Исломий қадриятлар - имон, эътиқод, виждон, диёнат, маънавият каби
ўлмас туйғулар самараси бўлиб, бу қадриятлар олий даражадаги одоб-ахлоқ,
чуқур илму-маърифат тақозоси эканлиги билан, исломий маданият эса тинч-
ликсеварлик, сулҳпарварлик, ҳақсеварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик,
халқпарварлик, маърифатпарварлик, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик эканлиги
билан тавсифланади. Бу тушунчалар бугунги кунда умуминсоний тушунчалар
383
сифатида эътироф этилмоқда, исломий маданият эса жаҳон тамаддуни тарақ-
қиётига беқиёс ҳисса қўшган анъана, урф-одамлар ҳосиласи сифатида талқин
этилмоқда.
Тарихдан маълумки, илму-иаърифат юнон ва римликлардан сўнг мусул-
монлар қўлига ўтган. Мусулмон олий ўқув юртлари барча халқларнинг фойда
ва илм оладиган марказига айланган. Мусулмон олимлар табобат, кимё, та-
биий фанлар, математика ва бошқа илмларнинг ривожланишига улкан ҳисса
қўшганлар. Буни айрим ғарб олимларининг фикрлари ҳам тасдиқлайди.
Хусусан, АҚШдаги Нью-Йорк университети профессори Дрибер ўзи-
нинг «Илм ва дин ўртасидаги тортишув» номли китобида шундай ёзади: «Му-
сулмонларнинг илм билан шуғулланишлари 638 йили Искандария шаҳрини
қўлга олишларидан сўнг, яъни, Муҳаммад пайғамбарнинг вафотидан 6 йил
ўтгандан сўнг бошланган. Мусулмонлар шу вақтдан бошлаб икки аср ўтмай
грекларнинг барча илмий китобларини чуқур ўргандилар ва тўғри баҳолади-
лар. 813 йили Маъмун халифа бўлганидан сўнг Бағдод шаҳри ер юзидаги илм
пойтахтига айланди. Бу халифа Бағдодга беҳисоб китоблар тўплади, уламо-
ларни йиғди ва уларга зўр ҳурмат кўрсатди». Профессор Либри шундай деган:
«Агар тарих саҳнасида араблар пайдо бўлмаганида Оврупонинг уйғониши бир
неча асрларга орқага сурилар эди. Арабларнинг таржималари Оврупо дорил-
фунунларида олти аср давомида ягона ўқув қўлланмаси бўлиб келган. Айтиш
мумкинки, арабларнинг баъзи бир илмдаги таъсирлари, мисол учун, тиббиёт-
да, ҳозиргача давом этиб келмоқда. Ибн Сино китоблари ўтган асрнинг охир-
ларида шарҳ қилинди». Асли бухоролик буюк мутафаккир Ибн Али ибн Сино
ғарб адабиётларида ҳозирга қадар кўпинча араб олими сифатида талқин
этилиши кишига ғайритабиий туюлади.
Юртимиз азалдан инсоният тамаддуни, шу жумладан, ислом маданияти
ривожида алоҳида ўрин тутган. Буюк аждодларимизнинг илм-фан ва мада-
ниятнинг кўплаб соҳалари тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини дунё тан ол-
ган. Бироқ Ўзбекистон истиқлолга эришгачгина, аждодлар қолдирган бой ма-
даний меросни тиклаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратил-
ган. Буюк алломаларимизнинг муқаддас қадамжоларини таъмирлаш ва обо-
донлаштириш, уларнинг бой илмий-маданий меросини ўрганиш борасида ул-
кан ишлар амалга оширилган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотури-
дий, Бурҳониддин Марғиноний сингари беназир алломаларнинг муборак ном-
лари қайта тикланиб, уларнинг меросини ўрганишга эътибор кучайган. “Мас-
жиди Калон”, “Шоҳи Зинда”, “Кўкгумбаз” каби кўплаб масжид ва мадрасалар
қайта таъмирланган.
Тошкент шаҳрининг 2007 йил январда Таълим, фан ва маданият масала-
лари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан ислом мадания-
384
Do'stlaringiz bilan baham: |