201
қўрғонлар ҳисобга
олинмаса, Хельсинкида шаҳарнинг бадавлат
кишилари учун алоҳида туманлар қурилмаган эди. Масалан,
шаҳарнинг қоқ марказидаги Круунунхака ва Улланлинна
туманларида, уйлардаги қиммат хонадонлар қаторида
унча катта
бўлмаган, уларга кириш жойи кўпинча ҳовли томонида жойлашган
хонадонлар ҳам доимо ижарага берилар эди.
Кўпинча хорижий меҳмонлар хароба уйларнинг Хельсинкида
қаерда жойлашганлиги ҳақида сўрайдилар.
Уларнинг мавжуд
эмаслиги бўйича жавобга ишонқирамай қарайдилар.
Хароба уйларнинг йўқлигига изоҳ бўлувчи умумий иқтисодий
ривожланишга алоқадор сабаблар бўлиб, бошқалар қаторида
даромадлардаги унча сезилмайдиган фарқлар, ривожланган давлат
ва аҳоли ичидаги чет элликларнинг нисбатан камлиги хизмат
қилади. Лекин, ушбу масалада Хельсинки шаҳрининг
уй-жой
сиёсати ҳам алоҳида ўринга эга.
Биринчидан, Финляндиядаги шаҳарлар муниципалитет сиёсати
ва солиққа тортиш бўйича Европадаги бирон-бир бошқа
мамлакатлардагидан кўра анчагина кўпроқ ваколатларга эга.
Иккинчидан, Хельсинки шаҳри қисман тарихий сабаблар, қисман
онгли равишда олиб борилаётган сиёсат туфайли, ўзи эгаллаб турган
майдоннинг энг катта қисми, деярли 70 фоизига эгадир.
Финляндиядаги режалаштиришни ҳам муниципалитетлар олиб
боради. Шундай қилиб, Хельсинки шаҳри анчагина қаттиққўл уй-
жой сиёсатини олиб бориши мумкин.
Охирги 50 йил мобайнидаги Хельсинки шаҳрининг уй-жой
сиёсати айниқса ёрқин ижтимоий тусга эга эди. Шунчаликки, ҳатто
қўшни шаҳарлардаги солиққа тортиш
даражаси охирги йилларда
пойтахтга нисбатан сезиларли даражада ўсиб кетди.
Хельсинки
шаҳридаги
янги
уй-жой
кварталларини
режалаштириш давомида деярли ҳар доим, хонадонларнинг барча
аҳоли қатламларининг молиявий имкониятларига мос келишидан
келиб чиққан ҳолда истисноларсиз ҳаракат юритадилар. Бадавлатлар
ва кам таъминланганлар ёнма-ён
яшайдилар, уларнинг хонадонлари
бир-биридан кўриниши билан ҳам, сифати билан ҳам фарқ
қилмайди.
Ҳақиқатда, Хельсинки шаҳридаги хонадонлар масаласи
сиёсатига ҳам давлатнинг молиялаштириши, ҳам шу каби бошқарув
202
ўз таъсирини кўрсатди. Хельсинки шаҳри узоқ вақт
давомида бой
шаҳар бўлган ва хонадонлар қурилишидаги давлатнинг молиявий
ёрдами муҳим ўрин эгалламоқда. XX асрдан бошлаб давлатнинг
хонадонлар масаласига қўшган улуши мунтазам камайиб бормоқда
эди. Айни вақтда, давлат шаҳарнинг Хельсинки шаҳридаги
корхоналарни солиққа тортишдан
келиб тушадиган даромад
ҳажмларини анча камайтирди. Шундай қилиб, муниципалитетлар
«яхши
солиқ тўловчилар»ни қўлга киритиш учун ўзаро
мусобақалашишга мажбурлар.
Хельсинки шаҳрида амал қилинаётган хонадонлар масаласининг
ижтимоий сиёсат модели, янги юзага чиқаётган тўғоноқларга дош
бериши мумкин ёки мумкин эмаслигини келажак кўрсатади.
Ижтимоий турфа-хиллик омилини эътиборга лойиқ ижтимоий
инновация деб ҳисоблаш мумкин.
Яшаш жойини ва яшаш
шароитини танлашдаги тенгҳуқуқлиликнинг йўқлиги, мерос бўлиб
қолувчи сиқиб чиқариш сиёсатига олиб боради. Ҳар ҳолда,
Хельсинкида шу вақтгача бундан қочиб-қутулишга эришилмоқда
эди.
Do'stlaringiz bilan baham: