208
беморлар такрорий ижарага берилувчи ва қониқарсиз аҳволдаги
умумий ётоқхоналарга, шунингдек, ғамхўрлик уйлари ва
реабилитация уйларига ўтказилган эди. Ушбу ўзгаришлар
ривожланишидаги нуқсонларга эга одамларга ҳам таъсир ўтказди.
Ичкиликбозликдан азият чекаётган одамлар ҳам, озодликка чиққан
маҳбуслар сингари қониқарсиз аҳволдаги тор ётоқхоналарга
жойлаштирилди.
1970 йилларда, Швециядан 20 йил кечроқ, такрорий ижара
амалиётига талабалар хонадонларининг қурилиши туфайли барҳам
берилди. Бундай шароитларда руҳий
касаллар, ривожланишидаги
нуқсонларга эга инсонлар, кексалик склерозига чалинган кексалар,
ҳамда неврологик фаолиятларидаги бузилишларга эга бўлган
инсонлар яшашга мажбур эди. Бундай одамлар минглаб
миқдордадир.
1988 йилда қабул қилинган ва ривожланишида нуқсонларга эга
инсонларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонунга биноан, ушбу
инсонлар гуруҳининг яшаш шароитлари 1992
йилга келиб
яхшиланиши керак эди. Қонун амалга киритилди, лекин
ўзгартиришлар кўриш ва эшитиш қобилияти, ҳамда таянч-ҳаракат
тизимининг ёмон эканлиги сабабли ногиронликка эга бўлган
одамларгагина
таъсир
қилди.
Ногиронлар
ишлари
билан
шуғулланувчи ташкилотлар томонидан, бундай одамлар учун бир
неча мингта бир хоналик алоҳида хонадонлар қуриб берилди. Бироқ,
ногиронларга алоқадор қонун ва фармойишлар, руҳий
касаллар ва
ривожланишидаги нуқсонларга эга бўлган инсонлар бўйича амал
қилинмади. Шу сабабли, уларнинг яшаш шароитлари уларнинг
ижтимоий мавқеси сингари, ўша даражада қолди. Ёшлигида касал
бўлганлар, ёшлар ҳаёти учун шарт-шароит яратиб бериш учун эмас,
балки кексаларга мадад беришга мўлжалланган қарилик ва меҳнатга
лаёқатсизлик бўйича нафақанигина оладилар Хизмат кўрсатиладиган
хонадонларни уч йирик гуруҳга ажратиш мумкин:
1
Ёлғизлар қисми: руҳий касалликларга эга бўлган
инсонларнинг алоҳида яшаётган, уй юмушларини
мустақил эплолмаётган 10 фоизга яқин қисми;
209
2
Хизмат кўрсатиладиган хонадонларнинг тармоғи
ёрдамида, руҳий касалликлар шифохоналарида яшовчи
минглаб беморларни олиб чиқиш ва катта маблағларни
сарфламаган ҳолда, уларга қолган одамлар каби яшашга
имкон бериш мумкин бўлар эди;
3
70000
нафарга
яқин
фин
ўз
кекса
қариндошлариникида
яшамоқда.
Улар
қаторида
амалдорлар, талабалар, шунингдек ўз кекса ота-онасига
қараётган бўйдоқ фарзандлар ҳам бор. Лекин, энг кўп
қисмини уйланмаган эркаклар (85%) ва
турмушга
чиқмаган аёллар (15%) ташкил қилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар, бутун гуруҳни қамраб оладиган тўлақонли
тадқиқот олиб борилмаган эди. Антти Мяки ўз ота-онасиникида
яшаётган ва ривожланишида нуқсонга эга бўлган 3500та вояга
етганлар тўғрисида докторлик диссертациясини тайёрлади.
Диссертациянинг номи ҳам кўп нарсани англатмоқда: «Мен ўз
фарзандларимдан кўра бир кун кўпроқ яшашни истар эдим». Ушбу
гуруҳга мансубларнинг кўпчилиги янада мустақил ҳаётга эга
бўлишни, масалан, хизмат кўрсатилувчи хонадонларда яшашни
хоҳлар эди. Лекин, улар одатий юмушларни мустақил равишда
бажаришга қодир эмаслар, пансионат ёки
шифохонада яшашни эса,
табиийки истамайдилар.
Ҳисоб-китобларга
қараганда,
камида
2000та
хизмат
кўрсатилувчи хонадон руҳий касаллар учун, айни шунча миқдорда
ривожланишида нуқсонларга эга инсонлар учун, хонадонларнинг
бир қисмини неврологик фаолиятларидаги бузилишларга эга
инсонлар, ичкиликбозликдан азият чекаётганлар ва қамоқхонадан
чиқиб келганлар учун қуриш мақсадга мувофиқдир.
Бундай
хонадонларни қурмасдан Финляндиянинг уй-жой масаласига ечим
топишнинг иложи йўқдир. Уларнинг қурилишини қисман даволаш
муассасаларини молиялаштириш маблағларини тежаш ҳисобидан
амалга ошириш мумкиндир. Қолаверса, муаммо қурилишнинг
ўзидагина эмас, балки бу масала бўйича қарорларнинг ҳанузгача ҳам
хусусий уй-жойлар, кўпинча хизмат кўрсатувчи сифатсиз
хонадонлар қурилишига сармоя киритишни маъқул кўрадиган 500та
муниципалитетларда қабул қилинишидадир. Асосий шарт бўлиб
210
хонадоннинг аҳволи бўлиши керак,
хизмат жисмоний шахс
томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Финляндия Ўйин автоматлари ассоциацияси, «Y» жамғармаси,
«ASPA» Хонадон хизматларини кўрсатиш жамғармаси ва бошқа
турдаги жамғармалар, мисол учун Хельсинкидаги «Нурмикоти»
жамғармаси, Тампередаги «Сопимусвуори», Хямеенлиннадаги
Маҳсус уй-жой жамғармаси, ҳамда махсус парвариш қилиш бўйича
ташкилотлар ва Финляндиядаги ногиронлик масалалари билан
шуғулланувчи кўпгина бошқа ташкилотлар хизмат кўрсатилувчи
хонадонлар тармоғини қуриш билан шуғуллана бошладилар.
Ҳозирги кунда, 65 ёшга тўлмаганларнинг чорак қисмигина ўз
эҳтиёжларига қониқмоқда. Ушбу муаммонинг ечими янада тезроқ
суръатларга муҳтождир.
Do'stlaringiz bilan baham: