259
83.
УЧ ФОИЗ НАЗАРИЯСИ
Мен 1993 йилда, Ауланкодаги Полиция бошқармаси томонидан
ўтказилаётган ва қотилликлар муаммосига бағишланган
иккинчи
семинарда қатнашиш вақтимга қадар, детективларни ҳисобламаган
ҳолда, жиноятчилик бўйича барча фин адабиётини ўқиб чиқдим.
Юсси Паюойя (Jussi Pajuoja) Финляндияда ҳар йили юз бераётган
160та қотилликни амалга оширган одамларнинг иккидан уч қисми,
мамлакат эркак аҳолисининг 5 фоизлик гуруҳидан эканлигини
пайқаб қолди. Ушбу гуруҳга мансуб эркаклар ҳаттоки иқтисодий
ўсиш вақтида ҳам иш тополмадилар. Агарда, ушбу сондан қотиллик
содир қилмайдиган гуруҳлар (она тили шведча, биринчи ва иккинчи
ижтимоий синф нафақахўрлари, ногирон-нафақахўрлар, руҳий
касалликларга эга одамлар, ҳаракат қилиш қийинчиликларига эга
одамлар) олиб ташланса, у ҳолда 40 000 кишидан иборат бўлган ва
уларнинг асосий қисмини ё уйланмаганлар, ёки ажрашган ва
ёлғизлар ташкил қилувчи, эркакларнинг 3 фоизи ҳосил бўлади.
Ушбу гуруҳга кимлар мансуб? Финляндиянинг барча уйсизлари
(улардан 80% эркаклар) ва маҳбуслари (улардан 94% эркаклар),
шартли равишда маҳкумликни ўтаётган одамлар, собиқ
мактаб
интернатларида яшовчилар, армиядан бўшатилганлар, сурункали
ишсизлар, пиянисталар ва гиёҳвандларнинг анча катта гуруҳи.
Шунингдек, буларга қашшоқ ва ёки жанжалли оилаларда ўсганлар,
ёки миясида минимал нуқсонларга, эътибор етишмаслиги ва
гиперфаоллик
муаммолари,
дислексия,
ақлий
ривожланиш
нуқсонларига эга бўлган одамлар каби унча катта бўлмаган ва
танилмаган одамлар гуруҳлари ҳам киради.
Одамларнинг ушбу гуруҳи жамият учун анчагина муаммоларни
келтириб чиқаради: жиноятчилик, касалликлар, улар билан полиция
ва судлар, тиббиёт ходимлари ва ижтимоий ёрдам ходимлари ва
бошқалар шуғулланади. Ички ишлар вазирлигининг талабномасига
биноан, Финляндиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид
солувчи
хавфлар таҳлили тайёрланганда шу нарса аён бўлдики, энг катта
хавф комьютер жиноятчилари, парранда гриппи, ОИТС ёки
иқлимнинг исиб кетиши эмас, балки жамиятдан ҳеч
нарса
кутмаётган (жамият ҳам улардан ҳеч нарса кутмайдиган), 20-40
ёшдаги ёлғиз ва камбағал эркаклар экан.
260
Улар билан ушбу мақсадларда фойдаланиш учун ёлланган
20 000 нафар ходим: педагоглар, ижтимоий ёрдам ходимлари,
тиббий персонал, шифокор ва тез ёрдам ҳайдовчилари, полиция ва
қўриқлаш хизмати, фаррош ва ўт ўчирувчилар, черков ишчилари ва
алкоголизм билан кураш бўйича кўнгиллиларнинг бутун бир гуруҳи
шуғулланади. Ҳеч нарса содир бўлмгандай туюлади. Кексароқ
кишилар қарийди ва
вафот этади, кимдир қуйилади, лекин ёшлар
ичидаги уч фоизнинг қатори яна тўлади.
Одамларнинг ушбу гуруҳи билан нима содир бўлади?
Профессор
Тапани
Валконеннинг
ҳисоблашича,
бизнинг
мамлакатимизда ўлимнинг тўртинчи тенденцияси пайдо бўлди.
Илгари эркаклар урушда (урушда қатнашганларнинг олтидан
биттаси ҳалок бўлган) ҳалок бўлар эди, кейинчалик одамларни 1950
йилга қадар сил касаллиги ҳалок қиларди. Ундан кейин
эркакларнинг ўлим сабаблари бўлиб юрак-томир касалликлари қайд
этилди. Энди эса, Валконен таъкидлаши бўйича, 45 ёшгача бўлган
эркаклар шунчалик тез ўлмоқдаки, худди ўлим уларни белўроқ
билан эмас, балки газонокосилка билан ўргандек. Уларнинг ўлим
сабаблари зўравонлик, бахтсиз ҳодиса, спиртли ичимликлардан
заҳарланиш, ўз жонига қасд қилиш ва чекишдир. Фарқ шунда эдики,
илк учта тенденция ҳолатларида ҳам бой, ҳам камбағал
одамлар
вафот этарди, шу сабабли жамият юқори ўлим кўрсаткичлари билан
курашар эди. Фақатгина камбағаллар орасидаги ўлим умуман
бошқача вазиятни юзага келтирди – ҳеч ким шахмат тахтасидан
ташқаридаги пиёдага ғамхўрлик қилишни истамасди.
Уч фоиз назариясига биноан, Бисмарк ижтимоий сиёсатининг
кучли чораларини ушбу қолдиқ гуруҳга йўналтириш, ушбу
муаммонинг кўп томондан ҳал этилишига имкон яратади. Бизнинг
рўпарамизда жуда кўп митти жамиятлар намуналари мавжуд:
инсонларга яхши муомалада бўлсанг, улар ҳам сенга яхшилик билан
жавоб қайтаради.
Финляндия то 1995 йилга қадар, дунёдаги уйсиз ва маҳбуслар
сони камайган ягона мамлакат эди.
Жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, бу
ерда
таърифланган одамлар гуруҳининг аҳволини сезиларли даражада
яхшилаш чораларини кўришни англатади. Агарда камбағаллар ва
261
бойлар бир-бирларининг кўзларига қарай олмасалар, демак бу икки
томонламадир.
Ҳуқуқни сақлаш органларининг фикрига кўра, қотилликлар
сонини учдан бир қисмга қисқартириш мумкин. Ҳозирги кунда
Финляндияда қотилликлар 1930 йилларга
нисбатан уч баравар кам,
лекин бошқа ривожланган мамлакатлардагидан уч баравар кўп содир
этилмоқда.
Тегишли чоралар кўрилиши лозим. Масалан, уй-жой масаласини
ҳал этиш учун катта бўлмаган хонадонлар ва кечаю-кундуз хизмат
кўрсатиладиган
хонадонлар
қурилиши
керак.
Иккинчидан,
соғлигининг аҳволи сабабли ишсиз бўлган одамларга нафақа тўлаш
керак. Учинчидан, даромад даражасининг пастлиги сабабли
камбағалликни камайтириш ва тўртинчидан, оммавий ҳордиқ ва бўш
вақтдан унумли фойдаланишни ривожлантириш керак. Шунингдек,
ёшлар билан ишлаш фаолиятини ҳам ривожлантириш керак.
Кўриладиган
чораларнинг
қиймати,
муаммолар
келтириб
чиқарадиган зарарлардан анчагина камроқдир. Иш давом этмоқда,
чунки 2010 йилларнинг ўрталарига келиб,
йил давомидаги
қотилликлар сони 100тадан камроқни ташкил қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: