Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Маркку Пуллинен, 
1974-2006 
йилларда Фин лаптаси жамиятининг ижрочи директори 
 
100. 
СКАНДИНАВЧАСИГА ЮРИШ, ЁКИ ТАЁҚЛАР 
БИЛАН ЮРИШ 
Скандинавчасига юриш ёки таёқлар билан юриш Финляндияда 
ҳам спорт юришининг машҳур ва кенг тарқалган тури бўлиб қолди. 
Ушбу мақолани ёзиш пайтида тахминан 800 минг киши ҳар ҳафта 
скандинавчасига юриш билан шуғулланмоқда ва финларнинг 1,5 
миллионтадан ортиғи юришнинг ушбу тури билан энг жиддий 


300 
мақсадларда танишган. Таёқлар билан спорт юриши Марказий 
Европа ва Европанинг бошқа Шимолий Мамлакатларида 
Финларнинг кўрсатган ўрнаги орқали чинакам шов-шув яратди. 
Ҳозирги кунда ушбу машғулот дунё бўйича тарқалган.
Юришнинг ушбу турининг бошланғич асосларини аниқлаш 
ҳозирда мушкулдир. Апостол Павел ўз вақтида йиртқич 
ҳайвонларни таёқ ёрдамида ҳайдаган эди. Альп тоғларида юриш 
давомида таёқлардан фойдаланилган. 1950 йиллардаги спорт 
мусобақаларида спорт таёқлари билан табиат қўйнидаги аэробика 
бўйича машғулотлар ўтказилган. Таёқлар билан юришнинг оммавий 
бўлиб кетишининг бошланиши деб, 1980 йилларнинг охирларида 
«Фин чанғи йўли» жамияти томонидан ташкиллаштирилган спорт 
тадбирини ҳисоблаш мумкин. Унда жамият чанғи сафарини фин 
спортчиси Лаури Тахко Пихкаланинг ҳайкалини зиёрат қилиш 
орқали амалга оширишга қарор қилди. Ўша йилда қор йўқ эди. Шу 
сабабли Маунуладаги кулбадан бошлаб йўлни пиёда, чанғи таёқлари 
билан босиб ўтишди. «Фин чанғи йўли» жамиятининг бошқарувчиси 
Туомо Янтунен ушбу фикрнинг муаллифи эди.
Ушбу саёҳатдан сўнг таёқлар билан юриш машғулоти 
тарқалишни бошлади ва 1990 йилларнинг ўрталарида юриш учун 
махсус тайёрланган таёқлар савдога чиқди. Ушбу машғулот билан 
тобора кўпроқ одамлар қизиқишни бошлади. 2001 йилда мен 
Финляндия Парламенти қошида таёқлар билан спорт юриши 
тўгарагини ташкил қилдим. Бунга муносабат ижобий бўлди: 
спортнинг ушбу турида иштирок этиш ниятидагилар сони тобора 
кўпаймоқда эди.
Биз ҳар йили парламентда таёқлар билан юриш бўйича ғолибни 
танлаймиз.
Спорт юришининг саломатликка бўлган таъсири ўрганиб 
чиқилди ва натижалар ҳайратга солади. Умуман олганда, ушбу 
машғулот ҳаракатланишга ва ўз вужудининг чарчаётганлигининг 
белгиларини пайқашга қодир бўлганларнинг барчасига тўғри келади.
Агарда таёқлар одамнинг бўйига мос равишда танланган ва киши 
юриш техникасидан хабардор бўлса, у ҳолда унумдорлик оддий 
юришга нисбатан 40-50 фоиз кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, 
таёқлар билан юриш тиззаларга тушадиган оғирликни 30 фоизга 
камайтиради. Ушбу машғулот болалардан то кексаларгача бўлган 


301 
барча ёшдагилар учун мос келади. Тахминан бир соат давомида 
юриш тавсия этилади. Айни вақтда тўртта «P»: Pitää pystyä puhumaan 
puuskuttamatta қоидасига амал қилиш, яъни гапирган вақтида нафаси 
қисилиб қолмайдиган ҳолатда юриш зарур. Ҳафтасига икки 
маротаба амалга ошириладиган, мунтазам равишдаги бир соатлик 
машғулотлар жисмоний ҳолатни ушлаб туради. Янада тез-тез амалга 
ошириладиган машғулотлар эса одамни пишиқроқ қилади.
Устига-устак, юриш мижоз ва руҳий ҳолатга таъсир кўрсатади 
ва вазнни назорат қилишга кўмаклашади. Бадандаги ёғларнинг 
эриши тахминан бир соатлик юришдан кейин бошланади, шу 
сабабли вазннинг камайиши ҳам мумкин.
Спорт юриши ҳамма ерда тарқалган. 2000 йилда Финляндия 
ҳарбий журнали, Гвардия егерлик полки таркибидаги Уусимаа 
Егерлар батальони учун тажриба машғулотларини ташкиллаштирди. 
Унда аскарлар тўлиқ қурол-аслаҳалар билан таъминланган ҳолда 7 
километрлик тезкор маршни амалга оширишлари керак эди. Таёқлар 
ёрдамида юрган аскарлар айни вақтда ўзларини анча яхши ҳис 
қилган ҳолда ушбу масофани таёқсиз юрганларга нисбатан 3 дақиқа 
эртароқ босиб ўтишди. Аскарлар тежаб қолинган 3 дақиқани 
баландликларга кўтарилишда ютишди. Аскарларнинг фикрига кўра, 
машғулотлар хизмат ўташ учун ижобий тажриба берди.
Таёқлар билан юриш, бардавом қолиш учун келди. У жуда 
машҳурдир ва унга нисбатан қизиқиш кўпайиб бормоқда. Аҳоли 
ўртасида 1998 йилда ўтказилган сўровлар ҳеч кимнинг таёқлар 
билан юришга қизиқмаслигини кўрсатди. Ҳозирги кунда эса, Европа 
миқёсида таёқлар билан юриш машғулотларида фаол қатнашувчи 
миллионлаб одамлар ҳақида сўзлаш мумкин. «Фин чанғи йўли» 
жамияти, Финляндия спорт ўқув юрти ва эҳтимол, яна кўплаб бошқа 
ташкилотлар, шунингдек, спорт юриши техникаси бўйича 
мураббийлар ва спорт инвентари ишлаб чиқарувчилари биргаликда 
яхши ихтирони амалга оширдилар. Унинг ёрдамида фин ўзининг 
жисмоний ҳолатини яхши даражада тутишга осонроқ эришмоқда.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish