Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Ишлаб чиқариш - кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни шунингдек, 
уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талаб-
ларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия-
вий ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси. 
Ишлаб чиқариш кадрларни тайёрлаш сифати ва савиясига нисбатан ўз та-
лабларини қўяди. Шу билан бирга, сифатли ҳамда юксак савияли мута-
хассисни тайёрлаб этиштириш йўлида узлуксиз таълим ҳамда фан тармоқ-
ларини молиявий, моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мажбури-
ятини ўз зиммасига олади. Шу асосида ишлаб чиқариш кадрлар тайёрлаш 
тизимининг фаол иштирокчисига айланади. 
1.3. Янгиланаётган Ўзбекистон таълим тизимида амалга 
оширилаётган ислоҳотлар 
 
Маълумки, педагогика фани ва амалиёти ўртасидаги ўзаро муносабат-
лар, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги педагогиканинг энг умумий муаммола-
ридан биридир. Бу муаммоларнинг қай тарзда ҳал этилиши педагогика фани-
нинг ривожланиши, педагогик инновацияларнинг сифати ва маърифий соҳани 
модернизациялаш борасидаги ютуқларга, умуман олганда, яхлит маърифий 
тизимнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. Гап назария ва амалиёт бирлиги 
ҳақида кетмоқдаки, педагогика фани - педагогик билимлар тизими, педагогик 
амалиёт - педагогик фаолият сифатида талқин этилади. Педагогик фаолият-
нинг бир неча турлари фарқланади: 1) амалий педагогик фаолият; 2) маъмурий 


19 
педагогик фаолият; 3) илмий педагогик фаолият; 4) педагогика фани натижа-
ларини амалиётга ўтказиш фаолияти.
Назария ва амалиёт бирлигида педагогика фанининг ҳолати икки тараф-
ламалик (иккиланиш) хусусиятига эга: бир томондан, педагогик ва илмий фао-
лият педагогиканинг тенг ҳуқуқли, ёнма-ён жойлашган тури сифатида намоён 
бўлади, иккинчи томондан – илмий билиш педагогик фаолият тизимига кири-
тилган ва унинг амалий, маъмурий каби турларидан бири сифатида тан олин-
ган. Демак, амалий ва илмий педагогик фаолият бирлиги объектив мавжуд-
дир. 
Шу нуқтаи назардан илмий педагогик фаолиятнинг объекти – бу амалий 
педагогик фаолият тизими сифатида талқин этиладиган маърифат (таълим, 
тарбия орқали баркамол шахсни шакллантириш) соҳаси ҳисобланади. Амалий 
педагогик фаолиятнинг мақсади ва натижаси – ўқимишли ва тарбияланган ша-
хсни шакллантириш. Педагогика фанининг натижаси эса педагогик билимлар
яъни педагогик фаолият қонунлари, тамойиллари ва қоидалари ҳисобланади. 
Демак, педагогика назарияси – бу аслида педагогик амалиёт назарияси, аниқ-
роғи, амалий педагогик фаолият назариясидир.
Жамиятда амалий педагогик фаолият тизимининг ҳаракатланиш, ўзгариш 
суръатига сабаб бўладиган омиллар муҳим аҳамият касб этади. Бу омиллар си-
расига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1) жамиятнинг ривожланиш тенденциялари, ундаги ҳаётий шароитлар ва 
мафкуравий мўлжалларнинг ўзгариши; 
2) маърифий жараённинг мақсади ва натижаси ўртасидаги тафовутлар 
(таълим-тарбия мақсадлари ўзгариб, педагогик тизим эскича қолганида, яъни 
фаолият натижалари мақсадларга мос келмаслиги туфайли пайдо бўлади); 
3) ички омил - педагогик назария, аниқроғи, маърифий соҳасидаги наза-
рий фаолият ривожланишининг мантиғи. 
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида юқорида келтирил-
ган учта омил таъсирида амалий педагогик фаолият мазмуни, шу асосда педа-
гогика назарияси ҳам туб ўзгаришларни бошдан кечирди. Хусусан, таълим ва 
тарбия мақсадлари ўзгарди, таълим (маърифий) технологиялар вужудга кел-
ди. Бироқ охирги ўн йилликда бошқа соҳалар каби маърифий соҳада ҳам ву-
жудга келган турли-туман муаммолар мажмуи педагогиканинг илдам ривож-
ланишига тўсқинлик қилиб, инқирозли ҳолатни бошдан кечиришига олиб кел-
ди.
Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда 
туб ислоҳотлар амалга оширилиб, давлат бошқарувини тубдан янгилаш, иж-
тимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш борасида кенг 
кўламли янгиланиш ва ташаббуслар бошланди. Уларни ҳаётга тўлиқ жорий 


20 
этиш ижтимоий тараққиёт масъулиятини ўз зиммасига оладиган ватанпарвар, 
мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлган иқтидорли ва истиқбол-
ли, малакали ва рақобатбардош профессионал кадрларга жуда катта эҳтиёжни 
вужудга келтирди. Бу эҳтиёж, биринчи навбатда, жамиятнинг маърифий соҳа-
сида туб ислоҳотлар бошланишига туртки бўлди. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish