳолатига нисбатан чўзилиши ёки қисқаришига деформацияга қарши кучни ифодалайди ва миқдоран атомлар орасидаги масофани бир узунлик бирликга ўзгартирадиган кучга эга.
20.6 тенгликдан маълум бўлишича 2 атомли молекула учун муайян, биттагина тебраниш частотаси бўлиши мумкин, яъни тебранма ҳаракат эркинлик даражаси n = 1 бирга тенг. n – атомдан иборат молекула учун, агар у чизиқли молекула бўлса, тебранма ҳаракат эркинлик даражаси n = 3n – 5; чизиқли бўлмаганда n = 3n – 6 га тенг. Шунинг учун исталган кўп атомли молекуланинг тебранма энергияси 20.5 тенглик каби i ва j тебранма ҳолатларгина ҳисобга олинганда кўп хадли тенглама билан қуйидаги (20.7) кўринишда ифодаланади.
20.7 тенгликда ν1ν2… ν3n-6 (ν3n-5 – чизиқли молекула учун) тебранма квант сонлар; ωi – тўлқин сонида ифодаланган, икки атомли молекуланинг тебраниш доимийсига ωеўхшаш маънога эга бўлган, тавсифий частота; xij – ногармониклик коэффициенти; i ва j чизиқли бўлмаган молекулалар учун 3N-6 гача, чизиқли молекулалар учун 3N-5 та қийматга эга бўлади. Ҳар бир тебранма квант сони қатор турли энергетик поғоналардан иборат: νi = 1, 2... νmax. Бу ерда νmax айни молекулани энг юқори энегетик поғонаси. 20.7 тенгламадан маълум бўлишига тебранма энергияси абсолют ноль ҳароратда ҳам, яъни барча тебранма квант сонлар нолга тенг бўлганда ҳам нолдан фарқли бўлади.
Соф тебранма спектрда νi = 0 поғонадан νi = 1 тебранма поғонага ўтиш асосий ўтиш ва унга тегишли частота асосий тебранма частота дейилади. (νi = 0 поғонадан νi = 2, 3, 4 ва хоқазо поғоналарга ўтиш) обертонлар ҳам кузатилиши мумкин, бир вақтни ўзида бир неча тебранма квант сонлар ўзгарадиган мураккаб ўтишлар кам бўлиши мумкин. Шундай қилиб, кўп атомли молекулани тебранма спектри икки атомли молекуланинг тебранма спектридан анча мураккаб. Энг интенсив ютилиш бандлари, асосий тебранма ҳолатдан биринчи тебранма ҳолатга ўтишга тегишли бўлади. Асосий ўтишга тегишли частоталар, тегишли шароитда КР спектрда кўринади.