Физикавий ва физик – кимёвий усулларни сифат таҳлилда қўлланиши Кириш Сифат таҳлилда, жумладан фармацевтик таҳлилда, илгариги бобларда баён этилган аналитик реакциялардан ташқари, «Ускунавий усуллар»



Download 202,29 Kb.
bet16/23
Sana30.04.2022
Hajmi202,29 Kb.
#597114
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
fizikaviy va fizik kimyoviy usullar

Карбонат ион СО32-Тузилиши нитрат ионга ўхшаш бўлган, ясси анион нитрат ион каби тўртта асосий тебранма частотага (сувдаги эритмада): симметрик валент тебраниш частотасиνS(СO) ≈ 1063 см-1, иккиланган, носимметрик валент тебраниш частотаси νе(СO) ≈ 1415 см-1, ҳамда иккита деформацион тебраниш частоталари δ(СO32-) ≈ 880 ва 680 см-1 га эга. ИҚ – спектрлардафақат учта частота: νе(СO) ва иккита деформацион тебраниш частоталари намоён бўлади. νS(СO) ИҚ спектрларда фаол эмас, аммо КР – спектрда фаол намоён бўлади.
Туз кристалидаги катион таъсирида карбонат ионининг мазкур тавсифий частоталари бир оз ўзгарса-да, улар қийматининг тартиби ўзгармайди.
Карбонат ионларини айниятлаш учун аналитик банд сифатида ИҚ спектрда кўринадиган уччала ютилиш бандидан ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур νе(СO) иккиланган валент тебраниш частотаси бўлиб, спектрда осон топилади. 880 см-1 атрофидаги ингичка ва кескин ютилиш банди ҳам осон айниятланади. 680 см-1 даги ютилиш бандининг интенсивлиги кичик бўлса ҳам, одатда осон айниятланади.
20.15 жадвалда баъзи карбонатлардаги карбонат ионининг тебранма частоталари келтирилган.
20.15 жадвал
Баъзи карбонатлардаги карбонат иони СО32- нинг асосий тебранма частоталари (ютилиш спектридаги мураккаб бандлар юлдузча * билан белгиланган)

Бирикмалар

νS(СO32-)

νе(СO32-)

δ(СO32-)

δе(СO32-)

СO32- сувли эритмада

1063

1450

880

680

CO32-

1085

1443; 1510

865

722

Li2CO3




˜1445

881

720

Na2CO3




˜1385

866

˜720

Na2CO3·10H2O

˜1060

˜1400*

882

710

K2CO3·xH2O

1038; 1050

˜1340; 1425*

880; 885

˜720

Cs2CO3·xH2O

1096

1460




735

MgCO3

˜1080

˜1420*

875

715

CaCO3(кальцит)

1083

˜1450

850; 870

710; 740?

CaCO3(ватерит)

1070

˜1470

845; 860

702; 710

SrCO3

1060

˜1458

840; 860

695; 722?

BaCO3

1051

˜1402; ˜1440

825; 840

679

PbCO3

1071

˜1330; ˜1425

785; 803

˜715; 723

Ag2CO3

˜1077

˜1440

835; 860

725

MnCO3

1070

˜1450*

835; 856

727

CoCO3

1072

˜1450*

840; 867

720; 745

Ички сферада, ацидолиганд сифатида, карбонат иони бўлган комплексларининг ИҚ – спектрларида карбонат гуруҳига мансуб ютилиш бандлари карбонат ионининг спектрига нисбатан бир оз силжиган ва бўлинган ҳолда намоён бўлади. Карбонат гуруҳи металл М катионига қуйида тасвирлангандек икки хил кўринишда бирикиши мумкин (зарядлар соддалик учун ёзилмаган).


I тузилиш

II тузилиш

Карбонат гуруҳи металл ионига бидентат боғланган (II тузилиш) бирикмаларнинг ИҚ – спектрларидаги валент тебраниш бандлари, карбонат гуруҳи монодентат ҳолда бирикган (I тузилиш) комплекслар спектрларига нисбатан кўпроқ бўлинган. II – тузилишдаги комплексларда валент тебранишларга мансуб ˜1560-1620, ˜1280-1380 ва ˜1012-1060 см-1 частоталар мавжуд. I тузилишдаги комплекслар спектрида эса карбонат гуруҳининг валент тебраниш частоталари ˜1455-1495, ˜1360-1373, ˜1050-1072 см-1 соҳада намоён бўлади.
Бинобарин, ИҚ спектрларни ўрганиш асосида комплекда бу икки хил тузилишдан қайси бири мавжудлигини аниқлаш мумкин.
˜840-860 ва ˜750-760 см-1 соҳада намоён бўладиган карбонат гуруҳининг деформацион тебраниш бандлари ҳам карбонат гуруҳ мавжудлигини исботлаш учун кифоя қилади.
Гидрокарбонат – ион. ИҚ спектри карбонат – ион спектридан кескин фарқ қилади. Бикарбонатлар ИҚ – спектрларида еттита ютилиш банди тақрибан қуйидаги соҳаларда: 2000-3300 (кенг ва мураккаб), 1840-1930 (кенг ва кучсиз), 1600-1700 (интенсив ва мураккаб), 940-1000 (кенг ва ўрта интенсив), 830-840 (ингичка, кескир, ўрта интенсив), 690-710 (ингичка, кескир, ўрта интенсив) ва 640-670 (ингичка, кучсиз) кузатилади.
Ютилиш ИҚ – спектрларини солиштириб карбонат ва гидрокарбонат ионларини фарқлаш мумкин.
Гидрокарбонатларни айниятлаш учун тегишли гидрокарбонатларни кенг 400-4000 см-1 ёки ундан-да кенгроқ 50-4000 см-1 соҳада ёзилган эталон спектрларидан фойдаланилади.

Download 202,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish