Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

ШАХС 
Узлуксиз
таълим 
Фан 
Давлат ва
жамият 
Ишлаб
чиқариш 
1.2-расм. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий 
қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва унда шахснинг тутган ўрни


17 
2) мажбурий умумий ўрта таълим ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар 
коллежида таълим олиш йўналишини танлаш ҳуқуқи асосида мажбурий ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълимини олишга; 
3) давлат грантлари ёки пулли-шартномавий асосда олий таълим ва олий 
ўқув юртидан кейинги таълимни олиш ҳуқуқига; 
4) давлат таълим муассасаларини маблағ билан таъминлашга; 
5) таълимолувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-ша-
роитлар яратиш борасидаги вазифаларнинг ҳал этилишида жамоатчилик бош-
қарувини ривожлантиришга; 
5) таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қув-
ватлашга; 
6) соғлиқ ва ривожланишида нуқсони бўлган шахсларнинг таълим оли-
шига. 
Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асо-
си бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартларини, кадрлар 
тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига 
олади. 
Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Рес-
публикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жа-
мият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий 
эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, ижодкор, ижтимоий фаол, 
маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош 
кадрларнинг жадал тайёрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратади. 
Узлуксиз таълим жараёни шахснинг ҳар томонлама қарор топиши учун 
энг қулай давр саналади. Мазкур даврда шахс фан асослари ҳамда касб-ҳунар 
маълумотларини ўзлаштиради, юксак маънавий- ахлоқий сифатларга эга шахс 
ва малакали кадр сифатида камол топиб боради. Ўзбекистон Республикасида 
узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари талаб-
ларига мувофиқ ташкил этилади. 
Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади: 
1. Мактабгача таълим; 
2. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; 
3. Касб-ҳунар таълими; 
4. Олий таъ лим; 
5. Олий ўқув юртидан кейинги таълим; 
6. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; 
7. Мактабдан ташқари таълим. 
Кадрлар тайёрлаш миллий модели таркибий қисмларидан яна бири 
фан бўлиб, у «таълим мазмунини тубдан янгилашда: таълим стандартлари, 


18 
таълим дастурлари, ўқув дарсликлари ва қўлланмалар тайёрлашда, илмий-
методик таъминотни амалга оширишда бевосита ва билвосита иштирок 
этади». Фан - юқори малакали мутахассисни тайёрлайди ва улардан фойда-
ланади, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқади. 
Фан юқори малакали мутахассисни тайёрловчи ва улардан фойдала-
нувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи 
бўлиб, «кадрлар тайёрлаш миллий тизимида табиат ва жамият тараққиёти 
қонуниятлари тўғрисидаги янги фундаментал ва амалий билимлардан 
фойдаланишни, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар таркиби-
ни шакллантиришни, улардан таълим тизимида унумли фойдаланишни, 
шунингдек, кадрлар тайёрлаш жараёнининг илмий тадқиқотлар инфрату-
зилмасини яратиш, таълимнинг ахборот тармоқларида фойдаланиш учун 
билимнинг турли соҳалари бўйича ахборот базасини шакллантиришни ҳам-
да илмий тадқиқотлар даражасига янгича қарашлар замирида ёш олимлар-
нинг, илмий-педагогик ходимларнинг ижтимоий мавқеи ва обрўсини оши-
ришни ва шу кабиларни қамраб олади». 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish