Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пиркко Касанен,
Меҳнат унумдорлигини ошириш институтининг тадқиқотлар 
бўйича собиқ директори 
102. 
КИР ЮВИШ ҲАВОЗАЛАРИ 
«Гилам ва пояндозларни ювишда кўп миқдорда сув керак 
бўлади. Ювиш жойи шундай ташкил қилиниши керакки, унда гилам 
ёки пояндознинг бир томони чўтка билан ювиш жараёнида сувда 
туриши керак. Гилам ёки пояндоз чайилганидан сўнг сиқилмаган 
ҳолда ўт ёки қоя устида, албатта сояда қуриш учун қолдирилади». 
Пояндозларни ювиш бўйича бундай тавсиялар 1938 йилда чоп 
этилган «Рўзғор тутиш асослари» китобида берилган.
Кўп миқдордаги сув ва очиқ ҳавода қуритиш имкониятлари, сув 
ҳавзаси қирғоғига чиқиши мумкин бўлганлардагина мавжуд эди. 
Шаҳарликлар учун бундай имкониятлар маҳаллий ўзини-ўзи 
бошқариш органлари томонидан кир ювиш ҳавозаларини қуриб 
бериш орқали яратиб берилди. 1890 йилдаёқ Тампередаги 
Хямеенлин кўпригининг чеккасида ҳам кир кийим-кечак, ҳам 
пояндозларни ювиш мумкин бўлган ҳавозалар қурилди. Кейинчалик 
шаҳарларда кир ювиш хоналари қурилган эди. Вақт ўтган сайин кир 
ювиш 
машиналари 
оилалардаги 
кир 
ювиш 
ишларини 
енгиллаштирди. Лекин, кир ювиш ҳавозалари ҳамон керакли эди, 
фақат эндиликда уларни гилам ва пояндозлар ювиш ҳавозалари, яна 
ёзги меҳмонхона деб аташди.
Финляндиядаги оддий пояндоз – бу мато қийқимларидан 
тикилган пояндоздир. Пояндоз ўзида экологик жиҳатдан тозалик ва 
аёлларнинг ишбилармонлигини бирлаштирди. Қуроқли пояндоз 
тикиш ускунасида эски кийимлардан ҳосил бўлган пояндоз матоси 
билан ўзаро бир-бирига боғланган латта қийқимларидан тикилади. 
Қуроқли пояндоз ўз номи ва таркибидан қатъий назар, уй 
газмолининг муҳим намунаси ва уй бекаси маҳоратининг 
кўрсаткичидир. Пояндознинг пишиқлиги, чеккаларининг текислиги, 
чизиқ ва рангларнинг мослиги – бу ишнинг бош мезонларидир.


305 
Уйда 
тикилган 
пояндозларни 
асрашади 
ва 
авайлашади. 
Пояндозларни сув ҳавозаларида ювиш жуда кенг тарқалган. Шу 
билан бирга, ювилган пояндозлар уйга тозалик ва хушбўйлик олиб 
киради.
Авваллари сув ҳавозалари тош устига ташланган бир жуфт 
тахтадан иборат бўлар, уларнинг устида аёллар пояндозларни 
чўткалар билан ювишар эди. Вақт ўтган сайин сув ҳавозаларини 
кенгроқ ва бақувватроқ қилиб қуришни бошлашди. Кўпчиликнинг 
фикри бўйича, ҳавозалар устига қўйилган ва кир ювувчилар учун 
уларнинг ичида белларини букмасдан туриб пояндозларни 
ювишларига имкон берувчи катта бочкалар яхши қўшимча бўлиб 
хизмат қилди. Ҳавозаларнинг текис бўлган устки қисми 
пояндозларни чўтка билан ювиш вақтида уларнинг шаклини 
бузмаслиги муҳим эди. Ҳавозалар шундайгина сувнинг устида 
қурилганлиги туфайли сув олиш ва пояндозларни чайқаш осон 
кечарди.
Гилам ва пояндозларни ювиш ҳавозалари ҳанузгача ҳам 
соҳилларда жойлашган, лекин шаҳардаги ҳавозаларда кир ювиш 
жойлари қирғоққа кўчирилган ва оқава тизимларига уланган. Шу 
йўл билан сув ҳавзаларининг ифлосланишига чек қўйилган. 
Экологияга ғамхўрлик қилувчи одам ишлатилган сувнинг тўғридан-
тўғри сув ҳавзасига тушишига йўл қўймайди. Табиат учун мутлақо 
хавфсиз бўлган кир ювиш кукуни мавжуд эмас, лекин энг катта 
ифлосланиш пояндозларни ювишдан ҳосил бўлувчи балчиқдан 
келиб чиқади.
Сув, чўтка, қарағай совуни ва озиқ-овқат солинган сават – 
ҳанузгача ҳам гилам ювишнинг асосий воситаларидир. Яхшилаб 
ивитилган пояндоз икки томондан ва олти йўналишда чўтка 
ёрдамида ювилади. Ҳозирги вақтда узун дастали чўткадан 
фойдаланилади. Атроф-муҳит учун унчалик зарарли бўлмаган 
қарағай совуни ювиш учун одатий восита бўлиб хизмат қилади. 
Суюқ ҳолатдаги қарағай совуни сувда яхши эриб кетади.
Пояндозларни мўл сув билан яхшилаб чайиш – уларни 
ювишдаги энг муҳим ҳаракатдир. Тажрибаси йўқ уй бекаси 
пояндозлар ювилганидан сўнг рангини йўқотади ва чеккаларидан 
бошлаб сарғайишни бошлайди деб тан олиши мумкин. Пояндознинг 
ранглари ўчиб кетмаслиги учун у узунасига, чизиқлар бўйича 


306 
илинади. Агарда пояндоз сарғайиб қолса, бу ҳолат унинг етарли 
даражада чайқалмаганлиги ёки жуда ҳам узоқ вақт қуриганлигидан 
далолат беради. Пояндоз тик қўёш нурлари остида куйиб кетиши 
мумкин, шунинг учун ҳам уни сояда қуритиш лозим. Кўплаб сув 
ҳавозаларида сиқиш пресси ёки ғалтакмола ҳам бор. Уларнинг 
ёрдамида ортиқча сувни сиқиб чиқариш мумкин.
Табиат қўйнида, сувнинг ёнида гилам ва пояндозларни ювиш 
ҳанузгача ҳам финларнинг ёқимли машғулотларидан биридир. 
Ювиш учун энг яхши вақт – бу ёзнинг бошидаги қуёшли кундир. 
Илиқ шабада пояндозларни тезда қуритади. Толиқтирувчи ювишдан 
сўнг тамадди қилиш ёқимлидир. Фойдали равишда ва бошқа 
одамлар билан биргаликда ўтказилган вақт коллективизмнинг 
бебаҳо тажрибасини беради. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish