268
ИЖТИМОИЙ ТЕХНИКА
86.
ЛИНУКС
21 ёшли Линус Торвалдс 1990 йилда ўзининг «Уникс»
операцион тизими ядросини ривожлантираётган вақтида, у ўзининг
ушбу ҳаракати орқали энг йирик дастур таъминотчиси бўлган
Майкрософтга қарши чиққанлиги ва электрон-ҳисоблаш
техникаси
ихлосмандлари учун саждагоҳ бўлишини ўйлаганлиги даргумондир.
Торвалдснинг илк «Линукс» намунасининг манба кодини
Интернетга, у ердан ҳар бир киши уни юклаб олиши ва
ривожлантириши мумкин бўлган жойга очиқ равишда қўйишга
қарор қилиши, «Линукс»нинг бу даража машҳур бўлишига олиб
келди. Торвалдс «Линукс» фойдаланувчиларидан бадал тариқасида
ўз изоҳларини ёзишни сўради.
Изоҳлар жуда кўп келди ва тез орада «Линукс»да дунёнинг 90та
мамлакатидан минглаб кўнгиллилар Интернет орқали ишлади.
Линус Торвалдснинг муҳим ҳиссасисиз,
ушбу фойдаланувчилар
тармоғида фаолиятнинг йўналиши ва мақсади бўлмаган бўларди.
«Линукс» техник инновация эмас, балки ижтимоийдир. Бир
қарашда бебош, кўнгиллиликка асосланган «Линукс» ҳамжамияти,
аъзоларининг турткиси ва вафодорлиги ҳақиқий бўлган самарали ва
новаторлик жамиятига айланди.
«Линукс» ҳамжамияти ахборот технологиялари туфайли
вужудга келган янги тармоқ ҳамжамиятларининг ёрқин мисолидир.
«Линукс»ни ривожлантиришда қатнашган одамларнинг кўпчилик
қисми бир-бири билан ҳеч қачон учрашмаган, улар тармоқ орқали
танишдир.
«Линукс» – бу очиқ манба кодига эга бўлган машҳур дастурдир.
Очиқ манба кодига эга бўлган дастур Open Source Initiative (OSI)
ташкилотининг дастур фойдаланиш учун бепул ва унинг манба коди
барча хоҳловчилар учун бепул бўлиши кераклиги бўйича
тамойили
шартларини бажариши лозим. Бундан ташқари, ўзгартирилган
дастурнинг бошқа дастур фойдаланувчилари томонидан эркин
фойдаланиши мумкинлиги шарти билан, дастурни ҳар
ким эркин
ўзгартириши мумкин.
269
Дастурий таъминотни тижорий ишлаб чиқишдаги манба кодлари
одатда жиддий равишда ҳимоя қилинадиган тижорат сиридир.
Шунинг учун, манба кодидан ҳеч қандай бошқа усулда
фойдаланишнинг, фойдаланувчилар томонидан эса дастурнинг
сифати ва мукаммаллигига баҳо беришнинг иложи йўқ эди.
«Линукс» каби дастурнинг манба кодидаги ҳар бир қатор билан
кўп сонли одамлар танишади. Синов ўтказиш
сифатнинг тижорий
назоратига нисбатан янада самаралироқ усулдир ва «Линукс»
дастури ўз ишончлилиги ва тезлиги билан машҳурдир. Масалан,
Хитой халқ армиясининг айнан «Линукс» дастуридан фойдаланишга
қарор
қилиши,
кўп
томондан
фойдаланувчиларнинг
ўз
компьютерларининг нима қилаётганини, дастурнинг манба кодига
қараб ўзлари аниқлаб олишига боғлиқдир.
«Линукс»
ва
бошқа
очиқ
дастурлар
ривожланаётган
мамлакатларда жуда кенг тарқалган. Тижорат дастурларининг
лицензиялари қиммат туради, «Линукс» эса ривожланаётган
мамлакатларда ҳалигача мавжуд бўлган эски компьютерларда ҳам
ишлайди. Дастурнинг бирон-бир вазифаси бўлмаганда эса, уни
жойида дастурлаш мумкин.
«Линукс»нинг бепул дастур бўлишига қарамай, унинг атрофида
тижорий фаолият ва турли тоифадаги хизматлар пайдо бўлди. Мисол
учун, IBM, Sun ва Novell ўз серверларида «Линукс»
дастуридан
фойдаланади ва унинг ривожланишига катта маблағлар кирититган.
Шунингдек, кўпгина кодланган тизимларда, масалан, мобил
телефонлари
ва
видеомагнитофонларда
ҳам
«Линукс»дан
фойдаланилади. Дунёдаги 50та энг тез компьютерларнинг деярли 70
фоизида, операцион тизим сифатида «Линукс»дан фойдаланилади.
Шахсий компьютерларда «Линукс»дан
аввалдагидек жуда кам
фойдаланилади, чунки уни ўрнатиш техника бўйича катта билим ва
қобилиятларни талаб этади. Сўнгги йилларда ўрнатилиши унча
қийин бўлмаган янги тўпламлар пайдо бўлди. Лекин, у ҳали умуман
муаммосиз бўлолгани йўқ.
Сўнгги вақтларда «Линукс» ва бошқа очиқ дастурлар сиёсий
масала ҳам бўлиб қолди. Давлат ҳукумати органлари ахборот
тизимларининг битта ишлаб чиқарувчининг дастурларига жуда ҳам
тобе эканлиги бўйича танқидлар билдирилди. Натижа – дуранг
бўлди: очиқ дастурларга бўлган талаб ўсиб бормоқда, ўз
навбатида
270
тижорий дастурларнинг мослиги эса, шу қаторда очиқ дастурлар
билан ҳам яхшиланиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: