Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Кюости Суонойя 
доцент, 2004-2006 йилларда «Romano missio» жамиятининг раиси 
 
67. 
УЙ-ЖОЙ БОШҚАРУВЛАРИ 
Кўп қаватли уйларга эгалик қилиш ва бошқаришни қандай 
қилиб самарали ташкиллаштириш мумкин? Ушбу савол дунёдаги 
кўпчилик мамлакатларга тегишлидир. Умумий бинолар ва бино 
иншоотларининг (томлар, деворлар, кириш қисми, лифт, ҳамда сув-
оқава тизими ва электр жиҳозлари) узлуксиз ишлаши ва хизмат 
кўрсатилишини таъминлаш алоҳида масала касб этади. Аксарият 
мамлакатларда бундай ҳолатлардаги юридик ечим сифатида 
кондоминиум моделидан фойдаланилади. Ушбу модел хусусий мулк 
сифатида хонадонларга эгалик қилиш тамойилига асосланади ва 
ундаги умумий хона ва иншоотлар хонадон соҳибларининг умумий 
мулки сифатида, яъни умумий мулк унсурлари бўлиб қолади.
Кондоминиум моделининг муаммоси, ҳиссаларга биргаликда 
эгалик қилувчилар (истиқомат қилувчилар) томонидан уй-жойдаги 
умумий хоналарни биргаликда ташкил қилинган таъмирлаш ва 
сақлашни бу иш учун махсус тарзда яратилган ишчи гуруҳсиз амалга 
оширишдир. 
Табиийки, 
бундай 
қарор 
ўзидан 
маъмурий 
қийинчиликларни келтириб чиқаради.


214 
Шубҳасиз, 
кондоминиум 
ва 
шерикчилик 
моделларини 
бирлаштириш янада яхшироқ ечимдир. Бироқ, бу моделнинг ҳам ўз 
камчиликлари мавжуд. Умумий иншоот ва хоналар бўйича қарорлар 
қабул қилиш, ҳар доим ҳам аниқ ва тез жараён эмас. Умумий хона ва 
иншоотларни таъмирлаш учун кредит олиш амалда жуда қийиндир. 
Кўпчилик ҳолларда кредит олиш уй-жой эгаларининг барчасидан 
кредитни қайтариш бўйича кафиллик олишни назарда тутади. 
Бошқача қилиб айтганда, кредит олиш учун мулк эгаларининг 
барчасидан имзо талаб қилинади. Буни амалга ошириш кўпчилик 
ҳолларда жуда қийиндир. Лекин бу қисмда ҳам, ривожланган 
мамлакатларда қонунчилик орқали бириктирилган ва амалда 
қўлланилиши мумкин бўлган ечимлардан фойдаланилади.
Финляндияда ушбу муаммо 1920 йиллардан бошлаб, қаторли ва 
кўп хонадонли турар-жой уйларининг эгалик модели орқали ҳал 
қилинмоқда. 
Модел 
иншоотларнинг 
хонадонлар 
акциядор 
жамиятига қарашли эканлигига асосланади ва ундаги акциялар 
маълум хонадонларга мўлжалланган тарзда бўлинади. Эгалик 
қилишнинг ушбу модели бўйича алоҳида қонун тайёрланган эди. 
Хонадонлар акциядор жамиятидаги мулкка эгалик қилиш, маълум 
бир хонадонга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тарзида бўлиб 
чиқилган акцияларга эга бўлишга асосланади. Ҳар бир хонадоннинг 
ушбу хонадон бўйича кредит олишга гаров бўлиши мумкин бўлган 
ўз акциялар пакети мавжуддир. 
Қарорлар қабул қилишдаги олий орган бўлиб, бир йилда камида 
бир маротаба тўпланадиган акциядорлар йиғилиши ҳисобланади. 
Акциядорлар йиғилиши қолган нарсалар қаторида ойлик истиқомат 
ва коммунал тўловлар миқдори ҳам кўрсатилган бюджетни 
тасдиқлайди. Йиғилишда йирик таъмирлаш ишларига алоқадор 
қарорлар ҳам қабул қилинади. Қарорлар одатда кўпчилик тамойили 
бўйича қабул қилинади.
Йиғилиш ўзи томонидан қабул қилинган қарорларнинг 
бажарилишини, хонадонлар жамиятининг маъмурий бошқарувини, 
уй-жойдан 
тўғри 
фойдаланиш 
ва 
бошқа 
тадбирларнинг 
бажарилишини таъминлайдиган бошқарувни сайлайди. Бошқарув 
бухгалтерия ишлари ва маблағларни сарф қилишни тўғри ташкил 
қилиш учун ҳам жавобгардир. Кўпгина уй-жой бошқарувларида 
бошқарув томонидан сайланадиган бошқарувчи ҳам бор. 


215 
Бошқарувчи коммунал хизматларини тўлаб бориш ва ўртоқликнинг 
бухгалтерияси устидан назоратни амалга оширади.
Бошқарувчилар қоида сифатида ушбу хизматларни таклиф 
қилувчи идоралар қошида ишлайдилар. Одатда бошқарувчига 
бухгалтер ва кўп ҳолларда, биноларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича 
ихтисосга эга бўлган техник масалалар бўйича бошқарувчи ёрдам 
беради.
Кириш қисмини тозалаш ва таъмирлаш ишларини бажариш каби 
бошқа хизматлар, четдаги ташкилотлардан буюртма қилинади. Айни 
шу нарса катта таъмирлаш ишларини режалаштириш ва турли 
хилдаги хизматларни бажариш бўйича тендер ўтказишни тайёрлашга 
ҳам тегишлидир.
Хонадонларга тегишли бўлган акциялардан хонадонни харид 
қилиш ёки таъмирлаш учун кредит олишда фойдаланиш мумкин. 
Ўртоқлик таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун кредит олиши 
ҳам мумкин. Бу эса, жуда қулай шартлар бўйича кредит олишга 
имкон беради.
Кредит бўйича фоизлар ўртоқлик томонидан ойма-ой равишда, 
уларнинг миқдори ўртоқлик бошқарувининг маоши, таъмирлаш 
ишлари ва марказий иситиш тизимининг ҳаражатларини қоплашга 
етарли бўлган коммунал тўловлар билан биргаликда тўлаб борилади.
Агарда хонадон эгаси коммунал тўловлар ва ўртоқлик томонидан 
олиб борилаётган таъмирлаш ишлари бўйича тўловларни амалга 
оширмаса, у ҳолда ўртоқлик ушбу хонадонни керакли муддатга ўз 
фойдаланишига олиши ва ундан келиб тушадиган ижара ҳақи 
ҳисобидан, тўланмай қолган маблағни шу йўл билан қоплаши 
мумкин. Ушбу ҳолатда мулк эгаси мулкка эгалик ҳуқуқини 
йўқотмайди.
Ушбу тизим кўпгина афзалликларга эга. Биринчидан, 
қарорларни қабул қилишдаги ваколатларнинг тақсимланиши аниқ ва 
кўчмас мулкнинг эгаси ягона бўлмоқда. Иккинчидан, кредитнинг 
олиниши ҳам ўртоқликдаги, ҳам хонадонлардаги таъмирлашга 
имкон яратмоқда. Қарорлар қабул қилишнинг аниқ жараёни 
натижасида, уй-жой умумий хоналар ва иншоотлар сингари яхши 
аҳволда тутилмоқда. Ушбу ҳолатда хонадоннинг нархи пасайиб 
кетмайди ва яшашнинг қулайлиги юқори даражада қолади.


216 
Акцияларнинг эгаси сифатида ҳам жисмоний, ҳам юридик шахс 
бўлиши мумкин. Жисмоний шахс хонадонда ўзи ҳам яшаши мумкин, 
уни ижарага ҳам бериши мумкин. Юридик шахслар сифатида фирма, 
муниципалитет ёки ташкилотлар бўлиши мумкин. Шундай қилиб, 
хонадонлар акциядорлик жамияти модели, хусусий ва ижарадаги 
хонадонларни айни бир уйга бирлаштиришга имкон беради ва 
ижтимоий яккаланиб қолишнинг олдини олади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish