Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Йоханнес Коскинен,
1999-2005 
йилларда Адлия вазири,  
2011 
йилдан ҳозирги кунга қадар Конституциявий қонунчилик 
Қўмитасининг раиси, 
2015 
йилдан ҳозирги кунга қадар Европа ривожланиш ва тараққиёт 
банкининг бошқаруви аъзоси


226 
72. 
ОНАЛИК ПАКЕТИ 
Фин оналик пакети ўзида муҳим ижтимоий инновацияни 
намойиш этади ва ҳалигача ҳам миқдор ва таркиби жиҳатидан ўзига 
хослигини сақлаб келмоқда. Бошқа кўпгина мамлакатлар ҳам оналар 
учун 
кийим-кечак 
тўпламларини 
бериш 
амалиётидан 
фойдаланилади, лекин улар одатда алоҳида кийимлардан иборат 
бўлади. 1990 йилларда Австриянинг Вена шаҳри округида, оналарга 
ичида бир неча кийим ва жуда кўп реклама материалларидан иборат 
бўлган тўпламлар беришни бошладилар. Словенияда ҳам 
Финляндиянинг ўрнаги бўйича оналик пакети шакллантирилди, 
лекин у ўз прототипидек у даражада кенг ва турли-туман эмас. 
Худди шундай янгилик Лотин Америкасида ҳам, масалан Уругвайда 
киритилди.
Финляндия ижтимоий масалалари вазирлигининг катта 
шифокори Раакел Ялас (Raakel Jalas), фин оналик пакетининг отаси 
сифатида шубҳасиз тан олинади. 1937 йилга келиб, айни шу вақтда 
Финляндияда ушбу ижтимоий хизматнинг амалга оширилиши 
бошланган ва ўша вақтда уни фақатгина кам таъминланган оилалар 
олиши мумкин бўлган, оналарга фарзанд туғилганда ёрдам бериш 
ғояси ўз-ўзидан янгилик эмас эди. Моддий ёрдам бошқа 
мамлакатларда ҳам берилар, шу жумладан Финляндияда ҳам 
фарзанд туғилганда ҳар доим ёрдамнинг пуллик шаклини танлаш 
(ҳеч бўлмаса тамойил бўйича) мумкин эди. 1940 йилларда юзага 
келган қийин иқтисодий аҳвол ва унинг давомида деярли барча 
товарларнинг камёб бўлиб қолганлиги, уларнинг баъзиларини 
ҳаттоки катта пул эвазига ҳам топишга имкониятнинг йўқлиги, 
фарзанд туғилганда оналик пакети шаклида ёрдам беришнинг 
ривожланишига туртки бўлди. Ўша пайтда «Давлатнинг фин 
оналарига совғаси» айни муддао бўлди.
Бошланғич йилларда ижтимоий ёрдам бериш бўйича 
муниципалитет комиссиялари, ариза берувчига бола туғилиши 
сабабли оналик пакетини қандай шаклда беришга қарор қилардилар. 
Оналик пакетларининг учта тури мавжуд эди. Биринчиси ҳам она, 
ҳам бола учун мўлжалланган товарларни, иккинчиси фақат бола 
учун товарларни (шу жумладан киндик бандажи ва конверт-адёл) ва 
учинчиси фақатгина она учун мўлжалланган товарларни, мисол учун 


227 
кўрпа-тўшак қопламалари, сочиқлар ва тикувчилик тўпламини ўз 
ичига олар эди. Инқирозли йилларда оналик пакети ичига кўпгина 
қоғоз маҳсулотлари кирар эди. Оналик пакетлари учун кийим-кечак 
хайр-эҳсон ҳисобидан, шу жумладан чет элдан, мисол учун кўрпа-
тўшак қопламалари АҚШдан келар эди. Совғалар ҳаттоки Рим 
Папасидан ҳам фин чақалоқлари учун кофтача ва курткача 
кўринишида келар эди.
1949 йилда оналик пакетини олиш ҳуқуқи, молиявий аҳволидан 
қатъий назар барча аёлларга берилди. Оналик пакети ҳуқуқига 1977 
йилдагина эга бўлган, руҳий касалликлар шифохоналари ёки 
қамоқхоналарда бўлган вақтларида фарзанд кўрган аёллар бундан 
мустасно эди.
Аввалига болалар кийимларининг барчаси трикотаждан 
тайёрланар ва кийимларни бурма қилиб тайёрлаш одатий ҳол эди. 
1950 йилларда болалар кийимлари тўпламига ички кийим ва 
слайдерлар қўшилди. 1960 йилларда чепчик, спальник ва бир 
маротабали тагликлар янгилик бўлди. 1970 йилларда трикотаждан 
тикилган кийимлар ўрнига слайдерлар ва рангли пахмоқ стрейчдан 
тикилган кийимлар келди. Ўша пайтгача оналик пакети ичига 
кирувчи болалар кийим-кечаги, оналарнинг ўзлари томонидан безак 
бериладиган ва тикиб чиқиладиган оқ бўялмаган пахтадан 
тайёрланар эди. 1980 йилларда оналик пакети ичига пайпоқлар, 
спальник/комбинезон ва тугмасиз яктакча кирди. Ўша пайтда оналик 
пакетининг ранг-баранглигига эътибор беришни бошладилар; унгача 
ҳар бир кийимнинг сифатли қилиб тайёрланганлиги етарли эди. 
Охирги ўн йилликлар давомида толстовкалар, кундалик кийимлар, 
кўп 
марталик 
тагликлар, 
боди, 
колготкалар 
ва 
қишки 
комбинезонларни ўз ичига олган ҳолда кўпгина расм бўлган 
янгиликлар пайдо бўлди.
Оналик пакети ҳар доим кийим-кечакдан ташқари чақалоқни 
парвариш қилиш учун яна бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олар эди. 
Эҳтимол, ҳали ваннахоналар даврининг кириб келишидан аввал, 
унинг ичида болалар чўмилтирилган, ёки болаларнинг кийимлари 
ювилган, кўпинча у ҳам, бу ҳам қилинган сирли тоғоралар одамлар 
учун энг эсда қоларли бўлиб қолгандир. Сирли тоғора оналик пакети 
ичидан 1970 йилларда ғойиб бўлди. Оилани режалаштириш ва 
юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида оналик пакетлари 


228 
ичига 
қўшилган 
презервативлар, 
ўз 
вақтида 
жамиятдаги 
мунозараларга сабаб бўлди. Оналик пакетини шакллантириш 
давомида оталар ҳам эсдан чиқарилгани йўқ. Шунинг учун, ўз 
вақтида «оналик пакети» номини ўзгартириш ҳам таклиф қилинган 
эди. 1980 йиллардан бошлаб, оналик пакетидан фойдаланиш 
қўлланмаси «Бизнинг фарзандимиз бўлади» (аввалдагидек «Она 
учун» эмас) деб номланади.
1980 йилларда, оналик пакети билан Ижтимоий ҳимоя бўйича 
миллий бошқарма шуғулланган вақтда, эътибор умумий эстетикадан 
ташқари кўпроқ боланинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлашга 
қаратила бошлади. Китоб бозорида энг кичиклар учун мос келадиган 
расмли китобчалар топилмаганидан сўнг, «Кичкинтойимиз учун 
китобча» номли китобча оналик пакети учун алоҳида равишда 
ишлаб чиқилди. Оналик пакети ичига сариқ рангдаги газламадан 
тайёрланган, унинг бир томонида жилмайиб, иккинчи томонида эса 
хўмрайиб турган чеҳра тасвирланган шақилдоқ кўринишидаги 
кичкинтойнинг биринчи ўйинчоғи ҳам киритилган эди. Китобча ҳам, 
шақилдоқ ҳам узоқ вақт давомида кичкинтойлар учун энг севимли 
ўйинчоқ бўлиб қолди.
Дефицит вақтлари фақатгина хотира бўлиб қолганига қарамай, 
оналик пакети ўз аҳамиятини йўқотмади. Айниқса уни илк 
фарзандини кутаётган оилалар қадрлашади, чунки унинг ичига 
болани парвариш қилишдаги энг муҳим нарсалар киритилган. 
Ҳаттоки оналик пакети солинган қути ҳам узоқ вақт давомида 
чақалоқнинг биринчи каравотчаси сифатида қўлланилиши мумкин 
ва узоқ вақт давомида кўпгина оилаларда ундан нарсаларни 
сақлашда фойдаланилади. Илк фарзанди дунёга келган оилаларнинг 
жуда кўпчилик қисми моддий ёрдамни эмас, балки айнан оналик 
пакетини танлайдилар. Дўконда бундай катта тўпламни бу пулларга 
ҳеч қачон харид қилиб бўлмайди. Оналик пакети концепцияси, 
авваламбор ота-оналарнинг фикр ва хоҳишларига асосан мунтазам 
равишда ривожланиб бормоқда.
Оналик пакети фин жамиятининг ривожланишида бурилиш 
нуқтаси аҳамиятига эга эди. Ҳомиладорликнинг тўртинчи ойининг 
якунига қадар поликлиника ёки аёллар маслаҳатхонасидаги 
шифокорнинг қабулида бўлиш, оналик пакетини олиш шарти бўлиб 
хизмат қилади. Амалда барча ҳомиладор аёллар соғликни сақлаш 


229 
хизматларининг кузатуви остига тушади. 1950 йилдан бошлаб 
оналар ва болаларнинг ўлим кўрсаткичлари шу даражада тушиб 
кетдики, натижада Финляндияда кўпгина йиллар давомида ушбу 
кўрсаткич бўйича дунёдаги етакчилар учлиги ичидадир. Оналик 
пакетининг жозибадорлигисиз бунга етишиш амримаҳол бўлар эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish