276
КУНДАЛИК ҲАЁТДАГИ ҚУВОНЧ
90.
ШАНБАЛИК
Шанбаликлар доимо ишлаб чиқаришнинг муҳим
услуби ва фин
жамиятидаги ижтимоий мулоқот шакли бўлиб келган. Шанбаликлар
одатда анчагина кўп жисмоний кучни талаб қилувчи, бирон-бир
йирик вазифани бажариш учун тўпланар эди. Шанбаликларда қўни-
қўшнилар, дўстлар ва қариндошлар катта ҳажмдаги ишларни
биргаликда бажариш учун йиғилишар эди.
Шанбаликнинг энг асосий сифати – бу ишнинг ихтиёрий
равишда бажарилиши ва унга ҳақ тўланмаслигидир. Шанбаликлар
бепул амалга ошириладиган ва унга жавобан ҳеч қандай хизматлар
талаб қилинмайдиган ихтиёрий меҳнат ёрдамидир.
Шанбаликдаги ишчилар одатда миннатдорчилик тариқасида
мазали таом ва ичкилик олишади. Иш тугаганидан сўнг одатда сауна
тайёрланар, ҳамда тез-тез рақслар ташкил қилинар эди. Шу йўл
билан,
вақтни
биргаликда
ўтказиш
ва
ҳурсандчилик
шанбаликларнинг ажралмас қисми эди. Шанбаликлар иш унумининг
ошишига, лекин биринчи навбатда ҳамжиҳатлик руҳини кўтаришга
муҳим таъсир ўтказар эди.
Шанбаликлар ҳаётнинг деярли барча соҳаларида
ташкил
қилинар эди. Лекин, одатда уларни ҳосилни йиғиштириб олиш,
пичан ўриш ва картошка йиғиштириш каби қишлоқ хўжалиги
ишлари учун ташкил қилишар эди. Шунингдек, қурилиш ишларида
ҳам, мисол учун, ёғоч ходаларини ташиш, деворлар қуриш ва
том
ёпиш ёки сувдан қайиқни кўтариш ва сувга туширишда шанбаликлар
ташкил этиларди. Қурилиш ишлари биринчи навбатда эркаклар
шанбаликлари эди. Ҳосилни йиғиштириб олишда, масалан, зиғирни
йиғиштириш ёки буғдойни янчишда эркаклар ҳам, аёллар ҳам
қатнашар эди. Аммо юнгни тараш ва ип йигириш, фақатгина аёллар
шанбаликлари эди. Жавобан кўрсатиладиган хизматлар тўғридан-
тўғри белгиланмаган бўлса ҳам, улар жуда кенг тарқалган эди.
Айтиш мумкинки, шанбаликлар жамоатдаги ҳар бир аъзонинг,
шанбаликдан унинг ҳам бирон-бир пайтда ёрдам олиши
мумкинлигига сукут сақлаган ҳолда рози бўлишига асосланади.
277
Шундай қилиб, шанбаликлар бир киши ёки оила учун жуда қийин ва
бажарилмай қолиши мумкин бўлган
ишни бажаришнинг унумдор
услуби эди. Масалан, ҳосилни йиғиштириб олиш ёки пичан ўриш
қисқа муддат ичида бажарилиши керак ва шанбаликлар ўша
пайтдаги шошилинч ишни етарли даражада тез бажаришга имкон
яратар эди. Финляндияда ёмон об-ҳаво шароити сабабли, пичан
ўримини икки ҳафта ичида тез-тез бажаришга тўғри келади.
Шунингдек, шанбаликларга ўхшаш ёшлар кечалари ҳам
ўтказилар эди. Унда қизлар тикиш-бичиш ишлари билан
шуғулланар, ёш йигитлар эса меҳмонга келишарди. Финляндиянинг
турли жойларида ушбу кечалар ҳар хил номланади: Карелияда улар
«ойтсиа» (ётоқлар)
деб номланар, Шимолий Финляндияда эса -
«кёккя».
Финляндиянинг шимолий-шарқий қисмида, меҳнат ёрдамининг
бошқа шакли ҳам маълум. Муайян қишлоқ уйлари бир-бирларига
узоқ яйловлардаги пичан ўрими, ҳосил йиғиштириш ва буғдойни
янчишда мунтазам равишда ёрдам беришарди. Бу каби яхши ташкил
этилган иш иттифоқлари, турли қишлоқлардаги қардош уйлар
орасида тузилар эди. Шунингдек, оилавий ва бошқа базмларни
ўтказишни
ташкиллаштириш
ҳам
шанбаликларга
ўхшаш
биргаликдаги меҳнат шакли эди. Ўша вақтда
уйлар бир-бирларига
ҳам иш, ҳам озиқ-овқат билан кўмаклашишар эди.
Ҳозирги кундаги шаҳар ҳаёти шароитларида, шанбаликлар
билан бир қаторда турли хил кўнгилли ташаббуслар ҳам пайдо
бўлди. Масалан, Хельсинкида «Ҳар куни бир дона ташланган
чиқиндини териб ол» (Litter Movement) ҳаракати пайдо бўлди. Унинг
иштирокчилари Хельсинки кўчалари ва паркларидаги ахлатларни
тозалашда ихтиёрий равишда қатнашишади. Ҳаракатнинг ғоясидан
руҳланиб кетган ҳаракат
аъзолари, парклар ҳудудларининг 600
нафар «чўқинтирган ота-она»сидан иборат бўлган қўшин туздилар
ва Хельсинки шаҳрининг маъмурияти, уларга чиқиндиларни
йиғиштириш асбобларини бепул тарқатди. Бундан ташқари, ҳаракат
қатнашчилари ҳар йили кино ва байрамларга таклифномалар
олишади. Шунингдек, шаҳар ҳаракат қатнашчиларига парклар ва
йўл чеккаларида экиш учун гулларнинг пиёзларини ҳам
етказиб
туради.
278
Шунингдек, Финлар турли хил оммавий тадбирлар ва
байрамларни ўтказишдаги ихтиёрий ишларда ҳам кўп қатнашишади.
Масалан, 2017 йилнинг март ойиида, чанғи пойгаси бўйича Лахти
шаҳридаги Жаҳон кубогини ўтказиш вақтида 2,7 минг кўнгилли
жалб қилинган эди ва улар рағбатлантириш сифатида ушбу спорт
тадбирига бағишланган махсус униформага эга бўлдилар.
Одамлар
кўнгилли жамоат ишларида қатнашганлик учун олинган бундай
белгиларни фахр билан кийиб юришади ва ўнлаб йиллар давомида
сақлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: