Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Мартти Луйянен, 
Атроф-муҳит вазирлигининг фахрли бош директори
68. 
МЕҲНАТ НАФАҚАЛАРИ ТИЗИМИ 
Меҳнат нафақасига бўлган эҳтиёж фин инновацияси эмасдир: 
барча ривожланган мамлакатларда даромадларнинг кўп қисми иш 
ҳақига асосланади. Инсон маълум бир ёшга етганда ёки соғлиги 
ёмонлашганда ва энди ишлашнинг иложи бўлмаган вақтда, меҳнат 
нафақасини тўлаш бошланади. Меҳнат нафақаси иш ҳақини 
йўқотиш ҳолатидан суғурта қилишдир.
Нафақа тизимлари доирасидаги асосий ечимлар (суғурта (ёки 
меҳнат) нафақаси ёки нафақанинг ихтиёрий қисми) ёки молиявий-
техник тафовутлар (тақсимлаш тизими ёки нафақа режаси) ҳам, 
уларнинг турли оралиқ вариантлари сингари фин инновациялари 
эмасдир.
Меҳнат нафақалари ва меҳнат бозори ўртасидаги мураккаб ўзаро 
муносабатлар тизими ҳам фин топилмаси эмасдир. Кўпгина 
мамлакатларда 
нафақа 
тизимлари 
ҳам 
Финляндиядагидек 
ривожланиш босқичларидан ўтди: аввалига меҳнат бозорини ёш 
авлод учун бўшатиш мақсадида эрта нафақалар тизимидан 
фойдаланиш имконияти пайқаб олинди, кейинчалик эса ушбу нафақа 
модели келтириб чиқарувчи қийинчиликлар сезилиб қолди.
Меҳнат нафақасига тегишли кўп сонли схемаларни ягона амалий 
ечимга бирлаштириш усулини Фин инновацияси деб ҳисоблаш 
мумкиндир. Унинг ёрдамида ушбу яхлит ечимнинг жамиятдаги ҳар 
қандай вазиятга мос келиши ва ўзгаришлардан қатъий назар, унинг 
асосий тушунчасининг ўзгармаслигини, жамиятда юз бераётган 
ўзгаришлар эса барча жамият қатламларига бир хил даражада таъсир 


217 
қилишини тартибга соладиган қарор қабул қилиш модели ҳам фин 
ихтиросидир.
Биз нафақани иш ҳақи ўрнига оламиз. Нафақанинг миқдори иш 
ҳақининг миқдорига боғлиқ ва иш ҳақининг 60 фоизи атрофидадир. 
Ушбу кафолат барчага тааллуқли бўлиши керак, шунинг учун ушбу 
тамойил қонунда белгилаб ўтилган ва ҳамма учун амал қилинади.
Шунингдек, қонунчилик иш жойи ўзгарганда ҳам нафақанинг 
сақланиб қолишини кафолатлайди. Нафақа тизими шу тарзда Европа 
Иттифоқининг тўртта асосий эркинликларидан бири бўлган меҳнат 
ҳаракатини қўллаб-қувватлайди.
Агарда нафақада кафолат сифатида истеъмол нархларига мос 
келадиган индексация бўлмаса, у ҳолда нафақа инфляция ошганда 
самарасиз бўлиб қолади ва ўз вазифасини бажара олмайди. Шунинг 
учун инфляцияга мос келадиган ёки ундан ҳам ошадиган индексация 
керак. Инфляция ундан суғурта қилса бўладиган хавф эмасдир, 
шунинг учун инфляция натижасидаги ҳаражатлар бўйича 
жавобгарлик, индексацияни кафолатлайдиган умумий тақсимлаш 
тизими зиммасидадир.
Қисман, аммо сезиларли бўлган олдиндан молиялаштириш, 
турли авлодларнинг нафақаларидаги фарқларни бартараф этади. 
Натижада, 
бу 
миллий 
иқтисодиёт 
доирасида 
сезиларли 
маблағларнинг шаклланишига олиб келди (180 миллиард евро, яъни 
ЯММнинг 85 фоизи). Маблағлар туфайли тўловлар бўйича фоизлар 
нафақа ҳаражатларига нисбатан анча секинроқ ва камроқ ўсмоқда.
Финляндияда нафақа масалалари билан бир қатор ташкилотлар 
шуғулланади: нафақа бўйича суғурта жамиятлари, нафақа 
жамғармаси ва нафақа кассалари. Фойда нафақа ташкилотига боғлиқ 
бўлмаган вазиятда, жамғармадан олинмайдиган фойда ва 
тўловларнинг барча нафақа ташкилотлари ўртасида тақсимланиши 
ва жамғармага жойлаштирилиши шарт бўлган усул керакдир. Ушбу 
жараён пухта тадқиқ қилиш ва ҳаражатларни аниқ тақсимлаш билан 
биргаликда олиб борилади.
Монополиянинг йўқлиги ҳам маълум даражадаги рақобатни 
яратишга имкон беради. Қонунчиликда белгиланган нафақани 
таъминлашдаги рақобат билан иш дунёсидаги рақобатни 
солиштириш мумкин эмас. Бироқ, сармоя киритиш соҳасида хизмат 
кўрсатишнинг ҳам сифат, ҳам самарадорлиги бўйича монополиянинг 


218 
йўқлиги, рақобат учун одатдаги давлат нафақа тизимларидаги 
амалиётлардагидан кўра яхшироқ шарт-шароитларни яратиб беради.
Марказсизлаштириш туфайли миллий иқтисодиёт доирасидаги 
капиталнинг катта миқдори, катталиги жиҳатидан хавф келтирувчи 
таҳликали жамғармаларгача ўсиб бормайди. Монополиянинг 
йўқлиги суғурталанган мижоз нуқтаи назари бўйича нафақа 
жамғармалари билан амалиётларни мураккаблаштирмайди. Бу ерда 
охирги муассаса тамойили амал қилади - мижоз учун битта нафақа 
муассасаси билан иш олиб бориш етарлидир.
Нафақа 
таъминоти 
тизими 
ижтимоий 
соҳадаги 
фин 
инновацияларининг энг ёрқин мисолидир. Бу турли хил даврларда 
жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун, биргаликдаги ҳаракат 
орқали ривожланаётган бир неча унсурлардан ташкил топган яхлит 
бир бутундир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish