Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Велли-Матти Хуйттинен,
Кауниаладаги уруш фаҳрийлари
шифохонасининг Фахрли директори 
75. «
АБИЛИС» ЖАМҒАРМАСИ 
«Абилис» 
жамғармаси 
ривожланаётган 
мамлакатлардаги 
ногиронлар ва уларнинг ташкилотларига кўмаклашади. Жамиятнинг 
ўз-ўзидан ҳайрон қолишга арзигулик томони йўқдир, лекин унинг 
фаолияти билан яқинроқ танишилса, унинг бошқалардан нақадар 
фарқли эканлиги аён бўлади.
1970 йилларнинг бошларида, талабалар томонидан менинг 
иштирокимда «Kynnys ry» номли ногиронларнинг ҳуқуқлари ҳимоя 
қилиш ташкилоти ташкил қилинган эди. Унинг ташкил бўлиши 
билан деярли бир вақтда, мен ногирон талабалар ва уларнинг 
манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳаракат билан танишиш учун 
Америкага кетдим. Ушбу тажриба менга жуда қаттиқ таъсир қилди: 
мен имкониятлари чегараланган инсонларнинг ўзлари билан 
фахрланишлари ва ногиронликларидан уялмасликларини кўрдим. 


236 
Мен учун бу жуда кучли қувват манбаи бўлиб қолди. Шунинг учун 
ҳам мен халқаро фаолиятни, маҳаллий миқёсдаги амалий фаолият 
қаторида доимо жуда муҳим деб ҳисоблайман.
1980 йилда Халқаро ногиронлар ташкилоти (Disabled People’s 
International) ташкил қилинди ва мен унинг фаолиятида фаол 
қатнашдим. Мен 1990 йилда жамият раисининг ўринбосари этиб 
сайландим, 1994 йилда эса раиси этиб сайландим. Мен кўпгина 
мамлакатларга бордим ва шундай ташкилотлар билан танишдим.
Халқаро ҳамкорлик билан шуғулланувчи фин ногиронлари 
ташкилотлари бирлашдилар ва «Fidida» Ногиронлар ҳамкорлигини 
ривожлантириш ташкилотини ташкил қилдилар. Ташкилотнинг ўзи 
ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан, ногиронларга 
кўмаклашувчи лойиҳалар ишлаб чиқилар ва амалга оширилар эди.
Финляндияда ҳукумат ташкилотларнинг лойиҳаларини Ташқи 
ишлар вазирлиги орқали тасдиқланган ҳаражатларнинг 80 фоизини 
(ҳозирги 
кунда 
ногиронларга 
кўмаклашиш 
лойиҳалари 
ҳаражатларининг 92,5 фоизи) тўлаб бериш йўли билан қўллаб-
қувватлар эди. Тизим яхши эди, лекин жуда суст ва самарасиз эди. 
Мен ривожланаётган мамлакатлардаги ногиронлар жамиятларининг, 
бошланғич босқичда «Kynnys ry» каби молиявий қийинчиликлар 
билан қандай курашганликларини кузатдим. «Kynnys ry» 
жамиятининг биринчи бюджетининг миқдори 30, иккинчисиники эса 
300 фин маркаси эди. Кичик пул миқдорлари ҳам муҳим ўрин 
тутиши мумкин. Мен нобоп вақтда ва жуда осон олинган 
пулларнинг бир неча ташкилотларни барбод қилганининг гувоҳи 
бўлганман. Европа ташкилотлари ривожланаётган мамлакатларга 
пул тўла халталар билан келишар, кетишар ва улардан кейин 
мавжудликларидан из ҳам қолмас эди. Фақатгина коррупция қолар.
1990 йилларнинг ўрталарида, Пертти Паасио халқаро соҳадаги 
ҳамкорликнинг аҳволи бўйича тадқиқот олиб борди ва тадқиқотнинг 
тавсияларидан бири бўлиб, молиялаштиришнинг янги манбаларини 
очиш хизмат қилди. Ушбу ғоя мени қизиқтириб қолди, мен 
авваллари ҳам ногиронлар жамиятлари фаолиятларини қандай янада 
самаралироқ ташкил қилиш мумкинлиги тўғрисида бош қотирар 
эдим. Мен ташкилотларга тўғридан-тўғри кўмаклашадиган ва 
молиялаштиришни Ташқи ишлар вазирлигидан оладиган жамғарма 
ташкил қилиш ғоясини ишлаб чиқдим. Ўша вақтда ривожланаётган 


237 
мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича вазир Пекка Хаависто 
жавобгар эди. У фикрни маъқуллаганидан сўнг, мен унинг 
ўринбосари бўлган Кирсти Линтонен билан учрашдим ва у менга: 
«Қулоқ сол, Калле, агарда сен бундай жамғарма ташкил қилсанг, 
ТИВ уни қўллайди, фақат жамғарманинг устав фондини ўзинг 
топишинг керак» - деб айтди.
Пуллар қандай топилгани ҳақида бу ерда сўзлашни 
хоҳламайман. Аммо бу нарса кўп вақт, қувват, дўстларим ва мен 
билан дўстона бўлган ташкилотлар билан учрашишларимни талаб 
қилди. Пуллар топилди, «Абилис» жамғармаси эса 1998 йилда 
ташкил қилинди. 
«Абилис» жамғармаси хусусий маблағлар ҳисобидан ташкил 
қилинган 
эди. 
Унинг 
бошқарувига 
асосан 
ногиронлар 
ташкилотларининг фаоллари бўлган ногиронларнинг ўзлари киради. 
Имкониятлари чекланган инсонларга ногиронларнинг ўзлари 
томонидан ёрдам берилиши, жамғарма фаолиятининг асосий 
маъносини ташкил қилади. Ташкилий-ҳуқуқий шакл сифатида 
жамғарма шакли афзал кўрилди, чунки унга ҳеч ким эгалик 
қилолмайди ва маблағлардан фақатгина уставда кўрсатилган 
мақсадлар учунгина фойдаланиш мумкин. Нодемократик деб 
туюлиши мумкин бўлган ушбу тизим, жамғарма фаолиятининг 
ривожланаётган мамлакатлар ногиронларига кўмаклашишининг 
кафолатидир. Жамғарма ўз фаолиятида улардан энг асосийси, 
ривожланаётган мамлакатларда ногиронларнинг муаммолари билан 
шуғулланувчи ташкилотларга оз миқдорда молиявий ёрдам бериш 
бўлган маълум бир мезонларга амал қилади. Молиявий ёрдамнинг 
миқдори кўпи билан 10000 еврони ташкил қилади. Янада каттароқ 
маблағлар фаолиятлари бизга таниш бўлган ва йирик лойиҳаларни 
амалга ошириш учун имкониятлари мавжуд ташкилотларга 
тўланади. Одатда, биз бир маротабалик маблағлар тўлаймиз. Аёллар 
фаолияти, инсон ҳуқуқларини яхшилаш, турли хилдаги таълим 
курсларини олиб бориш, ҳамда даромад келтирувчи лойиҳаларни 
амалга ошириш фаолиятларини афзал кўрамиз.
Жамғарма жуда оддий ҳаракат қилади: ривожланаётган 
мамлакатдаги ногиронлар ташкилоти жамғарма билан алоқага 
чиқади, молиялаштиришни олиш учун сўровнома олади, уни 
тўлдиради ва «Абилис» жамғармасига юборади. Жамғарма 


238 
аризанинг фирибгарлик эмаслигини текшириб чиқади. Бошқарув 
девонхонанинг таклифига биноан ижобий қарор қабул қилади ва 
лойиҳанинг молиялаштирилиши бошланади. Аввалига лойиҳага 
маблағнинг 50 фоизи ажратилади, биринчи оралиқ ҳисоботидан 
кейин яна 40 фоизи, қолган 10 фоизи эса якуний ҳисобот 
берилганидан сўнг тўлаб берилади.
Ҳаммаси осондек туюлади, лекин сўровчиларнинг энг паст 
даражада фаолият юритувчи ташкилотлар эканлигини ҳисобга 
оладиган бўлсак, баъзи бир қийинчиликларга дуч келиш мумкин. 
Тажриба 
ва 
маълумотнинг 
йўқлиги, 
ривожланмаган 
инфратузилмалар билан бир қаторда лойиҳани амалга оширишда 
қийинчиликлар туғдириши мумкин. «Абилис» жамғармаси дўстона 
грант берувчидир ва биз ташкилотларга бюрократик масалаларни 
ҳал этишда кўмаклашишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг қўлланма ва 
эслатмаларимиз кўпгина тилларга таржима қилиб бўлинган.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, кўрсатилган ёрдам белгиланган 
объектларга, 
муайян 
тадбирларга 
етиб 
борди. 
Бизнинг 
маблағларимиз ёш ногирон аёллар учун иккита сигир харид 
қилишга, унча катта бўлмаган қишлоқдаги кичик товуқхонага, инсон 
ҳуқуқлари бўйича курслар ўтказишга, интернет-кафе ва яна кўпгина 
бошқа нарсаларга ҳаражат қилинди. Буларнинг барчаси алоҳида 
ногиронлар ва уларга вакиллик қилувчи ташкилотлар учун 
аҳамиятлидир. Бизнинг сиёсатимиз бўйича, биз фақатгина 
ногиронларнинг ўзлари аралашган лойиҳаларни молиялаштирамиз. 
Шубҳасиз, кўп сонли бошқа ташкилотларнинг, ногиронларга 
кўмаклашишга йўналтирилган лойиҳалари ҳам мавжуддир, лекин 
улар 
лойиҳани 
режалаштириш 
ва 
амалга 
оширишда 
қатнашмайдилар.
2016 йилдаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 2,75 миллион 
еврони ташкил қилди ва бир йил олдин унинг миқдори 2,9 миллион 
еврони ташкил қиларди. Келгуси йиллардаги бюджет ва 
молиялаштириш катта гумон остидадир. Келгуси йиллардаги 
молиялаштиришнинг ноаниқлигига, фин ҳукумати томонидан 
ривожланаётган мамлакатларга кўмаклашиш бўйича ажратиладиган 
маблағларнинг қисқариши, ҳамда ривожланаётган мамлакатларга 
берилаётган ёрдамга нисбатан жамиятда ўсиб бораётган танқидлар 
сабабчи бўлмоқда.


239 
«Абилис» молиялаштиришнинг қисқаришига қарамай ўз фаол 
фаолиятини давом этмоқда, ҳар йили 250тача лойиҳани 
молиялаштирмоқда ва шу жумладан Финляндиянинг ташқарисида 
ҳам молиялаштириш манбаларини излаш билан шуғулланмоқда. 
Молиялаштиришнинг энг кўп қисми Эфиопия, Танзания, Уганда 
каби Африка мамлакатлари, шунингдек Непал, Кирғизистон, 
Тожикистон ва Вьетнам каби Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга 
ажратилмоқда. Охирги йилларда «Абилис» Мьянма, Украина ва 
Сомали каби қийин замонларни бошидан кечираётган мамлакатларга 
муваффақиятли равишда ёрдам юборган эди.
Ушбу мамлакатлардаги бизнинг ишончли ҳамкорларимиз, 
молиялаштириш бўйича аризанинг ортида ким турганлиги ва 
лойиҳаларни амалга оширишни ким назорат қилаётганлигини 
текширадилар. Маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатмаслик 
ҳолатлари жуда ҳам кам учрайди. Айни вақтда биз лойиҳаларнинг 
аниқ натижалари бўйича кўпроқ маълумотларга эга бўлмоқдамиз. 
Лойиҳа қатнашчиларининг амалий имкониятларининг кучайиши ва 
жамият аъзолари ўртасидаги ногиронларга бўлган муносабатнинг 
ўзгариши, 
«Абилис» 
томонидан 
молиялаштирилаётган 
лойиҳаларнинг алоҳида натижаларидан энг каттасидир. Авваллари 
жамият томонидан рад этилган ногиронлар, эндиликда ўз 
жойларидаги ривожланиш жараёнларида бошқалар билан бир 
қаторда қатнашиш ва уларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга 
бўлдилар. Ҳар йили 20 мингтадан ортиқ ногиронлар фаолиятда 
қатнашиш, таълим олиш, ўз аҳволини яхшилаш имкониятига эга 
бўладилар. Уларнинг кўпчилик қисми иш жойи ва даромад олишга 
эга бўлади. Бу камбағаллик шароитларида бўлганлар учун биринчи 
ўриндаги вазифадир. Шунингдек, ногиронлиги бор инсонни, ўз 
уйига пул олиб келишга қодир бўлганида қандай қадрланишларидир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish