Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Илкка Тайпале,
1971-1975 
ва 2000-2007 йилларда парламент депутати 
 
84. 
ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ВА ЖИНОЯТ 
НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ 
ҚОПЛАШ 
Таълим идеаллари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги халқаро қонунлар ва Финляндия конституциясига 
биноан барча одамлар қонун олдида тенгдир. Бироқ, ишни судга 
бериш учун инсоннинг имкониятлари бўлмаса ёки судда ўзини 
малакали адвокат ёрдамида ҳимоя қилолмаса, у ҳолда ушбу асосий 
ҳуқуқ бажарилмай қолади. Шу сабабли Финляндияда юридик ёрдам 
олиш имконияти, шунингдек, ўз сифати бўйича ҳаттоки халқаро 
миқёсдаги барча таққослашларга ҳам дош бера оладиган, жиноятдан 


262 
жабр кўрганларга компенсация тўлаш тизимининг мавжудлиги ҳам 
жуда муҳимдир.
Юридик ёрдам бериш амалиёти XIX асрнинг охирларидаёқ, 
вазиятдан хабардор бўлган олий табақа вақиллари аҳолининг 
камбағалроқ қатламлари ўз ишларининг судда кўриб чиқилишини 
орзу ҳам қилолмаслигини адолатсизлик деб ҳисоблаган вақтда 
ривожланишни бошлади. Хельсинки шаҳри 1886 йилдан бошлаб 
юридик ёрдам беришни бошлади ва шу йилдан бери шаҳарда 
юридик ёрдам бериш бюроси ишлаб келмоқда. Юридик ёрдам бериш 
тўғрисидаги илк қонун 1973 йилда кучга кирди. 1998 йилда юридик 
ёрдам бериш фаолияти билан аввалгидек муниципалитетлар эмас, 
балки давлат шуғуллана бошлади. 2002 йилда эса юридик ёрдам 
бериш фаолияти ўрта синф вакилларини ҳам қамраб олди. 
Ҳозирги кунда унча катта бўлмаган, ҳамда суғурта тўловлари 
суд ҳаражатларини қоплайдиган ишлардан ташқари, исталган суд 
иши бўйича юридик ёрдамни олиш мумкин. Юридик хизмат деганда, 
суд ишларини олиб бориш жараёнида фойдаланишда, шахснинг 
(фирма ёки корхона эмас) давлат томонидан тўлиқ ёки қисман тўлаб 
бериладиган 
юристконсульт 
хизматларидан 
фойдаланиши 
тушунилади. Ушбу хизматдан фойдаланишга имкон берувчи 
даромадлар миқдори бўйича батафсилроқ маълумотни, адлия 
вазирлиги сайти ёки юридик хизматлар кўрсатиш бюросидан олиш 
мумкин.
Баъзи ҳолатларда айб қўйилаётган шахсни судда ҳимоя қилиш, 
айбланувчининг даромад даражасидан қатъий назар давлат 
томонидан амалга оширилади. Оғир жиноятлар (масалан, зўравонлик 
ва жинсий жиноятлар) жабрланувчиси ўз даромадлари даражасидан 
қатъий назар, давлат ҳисобидан юрисконсульт ёки ёрдамчи 
хизматларидан фойдаланиши мумкин. Финляндияда бошқа турдаги 
жиноятлардан жабр кўрганлар учун, халқаро миқёсда ягона бўлган 
компенсация ва молиявий ёрдам беришнинг кенг кўламли тизими 
яратилган эди. Жиноят натижасида юзага келган зарарлар 
тўғрисидаги қонун 2006 йилда янгиланган эди. Оғир жиноятлардан 
(зўравонлик ва жинсий жиноятлар) жабр кўрганларнинг давлатдан 
етказилган моддий, ҳамда муҳим янгилик сифатидаги маънавий 
зарар учун компенсация олиш ҳуқуқлари яхшиланган эди.


263 
Финляндиянинг юридик хизмат кўрсатиш ва компенсациялар 
тўлаш бўйича дунёда етакчи ўринларга эга бўлишига қарамай, тизим 
ҳалигача ҳам яхшиланишга муҳтождир. Қонундаги сўнгги 
ўзгаришлардан сўнг, парламентда ушбу янгиликнинг ўрта синфнинг 
ишни судга беришига имконият бермаслиги тўғрисидаги хавотирлар 
кузатилди, чунки юридик ёрдам иккинчи томоннинг жаримадан 
ошиб кетган ва одатда ишни ютқизган томон ҳисобидан тўланадиган 
ҳаражатларини қопламайди. Шу сабабли парламентда, юридик 
ёрдам бериш бўйича манбаларнинг етишмаслиги, юридик хизмат 
кўрсатилишининг ўрта синфга ҳам тарқалиши, ёрдам олувчиларнинг 
эса ўрта даромадга эга одамлар ҳисобидан чиқарилишини 
англатадиган, охир-оқибатда ҳеч қандай натижасиз ҳолатга олиб 
келиши бўйича хавотир билдирилди. Юрист ва оммавий сектор 
юристконсультлари ўртасида меҳнатнинг бўлиниши энг самарали 
бўлмагани ҳам танқидга учради.
Фуқароларнинг фикрлари ва суд сиёсати бўйича тадқиқот 
институти тадқиқотларининг натижалари, парламентдагиларнинг 
хавотирлари ўринли эканлигини тасдиқлади. Очиғини айтганда
тизим қўшимча молиялаштиришга муҳтождир. Сўнгги йилларда суд 
ишларини олиб бориш воситалари давлат бюджетининг жуда оз 
қисмини ташкил этди ва бу юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган 
шахсларнинг ўзлари учун тўлашлари керак бўлган жавобгарлик 
улушида сезиларли эди. Яқинда адвокатларнинг сиёсий бошпана 
сўраш бўйича ишларни кўриб чиқишдаги ҳуқуқлари чеклаб қўйилди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish