286
ижодкори бўлиб, овозсиз кинога мусиқа ёзган Эмил Кауппи
ҳисобланади.
Аввалига танго кўплаб рақс турларининг бири деб ҳисобланган.
1920, 1930 йилларда рақс оркестрлари Аргентина, немис,
швед ва
Литва танголарини ижро этишар эди. Баъзан тангонинг фин
талқинлари ҳам ижро этилар эди: Мартти Яппиланинг «Оқ опа»
асари, Юхани Похьянмиеснинг «Куба серенадаси» асари, Георг
Малмштейннинг «Хотира» асари ва Валто Тюнниланинг «Кичик
қалб» асари. Тангода асл фин мусиқаси уруш йилларида жаранглай
бошлади. 1941 йилдаги Арво Коскиманинг «Куз четани тагида»
асари, 1942 йилдаги Роберт фон Ессеннинг «Кеч тушганда» асари ва
Хелви Мякиненнинг «Котка шаҳрининг атиргули» асари чинакам
ютуқ эди. Тойво Кярьен ижодининг илдизлари уруш йилларига
туташиб кетади. Ўша вақтларда у фронтда артиллерия офицери
бўлиб хизмат қилган ҳолда танго мусиқаларини
яратган ва кейинги
йигирма йил давомида бу ишда етакчиликни бой бермаган. Унинг
ижоди маҳсулотларини афсонавий Хенри Дел ва Олави Вирта ижро
этишган. Олави Вирта ўзининг лўлилар оҳанглари анъаналаридаги
ижроси билан, ҳар бир тингловчини романтик муҳит билан қамраб
олган ва тез орада танго ижросининг тимсоли бўлиб қолган. Пентти
Вихерлото, Каарло Валкама, Унто Мононен каби ва бошқа кўплаб
танго мусиқаси ижодкорлари ва ижрочилари унутилмайди.
Албатта, уруш даври фин тангосининг пайдо бўлиш сабабини
тушунтириб бермайди. Ўша вақтлардаги, мисол учун «Узоқдаги
дўст», «Узилган умидлар» ва «Карелия бўйнидаги кеча» каби
машҳур мусиқаларда ўлимдан қўрқиш, келажакка ишончсизлик,
яқинларни соғиниш ва ҳарбий ташвиқот мусиқа орқали фақатгина
қисман узатилди. Муҳими шундаки, уруш йилларидаги куч ва илҳом
ўз халқининг асосларидан изланган, онанинг қучоғидан олинганидек
ўз халқининг меросларидан ҳимоя изланган. Тангонинг янги
оҳангларида Аргентинанинг жўшқин
хиргойилари эмас, балки
аксинча – бўшаб қолган қишлоқларнинг сукунати эшитилар эди.
Адабий танқидчилар ва тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тангонинг
янги матнлари ҳам фин халқ қўшиқлари, ҳам ўша даврлардаги
адабиётнинг романтик орзуларини акс эттиради: қушлар овози
остида орзу қилиш, йигит ёки қизнинг жингалак четан, чинор
дарахти остида ғам чекиши, ўз қалбининг сирларини ишониб
287
топшириш
учун нилуфар, куздаги анюта кўзлари ёки албатта кўк
рангли бирон-бир бошқа гулни излаши. Юкки Аммонднинг фикрига
кўра,
фин
тангосининг
ғамгинлиги
кўпинча
финларнинг
одамовилиги, ҳис-туйғуларни ифода этишдаги оғирлиги, уларнинг
асоциаллиги билан изоҳланади. Аслида эса фин тангоси
кечинмаларнинг финча усулини кўрсатишга ҳаракат қилади:
финларнинг қайғу ва аламдаги сокин қайғуси, хушмуомалалиги,
одоблилиги ва жонкуярлигини. 1940 ва 1950 йиллар даври
мобайнида, Кертту Мустоненнинг қаламидан чиққан матнлар асосий
фикрни ифода этар эди: Яхши кўр, азият чек ва унут (Даниель Катц).
Фин тангосининг мусиқийлиги узоқдан келган. Бир мақомдалик
Аргентина тангосидан олинган ва бу рақсдаги нисбатан янги
ҳодисадир. Мақом маълум бир шаҳвонийликни акс эттиради,
аравакаш ва денгизчиларнинг бир-бирлари олдида ўзларини
кўрсатаётган Буэнос-Айрес ва Монтевидео фоҳишахоналари
ҳақидаги
хотираларни
эслатади.
Фин
тангосидаги
мақом
тинчроқдир: хабанера ва милонганинг жасоратли синкопалари
юмшади, мусиқий ҳамроҳлик мадҳия томон ўзгарди ва рақс уятчан
қадам ташлаш бўлиб қолди. Жинсий фарқлар ҳар ҳолда сақланиб
қолган:
фин тангосида эркак бошлайди, аёл эса унинг ортидан
итоаткорона кетади. Рақсдаги ушлаш, таранг тана ва рақс
тушаётганлар таналарининг бир-бирига доимо тегиб туриши
шаҳвоний муҳитни яратади. Шерикларнинг юрак уришлари яширин
хабар жўнатади – дақиқада 140 зарба. Юрак одатда кучли ҳаяжон
ёки оғирлик остида шундай ишлайди.
Танго оҳангларида гуноҳкорлик, айб туйғуси ва айни вақтда
маълум бир ёруғ, ўзгача туйғулар доимо ҳис этилади. Оҳанг минор
квинтетига ўралади. Калеваланинг руна ва қўшиқлари ҳам минорда
ижро этилади, уларга ҳаётнинг ёруғ тароналарини григориан ва
протестант черковларининг куйлари қўшиб боради. Айниқса, Унто
Мононеннинг (1930-1968) кўплаб танголари азият чекиш ва кечирим
сўрашлар маржонидан ташкил топган. Улар оҳангда эҳтиросларнинг
яхлит ўрамига бирлашади. Масалан, барча даврларнинг энг севимли
тангоси бўлган «Эртак мамлакати» тангоси, интуитив равишда «Эй
Худо, кечир мени!» илтижосини ўз ичига олар эди. «Эртак
мамлакати» бу фин ички руҳий сиқилишининг ярадор Малак
қиёфасидаги кучли ифодаланган талқинидир.
288
Тойво Кярки (1915-1992) томонидан яратилган машҳур танголар
эса аксинча, меҳр ва мулойимликни дилга солади. Тароналар асосида
XIX
асрнинг Шарқий Европа мусиқаси ётади, айниқса
Финляндиянинг
мухторлиги
даврида
машҳур
бўлган рус
романслари. Тангонинг «Тўлин ой», «Айрилиқ пайти гўзалдир»,
«Шунинг учун қайғураман» каби минор йўналишида, рус
романсининг тангога ёруғлик,
хотиржамлик, ўзгача хурсандчилик
билан безак берувчи, бир қадаҳ шампан шароби билан лўлиларнинг
мулойим скрипкаси садоси остида, биллур қандил ёруғлигидаги
осойишта кечани тасвирлаб берувчи оҳанглари тобора кўпроқ
эшитилмоқда. Рус мусиқаси, шеърияти ва насрининг бадиий
бойлигидан Кяркидан ташқари бошқа фин бастакорлари ҳам
фойдаланган: Пертт Вихерлуото, Лаури Яухиайнен, Рейно
Марккула. Масалан, «Қизил барглар» тангоси (Пентти Вихерлуото)
бизни Антон Чеховнинг пьесалари оламига олиб ўтади.
Шундай қилиб, фин тангосининг кўп қирралиги ва
бойлиги
ҳаётни осонлаштиради ва умидларни вужудга келтиради. Шунинг
учун фин тангоси – бу деярли миллат мадҳиясидир.
Do'stlaringiz bilan baham: