Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Кари Маннерла,
«
Африка Юлдузи» ўйинининг яратувчиси 
ХОТИМА 
Ушбу китобнинг яратилиш тарихи қизиқ. Биз Кари Валимяки 
билан 1989 йилда Москва шаҳрида, жамиятнинг ривожланиши учун 
бутун мамлакатдан ақл бовар қилмас ғояларни тўплаган Ижтимоий 
инновациялар жамғармасида танишиб қолдик. Жамғарма бир йил 
аввалги ижтимоий новаторлар форумини ўтказиш вақтида ташкил 
қилинган эди. У ҳозирги Slush форумининг прототипи сифатида эди 
ва ушбу прототип бизга қўшни бўлган мамлакатда пайдо бўлди. 
Ушбу форумда мамлакатнинг 25та энг йирик оммавий ахборот 
воситалари вакиллари қатнашган эди. Форумнинг раиси Юрий 
Подшиваловнинг айтишича, ахборотлар базасида 15 мингта ғоя 
тўпланган эди.
1993 йилда Келлокоскида, мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари, ижтимоий хизмат ва соғликни сақлашнинг амалий 
ҳамкорлиги масалалари бўйича семинар ташкил қилдим. Сирпа 
Таскинен (Sirpa Taskinen) менга савол берди: «Илкка, Stakes аслида 
нима эканлигини айтиб берасанми?». Семинарда 30 нафарга яқин 
бақувват полициячилар бўлганлиги сабабли, агарда мен оддийгина 
қилиб Stakes – бу Ижтимоий ҳимоя ва соғликни сақлаш соҳасини 
ўрганиш ва ривожлантириш Миллий маркази деб жавоб берганимда, 
у ҳолда хижолат чекишим мумкин эди.
Шунинг учун бизнинг иккита йўналишимиз мавжудлигини 
айтдим: техник инновациялар бўйича масъул бўлган Tekes ва 
ижтимоий инновациялар бўйича масъул бўлган Stakes. Финляндия 
ҳам инновацияларнинг ушбу икки тури туфайли ривожланмоқда!
Ноябр ҳаракати 1967 йилда, Финляндиянинг мустақиллиги 50 
ёшга тўлганида, Финляндияда мавжуд бўлган 50та камчиликдан 
иборат рўйхатни тузди ва уларни бартараф этишни талаб қилди. 
1997 йилда, Финляндия ўз мустақиллигининг 80 йиллигини 
нишонлаётган вақтда мен Руҳий саломатлик бўйича Марказий 


313 
иттифоқнинг раиси эдим ва 80та камчиликдан иборат бўлган 
рўйхатни тузиш таклифини бердим. Доимо ғояларга тўла бўлган ва 
Марказий 
иттифоқнинг 
ўша 
вақтдаги 
ижрочи 
директори 
лавозимидаги Юсси Сяркеля (Jussi Särkelä) ушбу ғояни рад этди ва 
Финляндияга алоқадор бўлган 80та ижобий ҳолат бўйича 
маълумотлар тўплаш ғоясини таклиф қилди. Газеталарга эълон 
берилди, лекин маълумотларни тўплашнинг иложи бўлмади. Лекин 
ушбу ғоя менга ушбу китобни яратиш учун туртки бўлди.
Ижтимоий ихтиро ёки инновациянинг нима эканлиги бўйича 
турли хилдаги фикрлар бўлиши мумкин. Энг яхши ечим Social 
Problems номли халқаро журналда таклиф қилинган эди: «Ижтимоий 
муаммо нима дегани? Ижтимоий муаммо деб, биз уни ижтимоий деб 
топган ва номлаган муаммога айтилади». Ушбу китобдаги 
иноовациялар ҳам шу тарзда танланган. Кўплаб инновациялар ушбу 
нашрга у ёки бу сабабларга кўра киритилмади, чунки уларнинг 
азалда Финляндияда ихтиро қилинганлигини қўшимча равишда 
ўрганиб чиқиш керак. Қуйидаги инновациялар шулар қаторидан жой 
олган:

Ойлик маошни банк ҳисоб рақамига ўтказиш ва нақдсиз 
ҳисоб-китоб; 

Қулликка қарши чиқиш ёки деҳқоннинг мустақиллиги; 

Ер бўйича йирик ислоҳотлар; 

Нисфикорликнинг тугатилиши ва нисфикорнинг ерни сотиб 
олиш ҳуқуқи; 

Цензурани бекор қилиш тўғрисидаги қонун ва унга алоқадор 
бўлган сўз эркинлиги; 

Кўчмас мулклар рўйхати; 

Омбудсменлар институти; 

Газета ва журналларни уйгача етказиб бериш; 

Мактабларда уй хўжалигини юритиш асосларини ўқитиш ва 
ўғил болалар учун меҳнат дарслари;

Урушда қатнашганлар учун ер участкалари ва уй-жой 
ажратиш;

Урушда ҳалок бўлганларни ўз кичик ватанларида дафн 
қилиш; 


314 

Эҳсон йиғиш учун ясалган уруш ногиронларининг ёғоч 
ҳайкалчалари; 

Ижтимоий таъминотнинг асосчилари; 

Руда излаш ва минераллар излаш;

Финляндия 
маданият 
жамғармасининг 
мактаб 
ўқувчиларининг ёрдамидаги маблағ тўплаш орқали ташкил топиши;

Ўғил болалар ва қиз болалар учун умумий мактаб; 

Дастгоҳ; 

Педагогик мактаб; 

Slush лойиҳаларининг «старт-ап»лар кўргазмаси; 

«Бувининг меҳмонхонаси» (Mummon Kammari) номли 
Кексаларга ихтиёрий ёрдам кўрсатиш Маркази. 
Рўйхатга ўз рафиқаларини ташиб ўтиш бўйича мусобақалар, 
этик отиш бўйича беллашмалар, ботқоқ футболи, ўз эрларини 
аравачада ташиб ўтиш мусобақалари, чумоли инида ўтириш 
мусобақалари ёки тасаввур қилинган гитарада куй чалиш бўйича 
мусобақаларни қўшимча қилиш мумкин – ушбу мавзулар 2013 
йилдаги почта маркаларида акс эттирилган эди.
Ушбу учинчи нашрга аввалги икки нашрнинг қуйидаги боблари 
кирмаган:

Шифокорнинг столдаги китоби; 

Театр ва музейларнинг фаолиятига кўмаклашиш; 

Allianssi номли Ёшлар ташкилотлари иттифоқи; 

«Имкониятлар майдони»; 

«Фоизлик ҳаракат»; 

Фин караокеси; 

Пўстлоқли нон; 

Мямми; 

HK:n sininen сосискаси – аёлларнинг халоскори; 

«Аёллар ўнлиги»; 

Кемидаги қор қалъаси; 

Спиртли ичимлик орқасидан Эстонияга ралли; 

Тузланган қизилмиялик ароқ; 

Қизилмия; 


315 

Ксилитол; 

Stakes номли Ижтимоий ҳимоя ва соғликни сақлаш соҳасида 
ўрганиш ва ривожлантириш Миллий маркази.
Бундан ташқари, китобнинг япон тилидаги нашрида Tekes номли 
Техник инновацияларга кўмаклашиш маркази ва Sitra номли 
Келажакни ривожлантириш бўйича инвестиция жамғармаси 
тўғрисидаги боблар бор эди.
* * * 
Ўз китобхонларимдан янги ғояларни олишга умид қиламан. 
Уларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин:
Leo Mechelin säätiö c/o Pikkukoskentie 20 C 
00650 Helsinki 
FINLAND 
Илкка Тайпале, 2017 йилнинг апрел ойи. 


316 
 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish