Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий этиш – бугунги кунда ўт-
миш соясига ўхшаб қолмоқда. Педагогик фаолият меъёрлари амалиёт учун 
мўлжал сифатида жуда фойдали, бироқ педагогикага қолипли ёндашувни жо-
рий этиш мумкин эмас. Педагогика фанидан ўқитувчига ҳар қандай қийинчи-
ликдан осонгина чиқиб кетишга имкон берадиган барча педагогик «қулф»лар-
нинг «калит»ларини талаб этиш - ўринсиз ва бефойда иш. Бундай универсал 
очқичлар йўқлиги маълум бўлгач, бўрттирилган орзу-умидлар ўрнида ниги-
лизм (қонунлар, қоидалар, тамойилларни инкор этиш) ва ўтмишдаги энг яхши 
намуналарга мурожаат қилмаслик ҳолати пайдо бўлади. Ўтмишнинг бундай 
қолдиқлари сирасига бир пайтлари жуда машҳур бўлган “илғор педагогик таж-
рибани ўрганиш, умумлаштириш ва татбиқ этиш”ни киритиш мумкинки
унинг асоссиз (пуч) далил эканлиги педагог олимлар томонидан бир неча бор 
исботланган. Бироқ педагогика фанидаги ушбу шубҳали нуқтаи назарни қайта 
тиклашга уринишлар аҳён-аҳёнда бўлсада, учраб турибди. 
Бундай қолдиқларга нисбатан нотанқидий муносабат ишга харақит бе-
риши мумкин. Чунки бирор илғор педагогик тажрибанинг айнан ўзини эмас, 
балки бу тажрибадан келиб чиқадиган фикрларни ўзгаларга етказиш мумкин. 
Тасаввур қилинг: умумтаълим мактабларида “илғор” академик лицейнинг иш 
тажрибаси жорий этилмоқда, яъни мактабга илғор тажриба сифатида мажбу-
ран тайинланган. Бундай ҳолатда “илғор”лардан мактаб шароитига тўғри кела-
диган қандайдир оддий тажрибани, унинг бирор элементини ўрганиш, ўзлаш-
тириш мумкин, яъни бундай “тажриба алмашиш” билим ва талабчанликни – 
педагогикадаги инновацион фаолият муаммоларини ўрганиш ва инновацион 
тизимларни чуқур илмий асослашни талаб қилишдан кўра анча осондир. Аммо 
ундан кўзланган мақсад натижасини кутиш асло мумкин эмас. Масалан, суҳ-
бат методи бўйича илғор тажрибаларни ҳар қанча ўрганиш, умумлаштириш, 
жорий этиш ва чексиз такомиллаштириш умуман олганда ўз моҳиятини сақлаб 
қолган янги суҳбат методи ёки таълимнинг янги технологияси пайдо бўлишига 
олиб келмайди. Гап шундаки, тубдан янгиланиш учун мутлақо бошқача фикр-
лаш тарзи ва унинг билан боғлиқ изланишлар керак. Илм-фан учун нафақат 
ижобий, балки салбий тажрибалар ҳам қадр-қимматга эга. Хатоликлар, муваф-


31 
фақиятсизликлар оқибатида, масалан, тажрибада аниқланган ўқув материал-
ларининг ҳақиқий ўқув шароитларига мос келмаслиги, мақсад ва натижалар 
ўртасидаги кескин тафовутга оид далиллар ўрганилиб, назарий хулосалар чи-
қариш учун материаллар тўпланади. 
Демак, фан ва амалиёт ўртасидаги алоқа тизимида педагогик тажриба-
нинг функцияларидан бири шундаки, у кутилмаган вазиятлар ва муаммоларни 
ўз ичига олиб, илмий тадқиқотни тажрибадан олинган материаллар билан таъ-
минлайди. Фан нуқтаи назаридан амалий тажрибага бевосита мурожаат қилиш 
тадқиқотчи-педагогга тажрибага асосланган матерални тақдим этади. 
Тажрибанинг яна бир функцияси фойдаланиш учун қулай бўлганда на-
моён бўлади, яъни у кўплаб амалиётчи-педагоглар учун яхши иш намунаси бў-
либ хизмат қилиши мумкин. Бироқ бундай намуналарнинг аҳамияти чеклан-
ган. Улар нусха кўчириш учун эмас, балки тушуниш, эҳтимол, тақлид қилиш 
учун фойдалидир. Аниқ бир ўқитувчи томонидан муайян шароитларда амалга 
оширилаётган тажрибани бошқа мактабга тўғридан-тўғри кўчириш, “жорий 
этиш” одатда яхши натижаларга олиб келмайди. Тажриба ҳамма вақт уни бо-
шидан кечирган кишининг ютуғи бўлиб қолади. Бундан асосли хулоса, яъни 
тажрибага асосланган назария келиб чиқади. 
Таъкидлаш жоизки, яқин ўтмишда шундай ҳолатни кузатиш мумкин 
эди: ҳамкасблар илғор тажрибани ўрганиш мақсадида ижодий ишлаётган ўқи-
тувчи олдига келиб, унинг дарсларини кузатиб, барча ҳолатларни ёзиб олади-
лар. Кейин шу ёзувлар асосида амалий ишлашга ҳаракат қилиб кўрадилар ва 
охир-оқибат, ундан яхши самара олмайдилар. Бу бошқа бировнинг тажрибаси-
ни бевосита нусхалаш туфайли, бошқача айтганда, физикадаги “қисқа тута-
шув” ёки “суптропик экинни тундрада ўстириш” каби педагогик ҳодиса содир 
бўлади. Ҳаммага аёнки, субтропик экинни тундрада илдиз оттириш учун энг 
аввало тегишли шароитлар, яъни қандай тупроқ, қанақа ҳарорат ёки намлик 
даражаси зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш керак. Агар буларнинг бар-
часи билиб олинса ва субтропик экин учун махсус хонада шарт-шароит яра-
тилса, уни экиш ва парваришлаш мумкин бўлади. Илғор педагогик тажрибани 
ўрганиш, умумлаштириш ва татбиқ этишни ҳам шунга ўхшаш жараён сифати-
да тасаввур қилиш мумкин. Аммо бу рўй бериши мумкин бўлган энг салбий 
ҳолат эмас. Гап шундаки, илғор тажрибани ўрганган, бироқ муваффақият қо-
зона олмаган ўқитувчи ўзидан илғор ходим чиқмаслигига ишонч ҳосил қилади 
ва аввалги ҳолатига қайтади. Бироқ яхши иш билан танишиш, эҳтимолки, из-
сиз кечмайди. Агар масалага виждонан, профессионал ва ижодий ёндашилса, 
ўқитувчи нимага эришиш мумкинлигини ўз кўзи билан кўради.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish