Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Ваппу Тайпале,
1982-1984 
йилларда Ижтимоий масалалар ва соғликни сақлаш 
бўйича вазир, 
1992-2008 
йилларда «Stakes»(Ижтимоий хизмат ва соғликни сақлаш 
соҳасидаги илмий-тадқиқот маркази) Бош директори 
 
70. 
БОЛАЛАРГА УЙДА ҚАРАШ УЧУН НАФАҚА 
Болаларга уйда қараш бўйича нафақа оилавий сиёсатнинг бир 
қисмидир ва уч ёшдан кичик болаларга ўз уйларида қаровчи ва 
муниципалитет 
боғчаларидаги 
жой 
олиш 
ҳуқуқидан 
фойдаланмаётган ота-оналарга мўлжаллангандир. Болаларга уйда 
қараш бўйича нафақа бериш тизимини мен биринчи бор 1950 
йилларнинг охирида таклиф қилган эдим. Яъни, ушбу янгиликни 
ҳаётга тадбиқ этиш учун ўттиз йил керак бўлди!


221 
Ҳамма нарса мен ўқишимни тугатган, ишлаётган ва уч боламиз 
билан маълум муддат давомида уйда қолишни хоҳлаб қолган 
вақтимда бошланди. Болалар психологининг фарзанднинг тўғри 
ривожланиши учун бошланғич даврда камида икки йил (уч йил 
бўлса ундан ҳам яхши) давомида бир киши томонидан парвариш 
қилиниши кераклиги бўйича фикри бунга туртки бўлди. Боғчаларда 
ўша вақтда одатий бўлиб қолган ходимларнинг алмашиши болалар 
учун номувофиқ эди. 1950 йилларда болаларга уйларимизда қараш 
учун биронтасини топишимиз амримаҳол бўлиб қолди. Бошқа 
томондан эса, аёллар ўша вақтда умумий ишчи кучининг 40 фоизини 
ташкил қилар, Швециядаги бу кўрсаткич эса 26 фоизни ташкил 
қилар эди.
Бироқ, ҳақиқат шунда эдики, она ўз болаларига уйда қараш учун 
қолган вақтларда, оиланинг даромади дарҳол камайиб кетар ва сотиб 
олиш қобилияти тушиб қолар эди. Фарзандлар болалар боғчасига 
борганда эса, она меҳнат қилиш ва маош олишни давом этар эди. 
Оила болалар боғчаси учун имкон қадар тўлов қилар, лекин тўлов 
ҳақиқий ҳаражатларнинг фақатгина бир қисми эди. Меҳнат 
қилаётган онанинг нафақаси ҳам йиғилиб бора эди. Айни вақтда 
уйда болалари билан ўтириб қолган аёл эса, бундан ҳам қуруқ қолар 
эди. Менинг фикримча, ёш оилалар ўзларининг энг қадрли 
инсонларига қараш сабабли тенгсиз аҳволга тушиб қолдилар.
Ўзим журналист бўлганим учун, мен ушбу жамоатчиликдаги 
адолатсизлик ҳақида ёзишни бошладим. Мен ушбу мавзуда ҳаттоки 
аҳоли сиёсати масалалари бўйича ташкилотнинг бошқарувида ҳам 
сўзга чиққанман. Улар ушбу масалага қизиқиб қолдилар, чунки ўша 
вақтларда мамлакатдаги туғилиш кўрсаткичлари кескин камайиб 
бормоқда эди. Мен ушбу саволни ўзим аъзо бўлган ва ўша вақтларда 
оналар маоши деб ном олган, болаларга уйда қараш бўйича 
нафақани 1962 йилдаги ўз дастурига киритган Центристлар 
партиясига ҳам берганман. Биз оилавий сиёсат масалалари бўйича 
ишчи гуруҳ туздик ва қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик.
Мен Совет Иттифоқидаги инқилобдан кейин ташкил қилинган 
болаларга қараш тизими билан танишиб чиқдим. Кичик болаларнинг 
оналари жамиятни қуриш учун ишга, болалар эса давлат болалар 
боғчаларига борардилар. Биз эса, болаларни уйда тарбиялашнинг 
тарафдорлари сифатида, оилаларда болаларга қараш шакллари 


222 
ичидан танлашга имкон бўлиши ва жамият тенгликни таъминлаш 
мақсадида, болаларни уйда парвариш қилишни ҳам молиявий 
жиҳатдан таъминлаши керак деб ҳисоблар эдик. Уйдаги парвариш 
ушбу масалани кўриб чиқиш билан шуғулланувчи давлат 
қўмитасида қўллаб-қувватланди, лекин ушбу янгиликка қарши 
чиққанлар ғояни ҳукумат музокараларида рад этишди. Центристлар 
партияси ҳукуматда озчилик бўлган 1976 йилда, тажриба тариқасида 
нафақаларнинг тарқатилиши бошланди.
Янгилик дарҳол маъқулланади деб тахмин қилса бўлар эди, 
лекин ҳаммаси ўзгача ўтди. Энг ашаддий қаршилик кўрсатганлар, 
нафақалар тўлови айнан меҳнат қилувчи оналар учун мўлжалланган 
бўлиши керак деб ҳисоблайдиган социал-демократлар партияси эди.
Центристлар партияси шусиз ҳам уйда ўтирган қишлоқ ҳудудларида 
яшовчи аёлларга нафақа беришни бошлашни хоҳламоқда деб 
ҳисобланар эди. Статистика бўйича эса, хўжалик юритувчи аёлларда 
болаларнинг умумий туғилган 60 мингта бола ичидан атиги бир неча 
мингтаси туғилгани кўрсатилган.
Қонунчиликка қарши чиққанлар орасида, болаларга уйда қараш 
бўйича нафақа аёллар карьерасининг ривожланишига тўсқинлик 
қилади деб ҳисоблайдиган олима аёллар ташкилотлари ҳам бор эди. 
Йиллаб давом этган баҳс-мунозараларни икки йирик партия олиб 
борди. Ҳам депуталарнинг ўзлари, ҳам ҳукумат аъзолари. Мен ҳам, 
шу қаторда ўз ҳамкасбим, вазир Ваппу Тайпале билан мунозаралар 
олиб бордим. Болаларга уйда қараш бўйича нафақа 1986 йилда 
тасдиқланди. У уч ёшгача бўлган болаларга, ота-оналар нафақасидан 
кейин тўланар эди. Нафақани оиладаги 6 ёшдан кичик бўлган бошқа 
болалар ҳам олар эди. 1990 йилда барча уч ёшга тўлмаган болалар, 
болалар боғчасига бориш бўйича субъектив ҳуқуққа эга бўлди. Ушбу 
қарор ушбу масала бўйича сиёсий ярашувни кафолатлар эди. 
Болалар психологларининг фикрига кўра, айнан уч ёшдан катта 
бўлган болалар, ўзларининг ривожланишлари учун болалар 
боғчаларига боришлари керак эди, лекин бу ҳам яхши бошланиш 
эди. Вақт ўтган сайин ўз иш жойларига қайтган аёллар сони ҳам 
ошди, шундан келиб чиққан ҳолда болалар боғчасига борадиган 
болалар сони ҳам ошди. Болаларга уйда қараш учун нафақа олувчи 
аёлларнинг сони аста-секин камайиб бораётган бўлсада, 2016 йилда 
бундай нафақа 110 мингта ота-онага тўланган эди.


223 
Уч ёшгача бола учун нафақа миқдори 338 еврони (2017й.) 
ташкил қилади. Шу оиладаги 6 ёшгача бўлган бошқа болаларга 
камроқ маблағ тўланади.
Аёлларнинг меҳнат карьералари, уларнинг бир неча йил 
давомида уйларида болаларга қарашга мажбурлиги туфайли зарар 
кўриши бўйича фикрлар мавжуддир. Шунинг учун, болани 
муниципалитетнинг болалар боғчасига жўнатиш кераклиги тавсия 
қилинади. Ҳозирги кунда болалар боғчаларимиз «тўлган». Шунга 
қарамай, болага уйда қараш бўйича нафақани сақлаб қолиш 
асослидир. Болали оилалар ва оналарнинг яшаш шароитлари, ҳамда 
болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш тамойиллари турличадир. 
Болага уйда қараш бўйича нафақа, бизнинг мамлакатимиздаги 
кўпгина аёллар учун фарзандларни энг нозик ривожланиш 
даврларида уй шароитида ўстириш ва тарбиялаш учун иқтисодий 
имкониятдир. Ижтимоий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, 
болалар психологларининг фикрига кўра болалар уч ёшларида ўз 
тенгдошлари билан «гуруҳ» фаолиятини олиб бориш учун тайёр 
бўладилар.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish