Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 



КИРИШ 
Ўқитувчилик касби – Ўзбекистон ва жаҳондаги энг қадимий, кенг халқ 
оммасига хос бўлган ажойиб ҳунарлардан бири. Ўқитувчи тарбиячи-мураб-
бийлик ва устоз-муаллимлик ишини бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган 
мутахассис педагог.
Педагогик фаолиятни касб сифатида танлаган кишилар маърифатнинг, 
яъни таълим ва тарбиянинг мақсади нималардан иборатлигини, унинг мазмун-
моҳиятини тўлиқ тушуниб олиши даркорки, бу бўлғуси педагогнинг ўз касбий 
фаолияти мақсадини чуқур англаб етишида жуда муҳим ўрин тутади. Узлуксиз 
таълим тизимининг исталган бир турида фаолият кўрсатувчи педагоглар ақлий 
меҳнат кишилари, яъни зиёлилар вакили бўлиб, миллий ва умуминсоний ма-
даният ва маърифатнинг бугуни ва эртаси, баркамол авлодлар шаклланиши ай-
нан уларнинг педагогик савиясига боғлиқдир. 
Педагогик фаолият ҳар қандай жамият тараққиётининг негизи ва даст-
лабки шарти ҳисобланади. Ҳақиқий педагоглар бола шахси қадриятларини 
тўлиқ англаб олишга, ўз ўқувчиларига инсоният томонидан тўпланган билим 
ва тажрибаларни тўлиқ беришга, уларда ижодий куч ва қобилиятларни ривож-
лантиришга ҳамиша интилиб келганлар. Болаларга бўлган бундай муносабат 
педагогик ишнинг туб моҳиятини ташкил этиши лозимки, акс ҳолда инсон-
парвар педагогика ҳақида, шахсга йўналтирилган таълим тўғрисида гап ҳам 
бўлиши мумкин эмас.
Ўқитувчи – маънавий-ахлоқий қадриятлар соҳиби ва тақлид намунаси, 
демак-ки, унинг ахлоқий ва касбий шаклланиши бир-бири билан узвий боғлиқ 
бўлади. Ўқитувчининг билимдонлиги, касбий маҳорати ва ахлоқ-одоби педа-
гог шахси моҳиятини белгилайдиган бирламчи асос ҳисобланади.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг келажаги, жамият ва давлат истиқболи учун 
масъул шахс. Жамиятда қулай сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва эко-
логик муҳитни ҳамда эзгулик, адолат ва эркинлик ғояларини қарор топтириш-
да, кишиларга ўзлигини намоён қилиши ва муносиб ҳаёт кечиришида тенг ва 
кенг имкониятлар яратишда, уларни қонунсизлик ва ёвузликдан ҳимоялаш ти-
зимини вужудга келтиришда ўқитувчининг тутган ўрни беқиёсдир. Бу жараён 
ғоят мураккаб, зиддиятли ва қўп қиррали бўлиб, уни оддий чақириқлар ёки 
кўрсатмалар билан амалга ошириб бўлмайди. Шуниси аёнки, бу жараён барча 
фуқароларга тенг тааллуқли ва боғлиқ бўлган ҳодисакдир. Ҳар бир одамнинг 
юксак орзу-умиди ва олий мақсадини унинг шахсий иштирокисиз, амалий 
фаолиятисиз юзага чиқариб бўлмайди. Зеро, юрт фуқароси, унинг фаоллиги 
қандай бўлса, жамият ҳам худди шундай бўлади. Фуқаролари сара, яъни ўқи-
мишли, ақлли, маданий, инсонпарвар, демократик, интизомли, адолатли, кас-



бий маҳоратли, инсоний фазилатли ва ҳулқ-атворли жамиятдаги ҳаёт гўзал ва 
мазмунли бўлади.
Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлод учун алоҳида аҳамият касб 
этади. Ўзбекистоннинг буюк келажаги ва ундаги муносиб ҳаёт бугунги ёш ав-
лодга, унинг баркамоллик даражасига бевосита боғлиқ бўлиб, фақат шу йўсин-
да бахт-саодат, фаровонлик таъминланади. Бироқ баркамол авлодлар ўз-ўзи-
дан пайдо бўлмайди. Шу боис мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини 
жадаллаштирадиган асосий омил - узлуксиз таълим тизими ўқувчи-ёшларнинг 
баркамол, комил инсон бўлишига сафарбар этилган.
Ўзбекистонда олий таълимнинг мақсади малакали ва рақобатбардош му-
тахассис талабларига жавоб берадиган, танланган соҳа мутахассислиги бўйича 
ишлай оладиган, республикани илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий ривожлантиришга қодир, юксак маънавий, маданий ва ахлоқий фази-
латларга эга бўлган олий маълумотли кадрлар тайёрлашни таъминлашдан ибо-
рат. Бу мақсад олий педагогик таълимга ҳам юз фоиз тегишли ва тааллуқли. 
Ўқимишли, юксак маънавий-ахлоқий ва маданий фазилатларга эга бўл-
ган педагог атрофдаги ижтимоий ҳаётни, одамлар ва улар ўртасидаги муноса-
батларни чуқур англаб етиши кўпчиликка аён. Ҳар бир педагог ижтимоий 
ҳаётда кучли, уқувли ва ҳурматга эга бўлишни, катта ютуқларга эришишни 
хоҳлайди. Шу сабабли бўлғуси педагогдан ўзига-ўзи масъулиятли муносабат-
да бўлиши, ўзини-ўзи тўғри баҳолаши ҳамда ўзини-ўзи камол топтириш имко-
ниятларидан тўлиқ фойдаланиши, шунингдек ўз тақдири, келажагини ўз қўли-
да ушлаши учун хулқ-атворини лозим даражада тартибга солиб туриши талаб 
этилади. Агар бўлғуси педагог фақат умумий касбий тасаввурларига таяниб 
қолмасдан ўз вақтида тегишли педагогик билим, кўникма, малака ва компетен-
цияларга эга бўлса, бунга бемалол эришиши мумкин.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish