Физикавий ва физик – кимёвий усулларни сифат таҳлилда қўлланиши Кириш Сифат таҳлилда, жумладан фармацевтик таҳлилда, илгариги бобларда баён этилган аналитик реакциялардан ташқари, «Ускунавий усуллар»


Баъзи аммоний тузларининг ИҚ спектларида NH



Download 202,29 Kb.
bet15/23
Sana30.04.2022
Hajmi202,29 Kb.
#597114
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
fizikaviy va fizik kimyoviy usullar

Баъзи аммоний тузларининг ИҚ спектларида NH4+ аммоний катионига мансуб ν(NH) валент ва δ(NH4+) деформацион тебраниш частоталари

Бирикмалар

ν(NH)

δ(NH4+)

NH4CI

3043, 3135

1403

NH4Br

˜3025, ˜3120

1398

NH4J

˜3050

1385

NH4NO3

˜3070, ˜3260



NH4N3

˜2960, ˜3125

1408

NH4NaSO4

-3030, 3225

-1415

NH4JO3

˜3045, ˜3155

-1428

NH4BF4

˜3340

-1435

NH4PF6

˜3325

1430

NH4SO3F

˜3100, ˜3290

-1430

NH4S11F3

˜3025, ˜3190

1447

NH4SnCl3

˜3200

1400

NH4GaCl4

˜3030, ˜3130

1402

NH4AIF4

˜3120, 3235

1430

NH4VO4

˜2950, ˜3190

-1420

(NH2)2SO4

˜3030, ˜3220

1409

(NH4)2Se04

˜3010, ˜3200

-1400,-1420,-1445

(NH4)2Cr207

˜3000, ˜3190

1406

(NH4)2SiF6

3314

1427

(NH4)2GeF6

˜3300

1425

(NH4)2TiF6

˜3275

1420

(NH4)2ZrF6

˜3070, ˜3200

-1447

(NH4)2SnCl6

3245

1403

(NH4)2PdCl4

˜3040, 3180

1410

(NH4)2CdBr4

˜3190

1395

(NH4)2RhCl6-H2O

3215

1405

(NH4)2S2O8

˜3085, ˜3240

-1425

(NH4)2Ce(NO3)6

˜3250



(NH4)3A1F6

˜3075, ˜3230

1430

(NH4)3GaF6

˜3050, 3225

1430

(NH4)3FeF6

˜3050, 3225

1430

(NH4)3PMO12O40

˜3210

1415

Комплекс бирикмадаги аммиак. Аммиакатли комплексларда аммиак молекулалари марказий атомга азот атоми орқали координатланган бўлади. М←NH3 (бу ерда М – комплекс ҳосил қилувчи металл катиони). Аммиакатларнинг ИҚ спектларида координатланган аммиак молекулалари учун қуйидаги тебранишлар кузатилади.
Симметрик νs(NH) ва антисимметрик νas(NH) валент тебраниш частоталари кенг оралиқда (˜3100-3300 см-1) кузатилади. Комплекс ҳосил қилувчи металнинг табиати ўзгариши билан бу частоталар ҳам сезиларли силжийди. Аммиак молекуласини уч хил: деформацион – симметрик δz(NH3), иккиланган δе(NH3) ва (маятникли тебраниш деб аталувчи) осма ρ(NH3) тебраниш частоталари тақрибан қуйидаги қийматларга эга δе(NH3) ≈ 1520-1650, δz(NH3) ≈ 1200-1400 ва ρ(NH3) ≈ 650-980 см-1.
ρ(NH3) частоталари комплекс ҳосил қилувчи металл катионининг табиати ўзгариши билан ўзгара боради. Металл – аммиак координацион боғнинг барқарорлиги ортган сари бу частотанинг қиймати ҳам орта боради. Масалан, платина (II)нинг аммиакли комплекслари учун бу частота ρ(NH3) ≈ 750-890 см-1 бўлса, нисбатан барқарор бўлган платина (IV)нинг аммиакли комплексидаρ(NH3) ≈ 890-980 см-1 га тенг. Координатланган аммиак молекуласини мазкур тебраниш частоталари комплекс ҳосил қилувчи металл атомини оксидланиш даражасини аниқлашда ишлатилади.
Масалан, платинанинг нитрозил (яъни нитрозо NO гуруҳи бўлган) транс – [Pt(NH3)4(NO)NO3](NO3)2 ва транс – [Pt(NH3)4(NO)Cl](NO3)2 комплексларида биттадан нитрозо гуруҳ бор, аммо унинг формал заряди номаълум бўлиб, икки хил NO+ ва NO- тахмин бор эди. Биринчи ҳолда (яъни NO+ бўлса) платинанинг оксидланиш даражаси иккига, иккинчи ҳолда эса (яъни NO- бўлганда) тўртга тенг. Иккала комплексда ҳам координатланган аммиак молекулалари мавжуд. Мазкур моддаларни ИҚ спектларида, ρ(NH3) банди тегишлича 912 ва 910 см-1 частоталарда намоён бўлганига асосланиб, бу комплексларда платинанинг оксидланиш даражаси +2 эмас, балки +4 эканлиги ҳамда нитрогуруҳ формал манфий зарядли ацидолиганд NO- эканлиги исботланди.
Нитрозо гуруҳнинг валент тебраниш частотаси биринчи ва иккинчи комплекслар учун тегишлича 1765 ва 1719 см-1, яъни азот – кислород орасида қўшбоғ N = O- мавжуд.
Координатланган аммиак молекуласи δе(NH3) ва δs(NH3) частоталари комплекс ҳосил қилувчи металл табиатига оз, ρ(NH3) частотаси эса сезиларли боғлиқ.
Металл – азот боғининг валент тебраниш ν(МN) банди аммиакли комплексларнинг ИҚ – спектрларида, одатда, ˜500 см-1 дан пастроқда жойлашган. Уларнинг ҳолати комплекс ҳосил қилувчи металл табиатига жуда сезгир бўлгани сабабли бу бандлар аналитик аҳамиятга эга эмас.
Нитрит – ион NO2-Чизиқли бўлмаган симметрик тузилишдаги бу ион учта тебраниш частотасига: NO боғини симметрик валент тебраниши νS(NO) ≈ 1325-1330 см-1, NO юбоғининг антисимметрик валент тебраниши νаs(NO) ≈ 1200-1270 см-1 ва ОNО бурчагини деформацион тебраниши δ(NO2) ≈ 815-835 см-1 эга ИҚ – спектри асосида нитрит ионии айниятлаш учун уччала тавсифий частоталаридан фойдаланиш мумкин.
Азот атоми орқали координацияланган нитрогуруҳлик нитрокомплексларнинг ИҚ спектрларида мазкур частоталар қуйидагича ўзгаради: νS(NO) ≈ 1270-1370 см-1; νаs(NO) ≈ 1360-1515 см-1;δ(NO2) ≈ 820-850 см-1. Бундан ташқари нитрито комплекснинг спектрида, нитрит ионининг спектридан фарқли равишда, координатланган нитро–гуруҳларни ташқи деформацион тебранишиρ(NO2) ≈ 550-650 см-1 ва металл азот валент тебраниш бандлари ҳам кузатилди. Бу бандлар 400 см-1 дан қуйироқ соҳада намоён бўлиб, ҳар доим ҳам тўғри айниятланмайди.
Нитрогуруҳнинг барча бандларининг частотаси ва шакли нитрогуруҳ боғланган метал катионининг табиатига сезиларли равишда боғлиқ.
20.14 жадвалда, мисол сифатида, баъзи бирикмалардаги нитрит иони ва нитрогуруҳ тебранма частоталари келтирилган.
20.14 жадвал
Баъзи бирикмалардаги нитрит – ион ва нитрогуруҳларнинг тебранма частоталари, см-1

Бирикмалар

νs(NO)

νаs(NO)

δ(NO2)

NaNO2

1325

1270

829

KNO2

1329

1260

806

Ba(NO2)2 H2O

1325;1367

1240

820; 830; 835

Pb(NO2)2 H2O

-1320

?

812

AgNO2

1332

1264

847

Na3[Co(NO2)6]

1337

1427; 1450

848

K3[Co(NO2)6]

1332

1381; 1396

834

K2Ca[Ni(NO2)6]

1325

1355

833

K2[Pd(NO2)4]

1340

1374; 1400; 1434

827; 832

K2[Pt(NO2)4]

1346

1386; 1410; 1436

829; 833; 840

K2[Pt(NO2)6]

1335; 1373

1456; 1486

836

(NH4)2Na[Rh(NO2)6]

1339

-1387

835

Бирикмалардаги нитрогуруҳларни очиш учун аналитик банд сифатида интенсивлиги катта бўлган осон ва хатосиз аниқланадиган, νs(NO), νаs(NO) ва δ(NO2) частоталардан фойдаланилади.
Нитрит ион металл катионига азот атоми эмас, балки кислород орқали М-ОNО (бундай боғланган NO2- гуруҳи нитрито гуруҳ дейилади) боғланган бўлса, ИҚ – спектрининг ˜1040-1080 см-1соҳасида интенсив банд пайдо бўлади, ρ(NO2) банди эса йўқолади.
ИҚ – спектрларни ўрганиш натижасида кўприксимон боғланган нитрогуруҳни ҳам аниқлаш мумкин: нитрито гуруҳ кўприксимон боғланган (М-NO2-М) бирикмаларнинг спектрида, 1500, 1200 ва 800 см-1 интенсив бандлар бўлиб, ρ(NO2) банди йўқолади.
Нитрат – ион NO3-Марказида азот атоми жойлашган тенг томонли ясси учбурчак тузилишидаги бу ион тўрт хил асосий тебранма частоталарига: симметрик валент тебраниш частотаси νS(NO) ≈1050-1060 см-1, носимметрик νе(NO) ≈ 1350-1400 см-1, иккита деформацион тебраниш частоталари δ(NO3-) ≈ 810-840 см-1 ва ˜710-730 см-1 эга. ИҚ – спектрда булардан фақат νе(NO) ва иккитаδ(NO3-) частоталаргина фаол. νS(NO) ютилиш ИҚ – спектрда фаол эмас (яъни кўринмайди), аммо КР – спектрда етарлича интенсивликда намоён бўлади.
Кристалл ҳолда катион таъсирида бу частоталар бир оз ўзгарсада, уларнинг тартиби сақланади (20.15 жадвал).
20.15 жадвал
Нитрат ионинг NO3- ИҚ спектрларда фаол бўлган νе(NO) ва δ(NO3-) тебранма частоталари, см-1

Бирикмалар

νе(NO)

δ(NO)

δ(NO3-)

NO3сувли эритмада

1390

830

720

LiNO3

1374

840

736

NaNO3

1405

831

725

KNO3

1400

838

716

RbNO3

1375

835

718

CsNO3

-1350

833




NH4NO3

1350

830

715

TlNO3

1410

822

713

Mg(NO3)2

1380

812

762

Ca(NO3)2-4H2O

-1400

820

720

Ca(NO3)2

1360

815

741

Sr(NO3)2

1365

818

738

Ba(NO3)2

1345; 1415

822

730

AgNO3

1380

834

731

Cd(NO3)2

1370

834




Pb(NO3)2

-1310; 1400

807

725

Co(NO3)2-6H2O

-1320; 1380

820




Аналитик банд сифатида интенсив νе(NO) ва иккита ўрта интенсив δ(NO3-) айниқса ИҚ спектрда осон ва аниқ намоён бўладиган νе(NO) бандлари қўлланади.
Металл комплексларда координацияланган нитрогуруҳ частоталари нитрат – ион тебранма частоталаридан сезиларли фарқ этади. Монодентат (яъни металл М атоми билан битта кислотрод атоми орқали боғланган) нитро гуруҳ учун асосий тебранма частоталар тақрибан қуйидаги оралиқларда намоён бўлади: ˜780-800, ˜970-1040, ˜1250-1370 ва ˜1460-1590 см-1.

Download 202,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish