Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Илкка Тайпале,
1971-1975, 2000-2007 
йилларда парламент депутати, 
Ваппу Тайпале, 1982-1984 йилларда Ижтимоий масалалар ва 
соғликни сақлаш бўйича вазир. 
1992-2008 
йилларда «Stakes» (Ижтимоий ва соғликни сақлаш 
соҳаларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш Миллий маркази) Бош 
директори


248 
79. 
ҚАРЗЛАРНИ УЗИШ ВА КАФОЛАТ 
ЖАМҒАРМАСИ 
Инжилда: «Ораларингда доимо камбағаллар бўлади» - деб 
айтилган эди. У ҳолда, евангелик-лютеран черковини 1980 
йилларнинг охирларида собиқ маҳбуслар, спиртли ичимлик ва 
гиёҳванд моддаларга рўжў қўйганлар, руҳий касаллар каби энг 
қашшоқларга ёрдам бериш усулларини ишлаб чиқишга нима мажбур 
қилди? Бу бозор шароитлари кўтарилган давр эди, ҳамманинг 
ишлари яхшига ўхшар эди. Аммо аҳвол ундай эмас эди: ўз тақдирига 
ташлаб қўйилганлар батамом унутилган эди. Қайси банк собиқ 
маҳбуснинг ўз мижози бўлишини ҳоҳлар эди?
Черков одамларнинг банкдан кредит олиш ва шу йўл билан 
барча мажбуриятларини тўлаб бериш имкониятини яратадиган 
кафилликларни бериш билан шуғулланувчи Кафолат жамғармасини 
ташкил қилиш бўйича лойиҳани тақдим қилди. Битта қарзни тўлаш 
бошқа бир неча қарзларни тўлашдан кўра осонроқдир. Кредит фоизи 
мажбурий ундириш фоизидан камроқ эди. Черков томонидан 
берилган лойиҳага омад кулиб боқди: жамғарманинг таъсисчилари 
бўлишга Финляндия руҳий касаллари жамияти, «А-клиника» 
Жамғармаси ва Жиноий санкциялар ассоциацияси рози бўлди. 
Жамғарма устави қисқа вақт ичида маъқулланди.
Бундан кейин омад юз ўгирди. Черков жамғарма томонидан 
кафилликларни тўлаш бўйича капиталнинг «Бирдамлик» маблағ 
тўплаш кампанияси ҳисобидан йиғилиб боришига қарор қилди.
Финлар ушбу фикрни қўллаб-қувватламадилар. Авваллари маблағ 
йиғиш билан шуғулланган одамлар келгусидаги ҳамкорликдан бош 
тортишди, ҳомийлар эса йўқолди. Ҳеч ким жиноятчи ва ўғриларнинг 
қарзларини узиш учун пул беришни ҳоҳламади. Иқтисодий инқироз 
бошланаётганди, ёрдамга муҳтож бошқа одамлар ҳам бор эди. 1991 
йилдаги йиғимлар аввалги йилларга қараганда сезиларли даражада 
кам эди.
Бироқ, Кафолат жамғармаси 1992 йилнинг баҳорида ўз 
фаолиятини бошлади. Ўқиган ходимлар қарзларни қандай узиш 
мумкинлиги бўйича маслаҳатлар, жамғарма эса бунинг учун 
кредитлар берар эди. Жамғарманинг фаолият кўлами кенг бўлмаса 
ҳам, унга эътибор беришди. Қарзларни қайта тузиш тўғрисидаги 


249 
1993 йилдаги қонун айниқса кредит кафиллари ва болалик оилаларга 
жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарди. Соғликни сақлаш ва 
ижтимоий сиёсат вазирлиги Кафолат жамғармасидан кафилликни 
фақатгина юқорида санаб ўтилган муаммоли гуруҳлар эмас, балки 
жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам олиши имконияти берилган 
тарзда ўз фаолиятини кенгайтиришни сўради. Шундай йўл билан, 
қарзи бўлмаганлар орасида қарзни тўлаш бўйича муаммоларнинг 
тарқалишига йўл қўйилмади. Таклиф қабул қилинди ва фаолият 
сезиларли даражада ўсди. Жамғарманинг кафиллик бериш бўйича 
фаолияти қарзларни қайта тузишнинг самарали усулидир. Бизнинг 
жамиятимиз туфайли 30 000тага яқин фин қарзлар бўйича 
муаммоларини ҳал этди. Жами бир миллиард евро миқдоридаги 
қарзлар бизнинг кафилликларимиз ёрдамида қайта тузилди.
Финларнинг қарзлари 2002 йилдан бошлаб икки баробар 
кўпайди. Уй-жой бўйича кредит қарзлари аҳолининг 25 ёшдан 34 
ёшгача бўлган гуруҳида айниқса юқоридир: ўртача 120 минг евро 
атрофида. Лекин, қарзларнинг келиб чиқиш сабаблари ўзгарди ва энг 
кўп муаммо, ҳозирги кунда уларни атиги смс-хабар юбориш орқали 
олиш мумкин бўлган, қисқа муддатли истеъмол кредитлар сабабли 
пайдо бўлган. Қисқа муддатли кредитлар олиш учун аризалар сони 
мисли кўрилмаган тезликда ортиб бормоқда. 2016 йилда умумий 
миқдори 94,5 миллион евродан ортиқ бўлган, тахминан 400 мингта 
қисқа муддатли кредит берилган эди. Қисқа муддатли кредитнинг 
ўртача миқдори 246 евро ва қайтариш муддати 34 кунни ташкил 
қилади. Бундай кредитлар бўйича йиллик фоиз деярли минг фоизни 
ташкил қилади. Ҳозирда деярли 400 мингта финда фоиз тўловлари 
бўйича кечикишлар қайд этилган. Қисқа муддатли истеъмол 
кредитлари бозорини тартибга солиш мақсадида, парламентга кўриб 
чиқиш учун фоиз миқдори ва комиссиянинг энг юқори даражасини 
чегаралайдиган қонунчилик лойиҳаси тақдим қилинди.
Кафолат жамғармаси мамлакатимизнинг ижтимоий таъминот 
бўйича янги усулларини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшди. 
Бизнинг ташаббусимиз орқали қўллаб кўрилган кредитлаш тизими, 
ҳозирги вақтда қонун томонидан белгилангандир. Кафолат 
жамғармасининг ўзи ҳам унча катта бўлмаган ижтимоий 
кредитларни бериш билан шуғулланади. Биз қарз бўйича 
муаммоларни ҳал этиш дастурини ишлаб чиқдик ва у туфайли 


250 
10 000дан кўпроқ фуқаро, ҳаддан ташқари баланд қарзларини тўлаш 
бўйича муаммоларни ҳал этди. 1995 йилда биз телефон орқали бепул 
маслаҳатлар беришни бошладик. Биз ишлаб чиққан Penno иловаси 
ёрдамида ўз маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш мумкин.
Эндиликда биз, қарзни тўлашдаги қийинчиликларга олиб келувчи, 
мисол учун, ҳаддан ташқари баланд хонадон кредитлари ёки уларни 
тўлаш бўйича ҳаддан ташқари узоқ муддатлари каби омилларнинг 
ҳам олдини олишимиз мумкин.
Эҳтимол, бундай фаолият бошқа бирон-бир мамлакатда мавжуд 
эмас, лекин натижалар маълумдир. Уставимизда таъкидланганидек, 
адолатнинг бошқа томони – мўътадилликдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish