Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Туйя Бракс,
2007-2011 
йилларда Адлия вазири 
 
85. 
СУДНИНГ ТОМОНЛАРНИ ЯРАШТИРИШИ 
Томонларни яраштириш бўйича фаолиятнинг илдизлари
жамиятнинг маори, инуит ва америка ҳиндулари каби қабила 
тузилмаларида кузатилади. Шунингдек, яраштириш унсурлари 
марказий ўрин яқин кишилар ўртасидаги тинчлик, кечирим ва 
ҳамжиҳатликка ажратилган христианлик этикасида ҳам мавжуд. 
Адлия тизимидан қониқмаслик ва суд жараёнига кўпроқ инсонийлик 
фазилатларини бериш истаги, томонларни яраштириш фаолиятининг 


264 
ҳаракат кучи бўлиб хизмат қилди. Инсоннинг қобилиятлари ва унга 
низоларни ҳал қилиш ва ўз ишининг кўриб чиқилишига таъсир 
ўтказиш бўйича берилган имкониятлар, ижтимоий капитал ва 
маданий асоснинг бир қисмидир.
Томонларни яраштириш ғояси Финляндияга маҳбуслар, жиноят 
қурбонлари ва уларнинг оилалари билан черковнинг ишлаши орқали 
кириб келди. Фаолият 1983 йилда, Вантаа шаҳридаги Финляндия 
фанлар академияси томонидан молиялаштирилган пилот лойиҳа 
орқали бошланди. Жиноятчилик ва низо томонларини яраштириш 
модели, Вантаа шаҳридан Финляндиянинг бошқа шаҳарларига ҳам 
тез тарқалди. Кейинчалик Финляндияда мактаб ўқувчилари ва 
қўшнилар ўртасидаги низолар, оилавий жанжаллар, ишдаги 
можаролар ва одамларнинг ўзаро муносабатларидаги бошқа 
вазиятларни ҳал қилишда низоларни муқобил бартараф этиш 
усуллари қўлланила бошлади. Шунингдек, ҳозирги кунда суд 
институти ҳам, мисол учун, васийлик бўйича баҳсларни ҳал қилишда 
муқобил ҳал қилиш усулларидан фойдаланади.
Финляндиядаги томонларни яраштириш амалиёти қонун 
томонидан тартибга солинадиган, назорат қилинадиган, ҳар иккала 
томоннинг ҳам ихтиёрий равишда иштирок этишини назарда 
тутадиган усулдир ва у инсоннинг асосий ҳуқуқлари, низоларни 
муқобил 
бартараф 
этиш 
қадриятлари 
ва 
тамойилларига 
асослангандир. Жиноят ва алоҳида можаровий вазиятлар содир 
бўлганда томонларни яраштириш тўғрисидаги қонун 2006 йилда 
кучга кирди. Қонунга биноан, тинчлик билан ҳал этиш бўйича бепул 
ҳуқуқий маслаҳатлар бутун мамлакат бўйича олиб борилиши керак. 
Бундай маслаҳат бериш хизматлари муниципалитет органлари, 
жамоат ташкилотлари ва уюшмалари томонидан кўрсатилиши 
мумкин. Яраштирувчи томоннинг яраштириш хизматларини 
кўрсатиш бўйича ҳаражатлари давлат бюджети томонидан 
қопланади. Қонуннинг кучга кириш вақтидан бошлаб, давлатнинг 
томонларни яраштириш 
механизмини 
ташкиллаштириш 
ва 
фаолиятини олиб бориш бўйича йиллик ҳаражатлари 6,3 миллион 
еврони ташкил қилади.
Томонларни яраштириш фаолиятига ташкилий-услубий ва 
назорат жиҳатидан кўмаклашиш, Финляндия ижтимоий масалалар ва 
соғликни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Давлат 


265 
кенгаши томонидан ҳар уч йилда томонларни яраштириш 
масалалари бўйича маслаҳат кенгаши тузилади ва у томонларни 
яраштириш амалиётининг фаолият йўналишларини аниқлаб, 
ривожланиш жараёнини кузатиб боради. Яраштириш хизматларини 
ташкиллаштириш, 
мувофиқлаштириш, 
ривожлантириш 
ва 
статистика маълумотларини тўплаш бўйича жавобгарлик Финляндия 
соғликни сақлаш ва ижтимоий фаровонлик миллий институти (THL) 
зиммасига юклатилган. THL институти шунингдек, яраштириш 
жараёнида иштирок этувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш, 
томонларни яраштириш хизматларини олиб борувчи ташкилотларга 
услубий жиҳатдан кўмаклашиш, уларга яраштириш хизматларини 
ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун белгиланган давлат 
маблағларини ажратиш, ҳамда маблағларнинг ишлатилишини 
назорат қилиш бўйича жавобгардир. THL институти томонидан, 
томонларни яраштириш фаолиятини ривожлантириш бўйича 2016-
2020 йилларга мўлжалланган, мақсади томонларни яраштириш 
бўйича яхлит, юқори сифатли ва самарали хизматларни 
ривожлантиришдан иборат бўлган давлат дастурини амалга ошириш 
бошлатилди.
Томонларни 
яраштириш 
тўғрисидаги 
қонунга 
биноан, 
яраштириш учун томонларининг берилган баҳо бўйича ярашишга 
имконияти мавжуд жиноятлар қабул қилинади ва айни вақтда, 
жиноятнинг оғирлик даражаси ва содир этиш услуби, гумонланувчи 
ва жабрланувчи ўртасидаги муносабат, ҳамда жиноятни содир 
қилишдаги бошқа томонлар жамланган ҳолда эътиборга олинади. 
Европа Иттифоқи парламентининг жиноятдан жабрланганларни 
ҳимоя 
қилиш ва 
қўллаб-қувватлаш бўйича 
Кўрсатмасига 
(2012/29/EU) биноан, жиноят томонларини яраштириш гумон 
қилинувчининг жиноятнинг асосий далилларини тасдиқлашини ва 
ярашиш жабрланувчининг манфаати учун амалга оширилишини 
англатади. Агарда низонинг кўриб чиқилиши амалий натижага олиб 
келиши мумкин ва низонинг камида битта томони жисмоний шахс 
бўлса, у ҳолда низо кўриб чиқиш учун қабул қилиниши мумкин. 
Барча томонларнинг ихтиёрий равишда, уларга босим ўтказилмаган 
ҳолда ярашиши, ярашишнинг асосий шартидир. Яраштириш 
жараёни томонларида исталган вақтда ушбу жараёндан чиқиб кетиш 
ҳуқуқи мавжуд. Томонларни яраштириш бу ҳуқуқни қўллаш 


266 
амалиёти эмасдир. У жиноятни кўриб чиқиш билан параллел 
равишда олиб борилиши ёки уни тўлдириши мумкин бўлган, суд 
жараёнидан ташқаридаги усулдир. Яраштириш давомида айбдорлик 
ёки айбсизлик аниқланмайди, жазо қўллаш ёки жазодан озод қилиш 
белгиланмайди, чунки жиноий иш бўйича қарор қабул қилиш 
полиция ва прокуратуранинг ваколатидадир.
Низоларни ҳал қилиш бўйича мутахассислар томонларни 
яраштириш бўйича ариза олинганидан сўнг, аниқ шу жиноят ёки 
баҳсдаги муросага келиш имкониятларига баҳо беришади. 
Тайёргарлик кўрган ва махфийликни сақловчи, яраштириш бўйича 
кўнгилли мутахассислар, музокаралар ўтказишда томонларга 
яраштирувчилар сифатида хизмат қилишади. Финляндияда жами 1,1 
минг нафар кўнгилли яраштирувчи меҳнат қилади.
Томонларни яраштириш тўғрисидаги қонуннинг кучга кириши 
биланоқ, ҳар йили кўриб чиқиш учун 3,5-4 минг атрофидаги ишлар 
келиб тушган. Сўнгги йилларда ушбу амалиётнинг машҳурлиги 
шунчалик ошиб кетганки, юридик кўриб чиқиш учун йилига 12,5-13 
минг атрофидаги ишлар жўнатилмоқда. Ташаббус кўпчилик, 
ишларнинг тахминан 80 фоизи ҳолларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларидан чиқмокда. Томонларни яраштириш имкониятларини 
кўриб чиқиш учун келган ишларнинг деярли 16 фоизи прокурор 
органлари томонидан жўнатилади. Томонларни яраштириш 
имкониятларини кўриб чиқиш учун келган ишларнинг деярли 70 
фоизида томонларни яраштириш жараёни бошлатилади. Кўриб 
чиқиш учун жўнатилган барча ишларнинг ярмидан кўпи 
зўравонликка алоқадор жиноятларга тегишлидир. Баҳсларга тегишли 
вазиятларда эса, ташаббус кўпчилик ҳолларда жисмоний шахс ёки 
адвокатдан келиб чиқади. Мунозараларнинг энг кенг тарқалган 
турлари бу қўшнилар ёки меросга даъвогарлар ўртасидаги ўзаро 
муносабатлар, уй ҳайвонлари бўйича баҳслар, ҳамда болалар ва 
ўсмирлар 
ўртасидаги 
тажовуз 
вазиятларига 
алоқадордир. 
Томонларни яраштиришга муваффақ бўлинган ишлар бўйича жами 
ҳисобланган 
компенсациялар 
миқдори 
1,7 
миллион 
евро 
атрофидадир.
Томонларни яраштириш учун таклиф қилинган барча 
ишларнинг 36 фоизида 21 ёшгача бўлган ёшлар гумонланувчи 
сифатида 
қатнашмоқда. 
Гумонланувчилар 
сифатида 
кўриб 


267 
чиқишдаги 15 ёшгача бўлган ўсмирларнинг улуши 10 фоиздир. 
Келажакдаги мақсад – яраштириш учун ёшларнинг гумонланувчилар 
бўлиб қатнашаётган ишларини таклиф қилишни кўпайтиришдир. 
Жиноятларнинг олдини олиш бўйича миллий дастур ҳам, жавобгар 
сифатида ёшлар қатнашаётган жиноий ишларда яраштириш 
жараёнидан фаол фойдаланишга эътибор қаратади. Томонларни 
яраштириш имкониятининг аҳамияти, ёшлар ўртасидаги жиноятга 
қайта қўл уришнинг олдини олиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир, 
шунинг учун ҳам ишнинг томонларни яраштиришга жўнатилиши ёш 
инсоннинг келгуси ҳаёти нуқтаи назаридан катта аҳамият касб 
этиши мумкин. 15 ёшга тўлмаган ўсмирлар содир этилган 
жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, 
лекин барибир улар етказилган зарарни қоплашга мажбур. 
Томонларни яраштириш ёш инсонга содир этган жинояти 
натижасида ҳосил бўлган зарар бўйича моддий ва маънавий 
мажбуриятни ўз зиммасига олиш имконини бериши мумкин.
2015 йилда содир этилган жиноят ёки жанжал бўйича 
томонларни яраштириш доирасида кўриб чиқилган ҳар бир ишнинг 
ҳаражати, давлат бюджети учун ўртача 522 еврони ташкил қилди. 
Томонларни яраштириш жараёни доирасида кўриб чиқилган 
ишларнинг ҳаражатлари билан жиноятларни тузатиш тизими 
ҳаражатлари таққосланганда айтиш мумкинки, жиноий ишни кўриб 
чиқишнинг эрта босқичидаги томонларни яраштириш иқтисодий 
жиҳатдан маъқулроқдир. Масалан, ўта оғир жиноят бўйича тергов 
ишлари баҳоси 3 минг евро атрофида ва ишни жиноий ёки 
иқтисодий судда кўриб чиқиш баҳоси 5 минг евро атрофидадир.
Томонларни яраштириш жараёнининг якуний натижаси
томонларнинг 
ҳуқуқий 
ҳолатига 
жиноий 
ишнинг 
турли 
босқичларида таъсир кўрсатиши мумкин. Эришилган ярашиш тергов 
ишларини тўхтатиш, айбловни олиб ташлаш, жазо оғирлигини 
пасайтириш ёки жазо чораларини ўзгартиришга асос бўлиши 
мумкин. Ҳуқуқни сақлаш органлари, прокуратура ва суд ҳар бир 
ҳолатни алоҳида равишда кўриб чиқади ва жиноий ишнинг кўриб 
чиқилишида томонларни яраштириш ва эришилган келишувларнинг 
қандай ўрин тутиши бўйича мустақил тарзда қарор қабул қилади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish