Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юсси Симпура
Тадқиқотчи-профессор, Финляндиянинг соғликни сақлаш ва 
ижтимоий фаровонлик миллий институти
82. 
НОЯБР ҲАРАКАТИ 
Финляндия нафақат кучли назоратга эга мамлакат сифатида
балки кучли институционал анъаналарга эга мамлакат сифатида ҳам 
танилган. 1960 йилларда Финляндиядаги маҳбуслар сони Шимолий 
Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан 4 баробар кўп, умумий 
аҳоли сонининг 0,4 фоизи руҳий касалликлар шифохоналаримизда 
даволанган, яъни Ирландия ва Швециядан кейин, дунёдаги бошқа 
мамлакатларга нисбатан энг кўп, спиртли ичимликлардан маст 
бўлиш туфайли ҳибсга олинишлар Даниядаги кўрсаткичлардан ўн 
баробар кўп эди. Ҳарбий мажбуриятларни бажаришдан бош тортган 
Иегова гувоҳлари икки йил ва етти ой давомида лагерларда ўтирар, 
одамлар дайдилик сингари тўланмаган алиментлар учун ҳам меҳнат 
лагерларига жўнатилар, ҳушёрхоналар ўз фаолиятини амалга 
оширилаётган мажбурий ҳаракатлар ҳисобидан давом эттирар эди. 
Тартиб-интизом ҳамма жойда, ҳаттоки мактабларда ҳам кучли эди. 
Уйсизлик муаммоси яққол кўриниб турарди.
Турли мамлакатлар тадқиқотчилари, биринчи навбатда юқорида 
қайд этилган жамият гуруҳларига тааллуқли девиант хатти-
ҳаракатлар социологияси бўйича тадқиқотларини чоп этарди. 
Шунингдек, Финляндияда Спиртли ичимликлар муаммолари 
тадқиқотлари жамғармаси ва Криминология тадқиқот маркази 
томонидан ўтказилган ваҳимали тадқиқотлар ҳам пайдо бўла 


257 
бошлади. 1966 йилда Хельсинки шаҳри университетининг талабалар 
ташкилоти маҳбуслар, руҳий касаллар, ишлашни хоҳламайдиганлар, 
дайдилар, уйсизлар, пиянисталар ва ҳоказолар тўғрисидаги бешта 
тортишув сериясини ташкиллаштирди. Ўша вақтда памфлетлар 
Финляндияда 
ҳам 
кенг 
тарқалган 
эди. 
Жамиятшунослар, 
ҳуқуқшунослар, ёзувчилар ва шифокорлардан иборат бўлган гуруҳ, 
Ларс Д. Эрикссон томонидан нашр қилинган ва барча доираларда 
турли хилдаги муассасалар ва мажбурлашларга қарши қизғин 
мунозараларга сабабчи бўлган «Мажбурий ёрдамчилар» номли 
асарни ёзишди. Танқидга айниқса ўша пайтда амалда бўлган 
ижтимоий таъминот тизими ва назорат сиёсати учради. Ўша вақтда 
Шимолий Европа мамлакатларида маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилувчи «Крум» ва «Крим» ташкилотлари ташкил қилиб бўлинган 
эди.
1967 йил 7 ноябрда Финляндияда давлат сиёсати устидан 
назорат қилувчи «Ноябр ҳаракати» номли уюшма ташкил қилинди. 
Унинг мақсади, юқорида кўрсатиб ўтилган гуруҳларнинг 
манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда жамиятда уларнинг аҳволини 
яхшилашдан иборат эди. Ташкилот фаолиятининг бошланиши шов-
шувга сабаб бўлди – айни ўша вақтда Хельсинки кўчаларида 40 
нафар бошпанасиз одам совуқдан ҳалок бўлди, чунки 500 ўринлик 
уйсизлар бошпанаси ёзда ёпилган эди. Жамоатчилик 1967 йилнинг 6 
декабрида, 
Финляндия 
мустақиллигининг 
50 
йиллиги 
нишонланаётган вақтда янги ташкилот тўғрисида сўз юритди.
Президент Кекконен бутун дунёдаги аслзодаларни президент 
саройига таклиф қилди, «Ноябр ҳаракати» эса барча уйсизларни 
талабалар уйига, пиво ва колбаса тановул қилиш учун таклиф қилди. 
Жами бўлиб 500 нафарга яқин одам тўпланди, дастурга норозилик 
сифатидаги маъруза ва қўшиқлар киритилган эди. Ушбу тадбир 
президентнинг қабулидан ҳам кенгроқ равишда ёритилди. Ушбу 
тадбирнинг учта ташкилотчиси бор эди. Улардан бири, кейинчалик 
Финляндиянинг бош вазири ва ундан кейин парламентнинг спикери 
бўлган Пааво Липпонен эди. Уйсизлар учун ташландиқ бўёқ 
омборхона биносида 1000 ўринлик бошпана эндигина очилган ва 
унда одамлар тобутга ўхшаш қутиларда ухлашар эди. Мустақиллик 
кунида «Ноябр ҳаракати» мамлакатимизнинг 50та адолатсизликлари 
рўйхатини ҳам чоп этди.


258 
Шунингдек, ҳаракат намойишлар ўтказиш, маълумотлар 
тўплаш, меморандумлар ёзиш, хатларни таҳрир қилиш, тадқиқотлар 
ўтказиш ва яширин қўмиталар тузиш билан шуғулланадиган ишчи 
гуруҳларини ташкил қилди. Лекин, вақт ўтган сари ҳақиқий жамоат 
қўмиталари ҳам ташкил қилинган ва уларнинг энг аҳамиятлиси 
ижтимоий таъминот асослари бўйича қўмита эди. Ушбу 
қўмиталарнинг аъзоларидан баъзилари, кейинчалик давлат ҳукумат 
органларида етакчи ўринларга эга бўлишди. Улар санъаткор ва 
сиёсатчиларни муассасаларга боришга таклиф қилишар, ҳамда 
сайловлар ўтказиш арафасида мунозараларни ташкил этишарди.
Ҳаракат аъзолари қаторида, назорат ва озодликни чеклаш 
объекти бўлган тоифаларнинг вакиллари ҳам бор эди, аммо унинг 
кўпчилик қисми ёш талабалардан иборат эди.
«Ноябр ҳаракати» ядро қуролига қарши ҳаракат, «Юзлар 
қўмитаси» бирлашган пацифист ташкилоти, гендер масалалари 
билан шуғулланувчи «Бирлашма 9», «Триконт» учинчи дунё 
мамлакатлари ҳаракати, ҳамда автомобил ҳайдашни танқид қилувчи, 
пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни тавсия қилувчи «Кўпчилик» 
уюшмаси қаторида 1960 йиллардаги энг таниқлилардан бири эди.
1967-1971 йилларда фаолият юритган «Ноябр ҳаракати», шу 
каби ташкилотларни тузиш учун ёрдам беришга ҳам интилар эди. 
1967 йилда лўлилар уюшмаси, 1970 йилда Финляндия ҳарбий 
хизматга чақирилувчилари уюшмаси, жинсий тенгҳуқуқлик учун 
курашувчи «СЕТА» ва психиатрик реабилитациядан ўтувчи 
одамларнинг «ПКЕ» жамияти, 1971 йилда Руҳий саломатлик 
иттифоқи, 1974 йилда эса Қуролсизлантириш иттифоқи ташкил 
қилнган эди. Кейинчалик, уйсизларнинг ўз ташкилотлари, «Доимий 
хонадонсиз» уюшмаси ва ёлғизлар учун уй-жой қуриш билан 
шуғулланувчи «Y жамғармаси»га навбат келди. 
«Ноябр ҳаракати» фаолиятини 1972 йилда тўхтатишга қарор 
қилинди. У ўз вазифасини бажарди. У туфайли бир неча ташкилот 
ташкил қилинди, у давлат фаолиятига таъсир кўрсатишга ва фикр 
юритишни ўзгартиришга муваффақ бўлди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish