Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Аста Райала,
«
Қуруқ ҳожатхона» жамиятининг собиқ президенти
104. «
ТЕЛБАЛАР ҲАЁТИДАН» ЛАТИФАЛАР 
Ўзига паст баҳо бериш руҳий касалликларга чалинган 
одамларнинг энг асосий муаммоларидан биридир. 1990 йилларда 
Руҳий касалликлар иттифоқи руҳий касаллар томонидан ўзларига 
бериладиган баҳони юксалтириш лойиҳасини амалга оширишни 
бошлади. Лойиҳа йўналишларининг бири руҳий касаллар, психиатр-
шифокорлар ва руҳий касалхоналар тўғрисидаги латифа, ҳазил ва 
воқеаларни тўплашдан иборат эди. Тадқиқот учун маълумотлар 
Иттифоқ аъзоларининг ўзлари томонидан тақдим қилинар, 
шунингдек, касалхоналар ходимлари ҳам латифалар тўплашда 
қатнашар эди.
Маълумот тўплаш кутилганидан ҳам кўпроқ натижалар берди. 
Айниқса руҳий касалликларларга чалинган одамлар унда фаол 
иштирок этишди. Маълумот тўплаш жараёнида улар ўзларининг 
устиларидан кулишни ўрганишди ва бу нарса соғайиб кетишнинг 
мутлақ шартларидан бири эди. Латифа ва воқеаларнинг 90 фоизи 
айнан руҳий касалликларга чалинганлар томонидан тўпланган эди. 
Ёзувчи Калеви Калемаа «Унитазда балиқ овлаш мумкинми?» (1997) 
номли китоби учун 400 донадан ортиқ латифа ва чўпчакларни танлаб 
олди. Финляндия учун катта миқдор ҳисобланган, адади 30 минг 
нусхадан иборат бўлган китоб жуда машҳур бўлиб кетди ва шу 
заҳотиёқ тарқалиб кетди. Китоб чоп этилганда Иттифоқ 
бошқарувчиси Юсси Сяркеля ва ёзувчи Калеви Калемаа, кўп сонли 


309 
руҳий касалхоналар беморларидан иборат тингловчиларни тўплаган 
кулги ва юмор кечаларини ўтказиб бутун Финляндияни айланиб 
чиқишди. 
Майла унитаз ювиш чўткасини харид қилганидан икки кун 
кейин дўконга қайтариб берди. Сотувчи: «Сиз бирон-бир 
камчиликни топдингизми?» - деб савол берди. Майла: «Йўқ, 
ҳаммаси кўнгилдагидек шекилли. Фақат қоғоздан фойдаланиш 
ёқимлироқ экан» - деб жавоб берди. 
Лойиҳа доирасидаги фаолият бўйича берилган фикрлар ижобий 
бўлса ҳам, ушбу компанияга қарши чиққанлар ҳам топилди. Баъзи 
бир руҳий касаллар жиддий мавзуларга юмор билан муносабатда 
бўла олмадилар ва буни тушунса бўлади. Айниқса, буни 
касалларнинг яқинлари ва қариндошлари оғир қабул қилдилар. Бу 
нарса авваламбор касалликнинг ҳам бемор, ҳам унинг яқинлари учун 
оғир ҳодиса эканлиги билан ифодаланади. Шунингдек, соғликни 
сақлаш муассасалари ҳам касалларнинг ҳаммасини парвариш ва 
даволаш билан таъминлай олмайди. Қариндошларнинг зиммасига 
катта масъулият тушади.
«Телбалар ҳаётидан латифалар» кейинчалик руҳий касалларнинг 
ташаббуси билан давом этди. Шу орқали Иттифоқнинг тамойиллари 
ҳаётга қуйидагича тадбиқ қилинди: руҳий касалликларни даволаш ва 
олдини олишнинг ривожланиши ва фаолияти, Иттифоқнинг 20 минг 
нафардан ортиқ одамни бирлаштирувчи 150тадан ортиқ маҳаллий 
бўлимларида фаоллашди.
Руҳий касалларнинг ўзларига берадиган баҳолари юксалди, улар 
ўз бўлинмаларининг тутган ўрни ҳақида кўпроқ нарсаларни 
ўрганишди ва ушбу ҳолат эндиликда ўз аъзоларининг эҳтиёжлари ва 
хоҳишларини кўпроқ эътиборга олувчи Иттифоқнинг стратегияси ва 
сиёсатида акс этди. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish