Юсси Сяркеля,
публицист-адиб
310
105. «
АФРИКА ЮЛДУЗИ» ЎЙИНИ
Илк стол ўйини бўлган «Африка Юлдузи» ўйини 1951 йилнинг
кузида дунёга келди. Кари Маннерла исмли ёш фин дунёдаги энг
йирик олмос бўлмиш «Африка Юлдузи» ҳақида ўқиб қолди ва
Африканинг инглиз тилидаги харитасини қўлига олди. У ушбу
харитадан ўзига ёққан топографик номларни танлаб олди. У йўл
чизиқларини чизиб, кема ва самолётларнинг йўналишларини қўйиб
чиқди. Булардан сўнг, у ўйин давомида фақатгина танланган
йўналишда ҳаракат қилмаса ҳам бўлишини ўйлаб топди. Ҳар ким ўз
йўлини танлаши мумкин. Ўйиннинг энг бош ғояси – бу бир
томонида расм чизилган ва ўйинчилар уларнинг тагида нима
яширинганлиги билмасликлари учун ўйин майдони бўйича расми
пастга қараб ётқизилган фишкалар эди. Қароқчи ва тақалар
ўйиннинг қўшимча унсурлари эди.
Кари Маннерла 14 ёшлигидан бошлаб ўнлаб турфа ўйинларни
ўйлаб топган: «Тотализатор пойгалари», «Босқинчини ушлаш»,
«Марсдаги уруш», «Денгиз даҳшати», «Инклар хазинаси» ва
бошқалар. У ўйинларни унча катта бўлмаган, бир марталик ҳақ
эвазига мактаб анжомлари дўконлари компаниясига сотар эди. Кекса
сотувчи одатда: «Мана, ўйинчи яна келаяпти» - деб айтар эди.
«Африка Юлдузи» Кари Маннерланинг сўнгги ўйини эди. У уни
19 ёшлигида ўйлаб топган ва унинг катта ютуқ бўлишини тахмин
қилган эди. У ўйинни «Тилгманн» нашриётига таклиф қилди. Нарх
устида икки йил тортишилди ва охир-оқибатда Кари ўн мингта
нусхани тайёрлаш учун унча катта бўлмаган муаллифлик гонорарига
рози бўлди. Бироқ битта шарт қўйди: кейинги тираж бўйича
шартнома алоҳида тузилиши шарт. Босмахона бошқаруви дарҳол
рози бўлди, чунки улар бу ўйиннинг иккинчи тиражи бўлмаслигига
амин эдилар. Аммо бунинг акси бўлди. Ўйин келгуси йилнинг
ўзидаёқ 10 000 нусхалик тиражда чиқди ва унинг тиражи йиллар
сайин ортиб борди. Етти йил ичида 100 мингтадан кўп ўйин
сотилган эди.
«Тилгманн» нашриёти ўйин ишлаб чиқаришни 1971 йилда
тўхтатди. Ундан кейин ўйиннинг ишлаб чиқарилиши билан
«Палете» концерни шуғулланди, 1992 йилда эса ишни «Пелико»
босмахонаси давом этди. «Пелико» босмахонасининг асосчиси
311
бўлган Эско Эронен ўйиннинг маркетинги билан 30 йил давомида,
ҳали «Палете»да ишлаган вақтларидан бери шуғулланган.
«Африка Юлдузи» ўйинининг миллионинчи нусхаси 1968 йилда
сотилган. Куусамодаги мактаб ўқувчиси бўлган қизча ўйинни харид
қилган бўлиб чиқди ва ўйин билан биргаликда совғага ҳам эга бўлди.
2013 йилга келиб мамлакатда ушбу қизиқарли ўйиннинг 4
миллиондан кўпроқ нусхаси сотилган. Бутун дунёда эса жами бўлиб
«Африка Юлдузи» ўйинининг 3,5 миллион нусхаси сотилган. Ўйин
Швеция, Норвегия ва Данияда ҳам ҳудди Финляндиядагидек
машҳурдир. Австрияда ушбу ўйин 20 йилдан бери ўйналмоқда.
Россия, Эстония, Венгрия ва Чехия – булар сотиш учун янги
бозорлар.
Эҳтимол, унинг асосчиси ўйинни сотувга жуда кеч, 1980
йилларда таклиф қилганлиги сабабли ўйин кенг миқёсдаги бозорга
барибир чиқолмади. Стол ўйинларининг дунёдаги энг йирик етказиб
берувчиси бўлган Америка Қўшма Штатлари ўйинни тарқатишга
қизиқиш билдирмади ва Африканинг 1950 йилларда машҳур
эмаслигини, ўйин ҳаракатларини
Яқин Шарққа кўчириш
кераклигини таъкидлаб ўтди. Кари жавобан унда Тарзанни ҳам ўша
жойга кўчириш кераклигини айтди. Немис нашриётларининг
фикрига кўра, «Африка Юлдузи» ўйининг бошқа саргузашт
ўйинларидан ҳеч қандай фарқи йўқ экан. Ўйинни инглиз тилида чоп
этиш унинг бутун дунё бўйича тарқалишига ёрдам берар эди, лекин
турли сабабларга кўра бунинг уддасидан чиқишнинг иложи бўлмади.
Швейцарияда ўйин немис, француз ва итальян тилларида чиройли
безатилган русумда чоп этилди. Бироқ, айрим сабабларга кўра икки
йилдан сўнг бозордан чиқариб ташланди.
Кари Маннерла нафақага чиққанида ўйиннинг қартадаги
талқинини чиқариш фикрига келди. 1966 йилдан бошлаб 50 мингдан
кўп «Африка Юлдузи» қарта дасталари сотилди. У Veikkaus номли
қимор ўйинлари корпорацияси билан «Африка Юлдузи»нинг расми
туширилган лаҳзалик лотерея карточкаларини сотиш бўйича 3
йиллик шартнома тузди. Карточкалар 10 миллионтадан кўп
сотилган. 2006 йилда Кари Маннерла «Инклар хазинаси» ўйинини
яратди. Бу ўйин «Африка Юлдузи»нинг ҳаракатлари Жанубий
Америкага кўчиб ўтказилган, ўзгарган шакли эди. Ўйин жуда тез
машҳур бўлиб кетди.
312
Ўйиннинг
«Амер»
компанияси
томонидан
яратилган
компьютердаги тури ҳам бор. Бироқ, у бозорга унча қулай бўлмаган
вақтда чиқиб қолди ва муваффақиятга эга бўлолмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |